Йигиталиев Алишер Баходир ўғлиниг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сут бези саратони диффуз шаклларининг клиник-морфологик хусусиятлари ва даволаш усулини танлаш», 14.00.15 – Патологик анатомия, 14.00.14 – Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Tib6009.
Илмий раҳбарлар: Турсунов Хасан Зияевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ғофур-Охунов Мирза-Али Алиярович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:  Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳузуридаги PhD.04/30.09.2020.Tib.122.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шокирова Садоқатхон Мухамматсолиевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Галдиев Мажид Қувватович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сут бези саратонининг диффуз турларида молекуляр-генетик, ҳамда иммунологик хусусиятларни ўрганиш орқали даволаш самарадорлигини ошириш ва яшовчанлик кўрсатгичини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйдагилардан иборат:
сут бези саратонининг диффуз шаклларида ўсма микромуҳитининг морфофункционал трансформацияси ҳужайра пролиферацияси ва ангиогенезнинг экстрацеллюляр матрикс деградацияси билан когерент кечиши ҳамда паренхиматоз-стромал нисбатларнинг деструктив ўзгариши (ядро/цитоплазма индексининг ошиши, қон томирлар ҳажмининг кенгайиши) билан боғлиқлиги морфометрик жиҳатдан исботланган;
диффуз сут бези саратони ҳужайралари томонидан цитокинлар ва иммуносупрессив сигналлар ажратилиши натижасида маҳаллий иммунитетнинг ингибиция қилиниши ва регулятор T ҳужайралари (Treg) (CD4+) фаоллигининг ортиши ҳамда анти-тумор иммунитетнинг сусайиши туфайли маҳаллий иммунорегулятор кўрсатгичи кескин ортиши илмий жиҳатдан исботланган;
диффуз сут бези саратонида тез ҳужайра пролиферацияси сабабли Ki-67, апоптознинг ингибицияси сабабли Bcl-2 ва p53 ген мутациясининг ошиши натижасида p53 экспрессиясининг 60% га юқори бўлиши ўсманинг биологик фаоллиги ва агрессив кечиши билан боғлиқ белги сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
диффуз сут бези саратонида стромал микромуҳитнинг деградацияга учраши натижасида неоангиогенезнинг (CD34) фаоллашуви ўсманинг инвазив потенциалини оширишига олиб келиши аниқланиб, мазкур ҳолат актив терапия ҳамда иммунокоррекцияни танлашнинг патоморфологик мезон сифатида хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут бези саратонининг диффуз турларида молекуляр-генетик, ҳамда иммунологик хусусиятларни ўрганиш орқали даволаш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: сут бези саратонининг диффуз шаклларида ўсма микромуҳитининг морфофункционал трансформацияси ҳужайра пролиферацияси ва ангиогенезнинг экстрацеллюляр матрикс деградацияси билан когерент кечиши ҳамда паренхиматоз-стромал нисбатларнинг деструктив ўзгариши (ядро/цитоплазма индексининг ошиши, қон томирлар ҳажмининг кенгайиши) билан боғлиқлиги морфометрик жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 июлда 01-02/u-t-81-сон билан тасдиқланган «Сут бези саратони диффуз шаклларида морфологик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 12-сон ва ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.08.2025 йилдаги 111-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябдаги 26/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратонининг диффуз шаклларида биринчи марта ўсма ҳужайраларини молекуляр-генетик ва ўсманинг маҳаллий микромуҳити ҳолати ўрганилди ва унда ўсма ҳужайралари маркерлари юқори даражада бўлишини ўрганиш натижасида хасталикни ташхислаш тартибини яхшилаш имконини берган. Иқтисодий самарадорлиги: сут бези саратонининг диффуз шаклларида касалликка тўғри ва аниқ ташхис қўйиш орқали йўл қўйилган хатолар ва асоссиз ўтказилган текширувлар сонини сезиларли даражада камайтириш, такрорий госпитализациялар ва самарасиз ташхис-даволаш тадбирлари частотасини пасайтириш, беморларнинг стационарда ётиш муддатини 2–3 ўрин/кунгача қисқартириш натижасида мазкур касалликни даволаниш учун сарфланадиган 8–10% гача бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
иккинчи илмий янгилик: диффуз сут бези саратони ҳужайралари томонидан цитокинлар ва иммуносупрессив сигналлар ажратилиши натижасида маҳаллий иммунитетнинг ингибиция қилиниши ва регулятор T ҳужайралари (Treg) (CD4+) фаоллигининг ортиши ҳамда анти-тумор иммунитетнинг сусайиши туфайли маҳаллий иммунорегулятор кўрсатгичи кескин ортиши илмий жиҳатдан исботланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 июлда 01-02/u-t-81-сон билан тасдиқланган «Сут бези саратони диффуз шаклларида морфологик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 12-сон ва ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.08.2025 йилдаги 111-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябдаги 26/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратонининг диффуз турларида ўсма ҳужайралари атрофидаги иммун тизимининг ўзгариши аксарият ҳолатда Т-регулятор ҳужайраларнинг (CD4) тугунли шаклларига қараганда паст позитив реакция кўрсатиб, кўп ҳолларда иммунодепрессия ҳолати ифодаланди ва иммунокоррекция ўтказиш имкониятини берди. Бу эса тизимли даволаш схемаларини шахсан беморга мос равишда танлаш имконини яратиб, клиник самарадорликни оширишга, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга, даволашнинг токсиклиги ва ножўя таъсирларини камайтиришга хизмат қилди.  Иқтисодий самарадорлиги: даво танлашда асос сифатида ўсма микромухити иммун холатини ўрганиш самарасиз даволашнинг олдини олиш, такрорий терапия курсларига бўлган эҳтиёжни қисқартириш, стационарда ётиш муддатини ўртача 2–3 ўрин/кунгача камайтириш натижасида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 10–12% гача бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
учинчи илмий янгилик: диффуз сут бези саратонида тез ҳужайра пролиферацияси сабабли Ki-67, апоптознинг ингибицияси сабабли Bcl-2 ва p53 ген мутациясининг ошиши натижасида p53 экспрессиясининг 60% га юқори бўлиши ўсманинг биологик фаоллиги ва агрессив кечиши билан боғлиқ белги сифатида илмий жиҳатдан асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 июлда 01-02/u-t-81-сон билан тасдиқланган «Сут бези саратони диффуз шаклларида морфологик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 12-сон ва ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.08.2025 йилдаги 111-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябдаги 26/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: сут бези саратонининг диффуз турларида деярли барча ҳолатларда қон томирлар зичлиги CD34 юқори позитив реакция бериши, Ki-67, Bcl-2 ва P53 ларнинг юқори даражали экспрессияга эга бўлиши касалликнинг агрессив кечишини прогнозлашда ва рецидив ва метастазларни камайтириш имконини берди. Бу эса беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш ва даволашда шахсий ёндашув имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилди. Иқтисодий самарадорлиги: касалликнинг агрессив кечишини прогнозлашда ва даво тактикаси танлашда жарроҳлик амалиётини комплекс даволашга қўшиш орқали касалликнинг асоратланган кечиши билан боғлиқ шошилинч госпитализация ва кечиктириб бўлмайдиган аралашувлар сонини камайтириш, паллиатив ёрдам эҳтиёжини камайтириш, стационарда ётиш муддатини ўртача 3–4 ўрин/кунгача қисқартириш натижасида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 10–12% гача бюджет маблағлари иқтисод қилинади;
тўртинчи илмий янгилик: диффуз сут бези саратонида стромал микромуҳитнинг деградацияга учраши натижасида неоангиогенезнинг (CD34) фаоллашуви ўсманинг инвазив потенциалини оширишига олиб келиши аниқланиб, мазкур ҳолат актив терапия ҳамда иммунокоррекцияни танлашнинг патоморфологик мезон сифатида хизмат қилиши асосланганлиги бўйича таклифлар Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти Мувофиқлаштирувчи эксперт кенгаши томонидан 2025 йил 4 июлда 01-02/u-t-81-сон билан тасдиқланган «Сут бези саратони диффуз шаклларида морфологик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш» номли услубий тавсиянома мазмунига сингдирилган. Мазкур таклиф Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Фарғона вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.07.2025 йилдаги 12-сон ва ушбу марказнинг Хоразм вилояти филиали патологик анатомия бўлими бўйича 01.08.2025 йилдаги 111-I-сон буйруқлари билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2025 йил 7 октябдаги 26/23-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: биринчи марта сут бези саратонининг диффуз турларида тугунли шаклларидан фарқли ўлароқ морфометрик текширувда ядро/цитоплазма индекси ўзгариши, бириктирувчи тўқима ҳужайраларининг тарқоқлиги ва эластиклиги пасайиши, бўлакчалар майдонининг катталашиши ва қон томирлар майдонининг 3 баравар ортиши, терапия самарадорлигини ошириш, прогрессия тез-тезлигини камайтириш, даволаш тактикасини индивидуаллаштириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: морфометрик ўзгаришларни, қон томирларидаги ўзига хосликларни ўрганиш орқали даволаш тактикасини рационал танлаш, самарасиз терапия ва такрорий госпитализациялар сонини камайтириш, стационарда ётиш муддатини ўртача 2–3 ўрин/кунгача қисқартириш натижасида мазкур касалликни даволаш учун сарфланадиган 10–12% гача бюджет маблағлари иқтисод қилинади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish