Мамадалиева Зухра Йигиталиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ободонлаштириш ва ошхона тозалов ишчи ходимлари учун махсус кийим тўпламини ишлаб чиқиш тадқиқи” 05.06.04 –“Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни” ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5416
Илмий раҳбар: Набижонова Наргиза Насимжановна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Т.15.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Расулова Мастура Кабуловна, техника фанлари доктори, профессор, Назарова Матлуба Абдурашид қизи, техника фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тавсия этилаётган мато хусусиятини инобатга олиб, ободонлаштириш ва ошхона тозалов ишчи ходимлари учун иш муҳитига мос профессионал ва замонавий кўринишга эга махсус кийим тўпламларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ободонлаштириш ва ошхона тозалов ишчи ходимлари учун замонавий кўринишда таклиф этилган модел қаторлар ҳамда янги дизайндаги эскиз моделари ишлаб чиқилган;
илк бора ободонлаштириш ишчи ходимларининг эҳтиёжлари инобатга олиниб, танада эркин турадиган бичимли комбинзон ва трансформацияланувчи кийим дизайн-лойиҳаси ишлаб чиқилган;
махсус кийимлар учун тавсия этилган эскиз моделлар бўйича конструксиялаш методикаси танланган ва танланган методика асосида махсус кийим конструксияси ишлаб чиқилган;
матонинг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда уларга кимёвий ишлов бериш усули таклиф этилган ҳамда мато юза зичлиги, ишлов беришга кетган вақтни оптимал қиймати аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ободонлаштириш ва ошхона тозалов ишчи ходимлари учун махсус кийим тўпламини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ободонлаштириш ишчи ходимларининг эхтиёжларини инобатга олиб, танада эркин турадиган бичимли комбинезон ва трансформацияланувчи кийим дизайн лойиҳаси “ИДЕАЛ ТЕКСТИЛ ОРЗУ” МЧЖ ва “ИМРОН ТЕХТИЛЕ ГРОУП” корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил. 22-декабрдаги №02/06-2942-сонли маълумотномаси). Натижада, кимёвий ишлов бериш йўли билан танлаб олинган матонинг сув ўтказмаслик хоссаси ишлов берилмаган матонинг сув ўтказмаслик хоссасига нисбатан 50% га ортишига ҳамда бу орқали таклиф этилган махсус кийимни сифати яхшиланишига олиб келган ҳамда ушбу махсус кийимни корхона ишлаб чиқариш линиясига жорий қилиш натижасида ойига 5200 дона маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳолатида йиллик иқтисодий самарадорлик ободонлаштириш ишчиларинг махсус кийими учун 1 300 416 000 (бир миллиард уч юз миллион тўрт юз ўн олти минг) сўмни, ошхона ишчилари махсус кийимлари эса 892 320 000 (саккиз юз тўқсон икки миллион уч юз йигирма минг) сўмни ташкил этган.