Музаффарова Гулноза Музаффар қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Илк ўспиринларнинг касб танлашида ҳавас таъсирининг психологик хусусиятлари”, 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: -
Илмий раҳбар: Халимова Машрабой Ваҳидовна, психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Р.03.02.
Расмий оппонентлар: Бафаев Михиддин Мухамматович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Холйигитова Насиба Хабибуллаевна, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: илк ўспиринларнинг касб танлаш жараёнида ҳавас ролини ва касбий йўналтириш самарадорлига таъсирини илмий-психологик жиҳатдан тадқиқ этиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк ўспиринлик даврида касбий ориентациянинг психологик табиатига кўра ҳавас-мотивация-шахсий қобилият-қабул қилинган касб танлови занжирининг ўзаро таъсирига асосланиб касбий тасаввурларнинг мотивацион механизмлари ҳавас ҳиссининг ижтимоий таққослаш, шахсий идеал ва касбий ўзини тасдиқлаш жиҳатларига боғлиқ эканлиги аниқланган;
ўқувчиларнинг касб танлаш жараёнида тафаккур мослашувчанлиги, рефлективлик, метакогнитив компетенсиялар ва қарор қабул қилиш стратегияларининг ўзаро боғлиқлигига асосланиб, когнитив-психологик омилларнинг медиаторлик роли ҳавас ҳисси орқали ички мотив сифатида намоён бўлиши аниқланган;
ўқувчиларнинг ҳавас ҳисси ва шахс хусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликлар натижасида шахсий мотивация, ўзини англаш даражаси ва ижтимоий баҳолаш омилларининг ўзаро таъсири орқали ҳавас ҳиссининг касбий қарорлар шаклланишидаги психоемоционал регулятив роли далилланган;
ўқувчиларнинг касб танлаш мотивини ривожлантиришда профориентасцион механизмларнинг ёшга оид психологик ҳусусиятларга боғлиқ ифодаланишига кўра ҳавас ҳиссининг тасаввурий тақлиддан референт гуруҳлар таъсири орқали ижтимоий идентификацияга рефлексив танлов даражасида ўтиши муҳим психологик перидиктор эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Илк ўспиринлар касб танловида ҳавас ҳиссини ривожлантиришнинг психологик асосларига оид муаммони тадқиқ этиш натижасида:
касб танлаш жараёнида ҳавас ҳиссининг психологик ва ижтимоий-психологик табиати таҳлил қилиниб, унинг таркибий тузилмаси, пайдо бўлиш омиллари ва ижтимоий мотивацион механизмлари ҳавас ҳиссининг ижтимоий таққослаш, шахсий идеал ва касбий ўзини тасдиқлашдан иборатлигига оид маълумотлар Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-128-сонли буйруғи билан “Онтогенез психологияси.Дифференциал психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-128-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринларнинг касбий танлови жараёнида ҳавас таъсирининг намоён бўлиши назарий жиҳатдан даврлаштирилган.
ўқувчиларнинг касб танлаш жараёнида тафаккур мослашувчанлиги, рефлективлик, метакогнитивкомпетенсиялар ва қарор қабул қилиш стратегияларининг ўзаро боғлиқлиги далилланиб, ушбу когнитив-психологик омилларнинг касб танлашдаги самарадорликка таъсири эмпирик тадқиқотлар орқали исботлаб берилганлигига оид тавсиялар “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-128-сонли маълумотномаси). Натижада илк ўспиринларнинг онгли касб танлаши самарадорлигини ошириш яратилган.
илк ўспиринлик даврида ҳавас ҳисси ва шахс хусусиятлари ўртасидаги мураккаб ўзаро боғлиқликлар ва уларни тартибга солувчи психологик механизмлар эмпирик равишда аниқланиб, бунда айниқса, шахсий мотивация, ўзини англаш даражаси ва ижтимоий баҳолаш омилларининг ўзаро таъсири асосида ҳавас ҳиссининг касбий қарорлар шаклланишидаги роли далилланганлигиа оид таклифлар “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-128-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринларнинг ҳавас ва шахс ҳусусиятлари ўртасидаги ўзаро боғлиқликларни тартибга солувчи механизмлар ишлаб чиқилган.
илк ўспиринларнинг касбий танлов мотивациясини ва ҳавас ҳиссини ривожлантиришга қаратилган комплекс психокоррексион дастур ишлаб чиқилиб, унинг самарадорлиги амалий тажрибалар асосида синовдан ўтказилди ва ўспиринларнинг касбий ўзини англаш, қарор қабул қилиш малакалари ва касбий мотивациясини ривожлантиришдаги ижобий натижалари оид тавсиялар “Онтогенез психологияси. Дифференциал психология” модулига киритилган (Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-июндаги ПМ-128-сонли маълумотномаси). Натижада ўспиринларнинг касбий танлови ва ҳавас ҳиссини ривожлантирувчи дастур ишлаб чиқилган.