Сагдиев Миржалол Мирсолиҳ ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ясси игнадонли машиналарда палтобоп трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4 PhD/Т5977.
Илмий раҳбар: техника фанлари доктори, профессор Муқимов Мирабзал Мираюбович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Матисмаилов Сайпилла Лалашбаевич, техника фанлари доктори, профессор; Усмонқулов Шарофжон Қодирқулович, техника фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади икки ясси игнадонли трикотаж машиналарида палтобоп трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
янги тузилишдаги палтобоп трикотаж тўқималарини олиш технологияси ясси игнадонли трикотаж машиналарида ластик ва интерлок тўқималарининг тузилишини ўзгартириш асосида такомиллаштирилган;
ипниннг чизиқли зичлиги билан палтобоп трикотаж тўқималарининг технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятлари орасидаги боғланишлари ишлаб чиқилган ва маҳсулотнинг иссиқлик сақлаш хусусиятлари яхшиланган;
палтобоп трикотаж тўқималарини ишлаб чиқаришда янги тузилишдаги ластик ва интерлок тўқималарини олиш ҳисобига трикотаж қалинлигини 2,5 мм дан 5 мм гача оширишнинг технологик ечимлари ишлаб чиқилган;
ясси игнадонли трикотаж машинаси тортувчи роликнинг тебранишларини математик модели асосида трикотаж матоси бир меъёрда тортилишини таъминловчи механизм параметрлари Лагранж тенгламаси ёрдамида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Икки ясси игнадонли трикотаж машиналарида палтобоп ластик ва интерлок трикотаж тўқималарини олиш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
янги тузилишли палтобоп ластик трикотаж тўқималарини олиш технологияси “Ташкент Милл Техтиле” МЧЖ қўшма корхонасида жорий этилган. (ъЎзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 20-июлдаги № 02/06-2860 сонли маълумотномаси). Натижада, палтобоп ластик трикотаж тўқималарининг сифат кўрсаткичлари яхшиланган, хомашё сарфини 24,3% гача камайтириш, иссиқлик сақлаш хусусияти 22,7%га яҳшилашга эришилган;
янги тузилишли палтобоп интерлок палтобоп трикотаж тўқималарини олиш технологияси “Арел Конфексиён” ХК МЧЖ қўшма корхонасида жорий этилган. (ъЎзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 20-июлдаги № 02/06-2860 сонли маълумотномаси). Натижада, хомашё сарфини 26,4% гача камайтиришга, иссиқлик сақлаш хусусиятини 36,7%га яҳшилашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish