Асқаров Аҳлиддин Алишер ўғлининг фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Синфдан ташқари машғулотларда  ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантириш методикаси” 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B. 2023.4.PhD/Ped6279
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Дадабоев Рустамжон Рахимжанович,  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01
Расмий оппонентлар: Хамиджанов Абдулазиз Усубжон ўғли Ўзбекистон давлат спорт академияси ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти доценти,  педагогика фанлари доктори; Исоқбоев Алишер Ахмаджанович Наманган давлат педагогика институти доценти, тарих  фанлари номзоди. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  мазмуни ўз устида ишлаш, билимларни тизимлаштириш, мустақил тайёргарлик блоклари билан ўзлаштирилган билимларнинг аниқлик, мукаммаллик, тизимлилик тамойиллари асосида юқори якуний натижага эришишни таъминловчи адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; 
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  интеллектуал, мотивацион, инновацион мезонлари олинган маълумотлар  асосида ўзини ўзи баҳолаш, ривожлантириш каби рефлексив кўникма ва билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида аниқлаштирилган; 
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантириш индикаторлари ўқувчиларнинг рефлексив фаолияти шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграллашув даражасига ҳамда интеграция жараёнларида қайта алоқани таъминлаш шартларига асосан такомиллаштирилган;
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  интеграллашган методик тизими, саломатликни сақлаш, соғлом фаол ҳаёт ва ўзини-ўзи одатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш билан алоқадорли репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
Синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  мазмуни ўз устида ишлаш, билимларни тизимлаштириш, мустақил тайёргарлик блоклари билан ўзлаштирган жисмоний ҳаракатларнинг аниқлик, мукаммаллик, тизимлилик тамойиллари асосида юқори якуний натижага эришишни таъминловчи адаптив алоқадорлиги репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан “Жисмоний тарбия ва спорт”  номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи, 149169-рақамли гувоҳнома). Натижада, синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  мазмунини   такомиллаштиришга  эришилган;
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  интеллектуал, мотивацион, инновацион мезонлари олинган маълумотлар  асосида ўзини ўзи баҳолаш, ривожлантириш каби рефлексив кўникма ва билимларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялар  “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий физиологик асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 863317-рақамли гувоҳнома). Натижада, ўқувчиларда соғлом турмуш тарзига амал қилиш компетенсияларини ривожлантиришга эришилган. 
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг  соғлом турмуш тарзини шакллантириш индикаторлари ўқувчиларнинг рефлексив фаолияти шаклларини идентив мақсадлар билан ички интеграллашув даражасига ҳамда интеграция жараёнларида қайта алоқани таъминлаш шартларига асосан такомиллаштиришга  ҳамда  синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  интеграллашган методик тизими, саломатликни сақлаш, соғлом фаол ҳаёт ва ўзини-ўзи одатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш билан алоқадорлик репродуктивлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия ва спорт”  номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 149-сонли буйруғи, 149169-рақамли гувоҳнома). Натижада, синфдан ташқари ишларда ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини  ривожлантиришга  хизмат қилган;
синфдан ташқари машғулотларда ўқувчиларнинг соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг  интеграллашган методик тизими, саломатликни сақлаш, соғлом фаол ҳаёт ва ўзини-ўзи одатлантириш ҳамда соғлом турмуш тарзини ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий физиологик асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 863317-рақамли гувоҳнома). Натижада, синфдан ташқари машғулотларда соғлом турмуш тарзини ривожлантиришнинг репродуктивлигини таъминланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish