Аширов Юсуфбой Рахимбергановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза навларини суғоришда сувдан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг илмий-амалий асослари”, 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Qx353.
Илмий маслаҳатчи: Исаев Сабиржан Хусанбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Суванов Боймурод Уралович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Зиятов Мусулман Панжиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим; Жўраев Умид Анварович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади республикамизнинг турли тупроқ-иқлим шароитларида сизот сувлари сатҳи турлича бўлган ерларда ғўза навларини етиштиришда ҳар хил суғориш тартибларида эгатга бериладиган сув сарфлари самарадорлигини баҳолаш техникаси элеменларининг илмий-амалий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор, Сирдарё вилоятининг оч тусли бўз, Жиззах вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган бўз ва Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида сизот сувлари сатҳи турли чуқурликда жойлашган ерларда ғўзанинг С-6524, Пахтакор-1 ва Султон навларини суғоришда тупроқнинг 70-100-70 см ҳисобий қатламини намлаш, суғориш олди тупроқ намлиги ЧДНС га нисбатан 70-70-60% тартибда, ғўза эгатига берилаётган 0,15 л/с сув сарфлаб суғориш мақбул эканлиги аниқланган ва илмий асосланган; 
ғўза навларини суғоришда эгатга бериладиган сув сарфлари (0,10; 0,15 ва 0,20 л/с) бўйича техник элементлар математик таҳлил қилинган ва бунда 0,15 л/с сув сарфи техник жиҳатдан хавфсиз бўлиши, оқим барқарорлигини таъминлаши, сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириши ҳамда юқори ҳосил олиш имкониятини яратиши асослаб берилган;
ғўза навларини суғориш жараёнини ЭҲМ дастурлари асосида математик жиҳатдан моделлаштириш орқали эгатга бериладиган 0,15 л/с сув сарфи техник жиҳатдан эгатда барқарор сув ҳаракати, тўйиниш интенсивлиги ва сизот сувлари чуқурлиги динамикасини самарали бошқаришга эришилган ва мазкур натижалар ДГУ-25240, ДГУ-25241, ДГУ-32542 ва ДГУ-32540 рақамли гувоҳномалар билан тасдиқланган;
ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % тартибда суғориш қўлланилганда, оч тусли бўз тупроқлар шароитида C-6524 нави ҳосилдорлиги 29,5 с/га, 1 с ҳосил учун мавсумий сув сарфи 33,0 м³/с, умумий сув истеъмоли эса 119,3 м³/с ни, ўтлоқлашиб бораётган бўз тупроқлар шароитида Пахтакор-1 нави ҳосилдорлиги 29,8 с/га, 1 с ҳосил учун мавсумий сув сарфи 53,4 м³/с, умумий сув истеъмоли 138,8 м³/с ни ва ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида Султон нави ҳосилдорлиги 31,2 с/га, 1 с ҳосил учун мавсумий сув сарфи 83,1 м³/с ва умумий сув истеъмоли 166,8 м³/с ни ташкил этганлиги аниқланган;
ғўза навларини парваришлашда мақбул суғориш тартиби қўлланилганда оч тусли бўз тупроқларда сизот сувлари сатҳи 1,5–2,0 метр шароитда мавсумий суғориш меъёрлари 970 м³/га, ўтлоқлашиб бораётган бўз тупроқларда сизот сувлари сатҳи 2,0–2,5 метрда 1700 м³/га, ўтлоқи аллювиал тупроқларда сизот сувлари сатҳи 2,5–3,0 метрда 2600 м³/га ни ташкил этиши, шунингдек, эгатга берилаётган сув сарфи 15-20 % га камайтирилиши натижасида 550–685 м³/га суғориш суви тежалиши ва рентабеллик даражаси 31,4–38,4 % ошиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўза навларини суғоришда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш илмий-амалий асослари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
турли тупроқ-иқлим ва сизот сувлари сатҳи турлича бўлган шароитда ғўза навларини суғориш тартибларига кўра эгатга берилаётган 0,10; 0,15 ва 0,20 л/с сув сарфлари техник элементларининг мақбул миқдори ишлаб чиқилган, шунингдек, ДГУ-25240 “Экинларни суғоришда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш технологияларининг башорати”, ДГУ-25241 “Иқлим ўзгаришида ғўзани суғоришда сувдан самарали фойдаланиш динамикасини бошқариш”, ДГУ-32542 “Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув ресурсларидан фойдаланиш тенгламаларини операцион ҳисоб усулида ечишнинг дастурий воситаси”, ДГУ-32540 “Ғўзани етиштиришда сув ресурсларидан фойдаланишда эгатда барқарор сув ҳаракати, тўйиниш интенсивлиги ва сизот сувлари чуқурлиги динамикасини ўзаро боғлиқлигини математик моделининг дастури” номли ЭҲМ дастурлари яратилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 04/09-20960-сон маълумотномаси). Натижада, Сирдарё вилоятининг оч тусли бўз тупроқларида ҳар гектар ердан 11,5-12,0 %, Жиззах вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган бўз тупроқларида 520-590 м3/га ва Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқларида 550-600 м3/га гача суғориш суви иқтисод қилинган; 
Сирдарё вилоятининг оч тусли бўз, Жиззах вилоятининг ўтлоқлашиб бораётган бўз ва Хоразм вилоятининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида ғўзадан юқори ва сифатли ҳосил олиш мақсадида “Ғўза навларини парваришлашда эгатга берилаётган сув сарфи ва суғориш тартибларига риоя қилиш самарадорлиги” номли тавсиянома ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 14-майдаги 04/09-20960-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур тавсиянома пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва кластерлар  учун амалий қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
ғўзанинг “С-6524” нави учун мақбул суғориш тартиби — ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % ҳамда ҳар бир эгатга 0,15 л/с миқдорда сув бериш технологияси Сирдарё вилояти  Гулистон туманида 10,0 гектар майдонда ишлаб чиқариш шароитида синовдан ўтказилиб, амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 04/09-20960-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларига кўра, ҳар бир гектар майдон ҳисобидан 550–600 м³ суғориш суви тежалиши таъминланган ҳамда қўшимча 2,3–2,8 с/га пахта ҳосили олишга эришилган;
ғўзанинг “Пахтакор-1” нави учун мақбул суғориш тартиби — ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % ҳамда ҳар бир эгатга 0,15 л/с миқдорда сув бериш технологияси Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида 23,0 га майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 04/09-20960-сон маълумотномаси). Натижада, эгатларга берилаётган сув сарфларини илмий асосланган меъёрларда қўллаш ҳисобига суғориш сувлари сарфи ўртача 15–20 % камайишига, шу билан бирга, ердан фойдаланиш коеффициенти (ЕФК) 0,82 дан 0,89 гача ошишига, ўз навбатида суғориш жараёнининг техник-иқтисодий самарадорлиги ҳам сезиларли даражада ошишига эришилган.
ўтлоқи аллювиал тупроқлар шароитида, сизот сувлари сатҳи 2,5–3,0 м чуқурликда жойлашган майдонларда ғўзанинг “Султон” нави учун мақбул суғориш тартиби — ЧДНСга нисбатан 70-70-60 % ҳамда ҳар бир эгатга 0,15 л/с миқдорда сув бериш технологияси Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 25,0 га майдонда амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 14 майдаги 04/09-20960-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур суғориш тартиби ва сув бериш меъёрларини қўллаш ҳисобига ғўзадан қўшимча 2,3–2,8 с/га пахта ҳосили олишга, шу билан бирга, ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги рентабеллик даражаси 31,4–38,4 % оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish