Турсинбаев Мирзабек Уринбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қумли-чўл тупроқларнинг деградацияга мойиллигини таҳлил қилиш ва уларнинг унумдорлигини тиклаш имкониятларини баҳолаш (Нурота тумани мисолида)”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Qx954
Илмий раҳбар: Саидова Муниса Эргашевна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Рузметов Мақсуд Исмаилович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ҳақбердиев Обид Эшниёзович, биология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Навоий вилояти Нурота тумани қумли-чўл тупроқларининг деградацияга мойиллигини тизимли равишда аниқлаш, ушбу тупроқларнинг унумдорлигини тиклаш имкониятларини замонавий усуллар асосида баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Нурота тумани Қизилча массиви қумли-чўл тупроқларининг деградацияга мойиллиги ҳудуднинг табиий-иқлим омиллари ва тупроқнинг морфологик тузилиши, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссалари билан богʻлиқ ҳолда эканлиги комплекс илмий асосда аниқланган;
Қумли-чўл тупроқларининг деградацияга мойиллигини комплекс баҳолашда чўл ҳудудлари шароитига мос индекслар (НДВИ, МСАВИ, ВCИ, Cлай, Раинфалл, СОCС) ўртасидаги корреляцион богʻлиқликлар статистик таҳлил орқали илмий асосланган;
Илк бор Қизилча массиви деградацияга учраган қумли-чўл тупроқларига мос дискрет-динамик агроекологик тикланиш модели (уругʻ-ҳосил-майдон) яратилган;
Геоахборот технологиялари ва масофавий зондлаш маълумотлари интеграцияси асосида қумли-чўл тупроқларининг деградация ҳолатини баҳолаш ва прогнозлашнинг амалий механизми илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қумли-чўл тупроқларнинг деградацияга мойиллигини таҳлил қилиш ва уларнинг унумдорлигини тиклаш имкониятларини баҳолаш (Нурота тумани мисолида)” бўйисҳа олинган илмий натижалари асосида:
геоахборот технологияларидан фойдаланилган ҳолда Навоий вилоятининг Нурота тумани Қизилча массивида 2108,3 га майдон учун қумли-чўл тупроқларнинг ўзига хос хусусиятларини (ҳажм оғирлиги, солиштирма огʻирлик, гʻоваклик) тавсифловчи 1:10000 масштабли турли мавзули электрон хариталар яратилган ва Навоий вилоятининг Нурота тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида ишлаб чиқариш амалиётига жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-631-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган электрон хариталардан ҳудуд тупроқларининг унумдорлик ҳолатини мониторинг қилишда, қумли-чўл тупроқлардан самарали фойдаланиш бўйича агромелиоратив тадбирларни белгилашда илмий асос сифатида хизмат қилган;
чўл яйлов йерлари ҳолатини кўп йиллик (2013, 2018, 2023) динамикасини таҳлил қилишга асосланган масофавий зондлаш маълумотлари асосида яратилган турли индекс хариталар (ВCИ, НДВИ, МСАВИ, Cлай, Раинфалл, СОCС) Навоий вилоятининг Нурота тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-631-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган хариталар деградацияга учраган чўл яйловлар майдонини аниқлаш ва баҳолаш, чўл яйловлари ҳудудида тобора ривожланиб бораётган қургʻоқчилик жараёнини олдини олишда ҳудуднинг табиий-иқлим хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда яйловлардан самарали фойдаланиш бўйича комплекс тадбирларни белгилашда илмий асос бўлиб хизмат қилган;
“Тупроқ деградациясини таҳлил қилиш ва шулар асосида уларни бартараф этишда прогноз ишларини олиб бориш” мавзусида электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурга гувоҳнома олинган ва Навоий вилоятининг Нурота тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-631-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган мазкур дастурий таъминот деградацияга учраган йер майдонларини аниқлаш ва йер юзасини ўсимлик билан қоплашни башорат қилиш ҳамда тиклаш бўйича чора-тадбирларни автоматлаштириш имконини берган.
“Қумли-чўл тупроқларидан самарали фойдаланиш йўллари” бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Навоий вилоятининг Нурота тумани Қишлоқ хўжалиги бўлимида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий Марказининг 2025-йил 15-октябрдаги 05/04-04-631-сон маълумотномаси). Натижада, қумли-чўл тупроқлари шароитида озуқабоп ўсимликларни кўпайтириш ва экинзорларни барпо қилиш, деградация жараёнларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишда илмий асос бўлиб хизмат қилган.