Усмонов Сафар Бахроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ишлатилган техник мойлар асосида бурғулаш эритмалари учун сурков қўшимчаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6106.
Илмий раҳбар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01 
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор;  Наубаев Темирбек Хасетуллаевич, кимё фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатилган мотор мойи ва госсипол қатрони асосида бурғулаш эритмалари учун сурков қўшимчаларини олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хом ашёни комплекс тайёрлаш натижасида сув ва механик аралашмаларнинг қолдиқ миқдори минимал даражада камайиши аниқланган: М-20А учун сув 9,75 дан 0,25% гача, механик аралашмалар 2,5 дан 0,05% гача, икки босқичли тозалашда госсипол қатронидаги сув 37,2 дан 0,15% гача ва механик аралашмалар 12,5 дан 0,8% гача камайган, бу эса дисперс сув ва механик аралашмаларни ажратиб олиш ҳамда коалессенсия ва агрегация марказларини бартарафлашга боғлиқ эканлиги аниқланган;
ММ-2 мойловчи материалнинг мақбул таркибида (75% ишлатилган М-20 мойи + 16% госсипол қатрони + 8,96% триетаноламин + 0,04% ненол 9-12) “металл-филтрацион қобиқ” тизимида ишқаланиш минималлашуви натижасида қобиқ қалинлиги 0,5 мм ва ишқаланиш коеффициенти 0,15 гача камайиши мумкинлиги аниқланган;
бурғулаш эритмасининг массасига нисбатан 2,5% миқдорда ММ-2 аралаштирилганда композициядаги қутбли компонентларнинг гилли заррачаларда адсорбсияланиши натижасида филтрацион корканинг зичлашуви ва гидрофобланиши ҳамда қобиқ ғоваклик каналлари ўтказувчанлигининг пасайишига боғлиқ ҳолда эритманинг сувбераолувчанлиги 9,0 дан 7,5 см3/30 дақиқагача камайиши ва шартли қовушқоқлик 28 дан 33 с гача ортиши аниқланган;
ММ-2 қўлланилганда сиртнинг фаол марказларида компонентларнинг қутбли гуруҳлари бирикишини таъминлайдиган мойловчи материалнинг адсорбсион-плёнка механизмига боғлиқ ҳолда металл юзасида қалинлиги 0,1-1 мкм ли мойловчи плёнка ҳосил бўлиши аниқланган;
24 соатлик чўктириш ва кейинчалик деемулгатор (дипроксамин-157) аралаштирилиши ва технологик схемага мувофиқ адсорбсион тозалаш натижасида мойдаги сув миқдори 9,75 дан 0,25% гача ва механик аралашмалар 2,5 дан 0,05% гача камайтиришга эришиш мумкин бўлган М-20А маркали ишлатилган мотор мойини комплекс тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган;
хомашё намлиги 3-5% бўлганда 0,5 т/соат қувватга эга бўлган гилли минералларнинг тайёрланиши ва роликлар орасидаги масофа 2-5 мм, элак тирқишлари диаметри 5 мм ва конвеердаги оқим қалинлиги 15-20 мм бўлган белгиланган миқдорда майдалаш ва эмулгирлаш жараёнига дисперс фазани бир хил меъёрда етказиб беришга асосланган эмулсион бурғулаш эритмасини тайёрлаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий хомашёлар асосида мойловчи материал олиш ва улар асосида бурғулаш эритмасининг янгича рецептураларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар: 
маҳаллий хом ашёлар асосида мойловчи материал олишнинг такомиллаштирилган технологияси “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари» МЧЖнинг 2025 йил  2 декабрдаги  15/ТА-473-сонли маълумотномаси). Натижада, импорт ўрнини босувчи янги турдаги мойловчи материал олиш имконини берган; 
маҳаллий хом ашёлар асосида олинган мойловчи материаллар асосида бурғулаш эритмасини олиш технологияси “Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖда амалиётга жорий қилинган («Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари» МЧЖнинг 2025 йил  2 декабрдаги  15/ТА-473-сонли маълумотномаси). Натижада, мойловчанлик хусусияти 1,1 мартага яхшиланган бурғулаш эритмаси олиш имконини берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish