Махмудова Наргиза Шокировнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алишер Навоий ва Бобур ижодида диний-маърифий мавзунинг бадиий талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5515 
Илмий раҳбар: Каримова Фаридахон Исаковна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03
Расмий оппонентлар: Тўлаганова Санобар Панжиевна, филология фанлари доктори, профессор;  Бекова Назора Жўраевна, филология фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқот мақсади Алишер Навоийнинг “Арбаин”, “Сирож ул-муслимин”, Бобурнинг “Волидия”, “Мубаййин” асарлари ўзбек мумтоз адабиётида диний-маърифий мавзунинг бадиий талқини масаласини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек мумтоз адабиётида диний-маърифий мавзунинг ғоявий-бадиий, услубий такомили билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, маданий-маиший омиллар, илмий ва амалий тамойиллар, ифода шаклларига хос анъанавийлик ва ўзига хослик, поетик мукаммаллашув масалалари назарий жиҳатдан далилланган;
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида Қуръон, ҳадис ва тасаввуфга асосланган диний-ма'рифий, исломий ғоялар билан боғлиқ бадиий тимсоллар, рамз ва ғоявий қатламлар талқини, ижтимоий-ма'рифий тамойиллари ва поетик ифода имкониятлари турли жанрдаги асарлари мисолида ёритилган;
 “Сирож ул-муслимин” ҳамда “Мубаййин” асарларининг мавзуий мундарижаси, қамрови, композицион тузилиши, Қуръони карим ва ҳадиси шариф ғоялари,  шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларнинг  поетик ифода ва талқинлари, услубий ўзига хосликлари таҳлиллар орқали исботланган;
арбаъинчилик анъанаси такомилида Алишер Навоийнинг ўрни, бадиий маҳорати ва “Арбаъин” асарининг тузилиши, ғоявий-бадиий хусусиятлари, Бобурнинг “Волидия” асарида исломий-тасаввуфий, диний-маърифий, сиёсий ғояларнинг талқини, поетик ифодаси илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Алишер Навоий ва Бобур ижодида диний-маърифий мавзунинг бадиий талқини масаласини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўзбек мумтоз адабиётида диний-маърифий мавзунинг ғоявий-бадиий, услубий такомили билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий, маданий-маиший омиллар, илмий ва амалий тамойиллар, ифода шаклларига хос анъанавийлик ва ўзига хослик, поетик мукаммаллашув масалалари назарий жиҳатдан далилланганига доир илмий-назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016 йй.) ҳамда ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020 йй.) фундаментал илмий лойиҳаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2024-йил 19-мартдаги № 93/1-сонли маълумотномаси). Натижада диний-фалсафий ва диний-маърифий қарашлар, ижодкорнинг индивидуал услуби, сўз қўллаш маҳорати масалалари ҳақидаги фикрлар кенгайтирилган; 
Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ижодида Қуръон, ҳадис ва тасаввуфга асосланган диний-ма'рифий, исломий ғоялар билан боғлиқ бадиий тимсоллар, рамз ва ғоявий қатламлар талқини, ижтимоий-ма'рифий тамойиллари ва поетик ифода имкониятлари турли жанрдаги асарлари мисолида ёритилгани ҳамда “Сирож ул-муслимин” ҳамда “Мубаййин” асарларининг мавзуий мундарижаси, қамрови, композицион тузилиши, Қуръони карим ва ҳадиси шариф ғоялари,  шариат аҳкомлари ва фиқҳий масалаларнинг  поетик ифода ва талқинлари, услубий ўзига хосликлари таҳлиллар орқали исботлангани хусусидаги таҳлил ва хулосалардан “Жадид адабиёти тарихи” номли дарсликни тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги Фарғона давлат университетининг 2023-йил 23-ноябрдаги 04Ғ5889 рақамли маълумотномаси). Натижада дарслик илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган; 
арбаъинчилик анъанаси такомилида Алишер Навоийнинг ўрни, бадиий маҳорати ва “Арбаъин” асарининг тузилиши, ғоявий-бадиий хусусиятлари, Бобурнинг “Волидия” асарида исломий-тасаввуфий, диний-маърифий, сиёсий ғояларнинг талқини, поетик ифодаси илмий асосланганига оид фикр-мулоҳазалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлимининг семинарлари, “Олтин қалам” тўгараги, “Адабиёт кунлари”, “Мумтоз асарлар поетикаси” сингари ёш ижодкорларнинг тўгарак машғулотларида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилояти бўлимининг 2023-йил 27-ноябрдаги 145-сонли маълумотномаси). Натижада Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг диний-маърифий асарларининг мазмун-моҳияти таргиботи ва бугунги кундаги аҳамияти борасидаги тушунча ва тасаввурлари кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish