Бахрамов Шукурилла Садуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Алмашлаб экиш тизимидаги экинларни парваришлашда бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш чораларини такомиллаштириш (Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари мисолида)”, 06.01.01–Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Qx1168
Илмий раҳбар: Комилов Комилжон, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти, PhD.08/2025.27.12.Qx.03.01.
Расмий оппонентлар: Намозов Фазлиддин Бахромович, қишлоқ хоъжалиги фанлари доктори, профессор; Мавлянов Дилмурод Раҳматиллаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд агроиновациялар ва тадқиқотлар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза, ғалла ва такрорий мош экинларни парваришлашда бегона ўтларга қарши, ресурстежамкор ҳамда уйғунлашган кураш ҳисобига экинлардан юқори ва таннарҳи паст ҳосил етиштиришни таъминлайдиган агротехнология элементларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
илк бор Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза ва унинг мажмуидаги экинларни парваришлашда бегона ўтларга қарши тупроққа ишлов бериш ва гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўллашни ресурстежамкор агротехнологияси такомиллаштирилган;
тупроққа ишлов беришдан олдин бегона ўтларга қарши (дастлаб) Энтоглифос гербицидини қўллаб, кузги буғдой етиштиришда ерни аввал 18-20 см чуқурликда чизеллаб, сўнг 30-35 см чуқурликда икки ярусли омоч билан ҳайдов, амал даврида Атлантис гербицидини қўллаш, такрорий экин мош етиштириш учун майдон 18-20 см чуқурликда чизел ёрдамида ўзгарувчан пушта ҳосил қилиб, мошнинг амал даврида Зелек Супер гербицидларидан фойдаланиб, ғўза парваришлаш учун майдон кузда 30-35 см чуқурликда шудгорлаш натижасида бегона ўтларни 85-90% гача камайиши аниқланган;
кузги буғдой етиштиришда тупроқни аввал 18-20 см чуқурликда чизеллаб, сўнг 30-35 см чуқурликда икки ярусли омоч билан ҳайдов, такрорий экин мош етиштириш учун майдон 18-20 см чуқурликда чизел ёрдамида ўзгарувчан пушта ҳосил қилиб, ғўза парваришлаш учун майдон кузда 30-35 см чуқурликда шудгорланганда дастлабки (2018 й.) ҳолатга нисбатан тупроқнинг ҳайдов (0-30 см) қатламида гумус миқдорини 0,011% гача ортиб бориши аниқланган;
кузги буғдой етиштиришда 18-20 см чуқурликда чизеллаб, сўнг 30-35 см чуқурликда икки ярусли омоч билан ҳайдов ўтказилиб, такрорий мош учун майдон 18-20 см чуқурликда чизел ёрдамида ўзгарувчан пушта ҳосил қилиб, ғўза парваришлаш учун кузда 30-35 см чуқурликда шудгорланганда ҳайдов қатламда тупроқнинг хажм массасини 0,046 г/см3 гача камайиши, ғоваклигини 1,9 %, донадорлиги 3,6%, сув ўтказувчанлиги 184,9 м3/га гача ортиб бориши аниқланган; 
ғўза парваришлаш учун кузда 30-35 см чуқурликда шудгорланганда ғўзанинг бўйи 8,4 см гача, ҳосил шоҳи 1,2 донагача, кўсаклар сони 1,3 донагача, шундан очилгани 1,6 донагача ортиб бориши ва ҳосилдорликни 8,3 с/га гача юқори бўлиши натижасида, соф фойда 4,427 млн. сўмни, рентабеллик даражаси 28,2% бўлиши аниқланган; 
бегона ўтларга қарши уйғунлашган кураш тадбирларининг олдинги ва кейинги таъсири 2018-2022 йилларда турли усулларда ишлов бериш ва гербицидларнинг кейинги таъсири ўрганилганда бегона ўтларни учраши 1 м2 3,2 дона ёки бегона ўтларни 87,2% га йўқ бўлиши кузатилди. Назорат вариантларида бегона ўтларни тарқалиши эса 1 м2 19,3 дона ёки 4,5 бараварга ортиши мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупроқлари шароитида ғўза ва унинг мажмуидаги экинлари парваришланаётган майдонларида бегона ўтларга қарши тупроққа экиш олдидан ишлов бериш усуллари ва гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш бўйича олиб борилган илмиий тадқиқот натижалари асосида:
Пахта тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари учун “Ғўза ва унинг мажмуидаги экинларни парваришлашда бегона ўтларга қарши кураш чоралари” бўйича тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/04-04-684-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома Андижон вилоят шароитидаги кўп тармоқли фермер хўжаликларида қўлланма сифатида кенг фойдаланилмоқда. 
Ғўза парваришланадиган майдонларда учрайдиган бегона ўтларга қарши курашни экиш олдидан ишлов бериш агротехнологиялари Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 36,5 гектар, Избоскан туманида 139,0 гектар, Олтинкўл туманида 35,0 гектар вилоят бўйича жами 210,5 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/04-04-684-сон маълумотномаси). Натижада ушбу майдонларда тарқалган бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтлар 80-90% га камайишига эришилган;
Кузги буғдой ва такрорий экин мош парваришланадиган майдонларида учрайдиган бир ва кўп йиллик бегона ўтларга қарши тупроққа экиш олдидан ишлов бериш ва гербицидларни уйғунлашган ҳолда қўллаш самарадорлиги бўйича Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида 36,5 гектар, Избоскан туманида 139,0 гектар, Олтинкўл туманида 35,0 гектар майдонда жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 21 декабрдаги 05/04-04-684-сон маълумотномаси). Натижада бегона ўтларни йўқолиши ҳисобига кузги буғдой дон ҳосилдорлиги 60.2ст/га ни, такрорий экин мошни дон ҳосилдорлиги 20.9 ст/га ни, пахта ҳосили 41.8 ст/га ни ташкил этиб, рентабеллик даражаси 19.8% оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish