Хуррамов Ислом Равшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Реконструксиядаги Ўзбекистон темир йўлларининг техник параметрларини халқаро транспорт коридорлари юк оқимлари ривожланишида асослаш”, 05.08.02 – “Темир йўллар ва йўл хўжалиги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Т4511.
Илмий раҳбар: Умаров Хасан Кобилович – техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.10/2025.27.12.Т.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Неъматжон Рахматович, техника фанлари доктори, доцент ва Мукаррамов Рамазон Хусинович техника фанлари номзоди, доцент тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Бошланғич маълумотларнинг ноаниқлиги шароитида реконструксиядаги темир йўлларининг техник параметрларини танлашни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро транспорт коридорлари юк оқимлари ривожланишида Ўзбекистон темир йўл линиясида транзит юк оқими ҳажмига иқтисодий омилларнинг таъсири орқали корреляция-регрессия таҳлил қилиш усули ишлаб чиқилган;
халқаро транспорт коридорлари юк оқимлари ривожланишида Ўзбекистон темир йўл линиясида транзит юк оқимининг миқдори ва иқтисодий омиллар асосида боғлиқлик кореляциясини математик модели ишлаб чиқилган;
темир йўл реконструксия лойиҳаларида техник параметрларни танлашни белгиловчи бошланғич маълумотлар таҳлили асосида халқаро транспорт коридорлари юк оқимлари ривожланишида Ўзбекистон темир йўл линияси қувватини ошириш усуллари ишлаб чиқилган;
бошланғич маълумотлар ноаниқлиги шароитида реконструксиядаги темир йўл линиясининг техник параметрларини асослаш методикаси юк ташишни ўзлаштириш схемасини оптималлик мезони сифатида ҳар хил ссенарийлар учун соф дисконтланган даромад қийматининг математик кутилмаси асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Реконструксиядаги Ўзбекистон темир йўлларининг техник параметрларини халқаро транспорт коридорлари юк оқимлари ривожланишида асослаш бўйича олинган натижалари асосида:
ишлаб чиқилган темир йўл линияси қувватини ошириш учун корреляция-регрессия усулини қўллаб реконструксиядаги Қарши – Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон темир йўл линиясида техник параметрларни танлаш схемаси «Тоштемирйўллойиҳа» МЧЖ тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 5-март 4/Э326-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич маълумотлар ноаниқлиги шароитида ишлаб чиқилган схемада темир йўл линияси қувватини ошириш учун рационал техник параметрларни танлашда ноаниқлик риски 3%, 6% ва 9% бўлганда соф дисконтланган даромад математик кутилмасини 19,6 – 27,5 % ошириш имконини берган;
яратилган халқаро транспорт коридорлари юк оқимлари ривожланишида Ўзбекистон темир йўл линиясида транзит юк оқимининг миқдори ва иқтисодий омилларга боғликлигининг математик модели «Тоштемирйўллойиҳа» МЧЖ тизимида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025 йил 5-март 4/Э326-сон маълумотномаси). Натижада, Мазари – Шариф – Қобул – Пешовор темир йўлини қурилиш лойиҳаси амалга ошиши доирасида реконструксиядаги Қарши – Тошғузор – Бойсун – Қумқўрғон темир йўл линиясида Шимол-Жануб транспорт коридоридан прогноз қилинаётган юк оқимининг юзага келиш эҳтимоли 6,36% ошириш имконини берган.