Базарбаев Махсетбай Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида 
эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Иккиламчи хом-ашёлар асосидаги ғовак тўлдирувчи ва ундан фойдаланиб олинган енгил бетон” 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”, (техника фанлари бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Т6275
Илмий раҳбарларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Шакиров Туйғунжон Турғунович, техника фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети, DSc.03/2026.09.01.Т.02.М
Расмий оппонентлар: Рахимов Рахимбой Атажанович – техника фанлари доктори, профессор, Бердиев Облакул Бобакулович – техника фанлари номзоди, доцент.
Этакчи ташкилот номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ишлатилган шишанинг синиқлари ва кўмирли гилдан фойдаланиб ғовакли тўлдирувчилар ҳамда улар асосидаги енгил бетонларнинг таркибларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
«шиша - кўмирли гил - суюқ шишанинг сувли эритмаси» шихта тизимидаги шишанинг кўмирли гилга нисбатини ўзгартириш орқали ғовакли тўлдирувчининг тўкма зичлиги 312-585 кг/м3, мустаҳкамлиги 0,65-0,91 МПа бўлишига эришилган;
ғовакли тўлдирувчи гранулалари сиртига микрокремнезем кукунини пуркаб ишлов бериш орқали гранулалар юзасини фаоллаштиришга эришилган;
650 °C ҳароратда 10 дақиқа давомида термозарба бериш орқали фракциялари 1,25 мм дан 20 мм гача бўлган сунъий ғовакли тўлдирувчи гранулаларини ишлаб чиқариш имконияти исботланган;
янги ғовакли тўлдирувчи асосидаги бетон таркибларига 0,7 % Сика 43-36 суперпластификаторини қўшиш орқали, ортача зичлиги 513-679 кг/м3, мустаҳкамлиги 1,31-6,59 МПа бўлган ўта енгил бетонлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Иккиламчи хомашёлар асосидаги ғовакли тўлдирувчи ва ундан фойдаланиб олинган енгил бетон бўйича олинган илмий натижалар асосида: шиша чиқиндилари ва кўмирли гиллардан боғловчи сифатида суюқ шишанинг сувли эритмаси ва кукунловчи модда сифатида микрокремнеземдан фойдаланиб олинган ғовакли тўлдирувчи “СВЕРХБЕЛПРОЕКТ” МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 19-декабрдаги 34-06/15125-сон маълумотномаси). Натижада тўкма зичлиги 331 кг/м3, сув шимувчанлиги 2,9 %, ғоваклиги 87,07 % бўлган ғовакли тўлдирувчи олишга эришилган; 
ғовакли тўлдирувчининг майда ва йирик фракциялари, портландцемент, суперпластификатордан иборат иссиқлик изолясион блоклар  “МАХИТО НЎКИС”МЧЖ да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2025 йил 19-декабрдаги 34-06/15125-сон маълумотномаси). Натижада ўртача зичлиги 493-731кг/м3, сиқилишдаги мустаҳкамлиги 1,31-6,59 МПа, иссиқлик ўтказувчанлик коеффиценти 0,12-0,21 W/(м·К) бўлган иссиқлик изолясион блоклар олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish