Андреев Дмитрий Николаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ер ости суви конларидан самарали фойдаланишнинг илмий-услубий асослари (Оҳангарон кони мисолида)», 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (геология-минералогия фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/GM184.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Ботиржон Дадажонович, геология-минералогия фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: «Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти» Давлат муассасаси, DSc.31/2025.27.12.GM.05.01.
Расмий оппонентлар: Хушвактов Сайдулла Халбазарович, техника фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Мавлянов Тимур Эркинович, геология-минералогия фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади глобал иқлим ўзгариши шароитида Оҳангарон ер ости сув конининг геофилтрация моделини яратиш ҳамда ер ости сувларидан самарали фойдаланишнинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ости сувларидан фойдаланишда турли сув олиш иншоотларини самарали жойлаштириш учун геологик ва гидрогеологик шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
турли гидрогеологик шароитларда ер ости сувларидан фойдаланишда сув олиш иншоотлари турларини асослаш учун такомиллаштирилган гидрогеологик мезонлар ишлаб чиқилган;
Проcессинг МодФлоw 8 дастурий таъминоти ёрдамида иқлим ўзгаришининг ер ости сувлари ҳолатига таъсирини баҳолаш имконини берувчи геофилтрация модели яратилган;
турли гидрогеологик шароитлар учун танланган ер ости сув олиш иншоотларидан келажакда самарали фойдаланишнинг илмий асосланган услубияти ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ости сув конларини самарали эксплуатация қилишнинг илмий-услубий асослари бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
ер ости сувларини олиш иншоотларини жойлаштириш учун аниқланган геологик ва гидрогеологик шароитларнинг ўзига хос хусусиятлари Тошкент гидрогеология станцияси амалиётига татбиқ этилган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 16 июндаги 08-1591-сонли маълумотномаси). Натижада, ҳудуднинг геологик-гидрогеологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда ер ости сувларининг миқдори, сифат даражаси ва уларнинг тўйинганлик ҳолатига қараб турли хил ер ости сув олиш иншоотларини самарали жойлаштириш имконияти яратилган;
ер ости сувларини олиш иншоотлари турларини асослаш учун ишлаб чиқилган гидрогеологик мезонлар Тошкент гидрогеология станциясидаги тадқиқот амалиётига жорий этилган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 16 июндаги 08-1591-сонли маълумотномаси). Натижада, мазкур ҳудудда турли хил комбинацияланган сув олиш иншоотларидан самарали фойдаланиш имконияти яратилган;
ер ости сув олиш иншоотларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган илмий асосланган услубият Тошкент гидрогеология станциясининг амалий-тадқиқотларига татбиқ этилган (Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025 йил 16 июндаги 08-1591-сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд сув олиш иншоотларидан оқилона фойдаланиш ва тизимли бошқариш бўйича амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишларини лойиҳалаштиришда илмий асос бўлиш имконинни берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish