Зокирова Ҳулкар Иззатиллаевнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглизча-ўзбекча машина таржимаси учун математик терминларнинг лингвистик таъминотини яратиш тамойиллари”, 10.00.11 – Тил назарияси. Амалий ва компютер лингвистикаси (Филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fil4920.
Илмий раҳбар: Абдурахмонова Нилуфар Зайнобиддин қизи, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03.
Расмий оппонентлар: Султонова Шоҳиста Мухаммаджановна, филология фанлари доктори, профессор; Набиева Дилора Абдухамидовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: инглизча-ўзбекча машина таржимаси учун математик терминларнинг лингвистик таъминотини яратиш ҳамда уларнинг семантик-структур жиҳатларини таҳлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
дунё машина таржимасининг методологик асослари тадқиқ қилиниб, терминологик тизимга йўналтирилган илмий ёндашувлар асосида замонавий нейро машина таржимаси самарадорлигини оширишда соҳавий терминологик маълумотлар базасини шакллантириш зарурати ҳамда ўзбек тили лингвистик моделларининг машина таржимаси тизимларидаги имкониятлари назарий жиҳатдан асосланган;
математика соҳасига доир илмий матнлар параллел корпуси асосида ўзбек ва инглиз тилларидаги математик терминларнинг структур тузилиши, морфологик категорияларга кўра фарқланиши ҳамда терминларнинг деривацион моделлари ҳттпс://паратранслатор.уз/ платформасидан сегментланган бирликларнинг муқобиллиги асосида квантатив текширилиб, унинг лингвистик хусусиятлари илмий жиҳатдан исботланган; 
машина таржимасининг таржима хотираси учун (ТМ – транслатион меморй) математик терминларнинг ўзбекча ва инглизча муқобиллари ҳамда автоматик таржима орқали юз берувчи семантик хатоликлар корпус таҳлили асосида ўрганилиб, терминларнинг Протеге дастурида онтологик модели ишлаб чиқилган ҳамда гипоним ва гипороним таснифи жиҳатдан уларнинг семантик асослари далилланган; 
математик терминларнинг билингвал лексиконини яратиш орқали машина таржимасининг терминографик тизими такомиллаштирилиб, н-грам модел асосида муайян термин узунлигидаги лексик бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилига хос бўлган таржима валентликлари тадқиқ қилинган ҳамда унинг маълумотлар базаси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Машина таржимасида математик терминларнинг лингвистик хусусиятлари ва структур моделларига оид илмий натижалар асосида: 
дунё машина таржимасининг методологик асослари тадқиқ қилиниб, терминологик тизимга йўналтирилган илмий ёндашувлар асосида замонавий нейро машина таржимаси самарадорлигини оширишда соҳавий терминологик маълумотлар базасини шакллантириш зарурати ҳамда ўзбек тили лингвистик моделларининг машина таржимаси тизимларидаги имкониятлари назарий жиҳатдан асосланган ҳамда математик терминларнинг билингвал лексиконини яратиш орқали машина таржимасининг терминографик тизими такомиллаштирилиб, н-грам модел асосида муайян термин узунлигидаги лексик бирликларнинг инглиз ва ўзбек тилига хос бўлган таржима валентликлари тадқиқ қилинган ҳамда унинг маълумотлар базаси яратилганлиги илмий жиҳатдан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида 2024-2025-йилда бажарилган “Янги сўз ва атамаларнинг ўзбекча муқобилини сунъий интеллект асосида автоматик тақдим қилувчи атамаcом.уз дастурий таъминоти платформаси ва мобил иловаларини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада онлайн маълумотлар базаси яратилишида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш марказида бажарилган 2025-йил 16-сентябрдаги 1530-сонли маълумотномаси). Натижада, илмий терминларнинг семантик тузилмаси ва иерархик алоқаларига оид ўринлари математик терминларга оид фикрлар билан бойитилган;
машина таржимасининг таржима хотираси учун (ТМ – транслатион меморй) математик терминларнининг ўзбекча ва инглизча муқобиллари ҳамда автоматик таржима орқали юз берувчи семантик хатоликлар корпус таҳлили асосида ўрганилиб, терминларнинг Протеге дастурида онтологик модели ишлаб чиқилган ҳамда гипоним ва гипороним таснифи жиҳатдан уларнинг семантик асосларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “РЕП-25112021/113 – УзУДТ: Ўзбек тилида табиий тилни қайта ишлаш учун универсал боғлиқлик дарахти корпуси ва унинг семантик таҳлили” мавзусидаги халқаро илмий лойиҳада фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 5-сентябрдаги 04/11-16-171-сон маълумотномаси). Натижада, лойиҳа компютер лингвистикаси соҳасига матнлардаги терминларнинг тўғри ва аниқ таржима қилиш бўйича янги асосларга эга бўлди;
математика соҳасига доир илмий матнлар параллел корпуси асосида ўзбек ва инглиз тилларидаги математик терминларнинг структур тузилиши, морфологик категорияларга кўра фарқланиши ҳамда терминларнинг деривацион моделлари ҳттпс://паратранслатор.уз/ платформасидан сегментланган бирликларнинг муқобиллиги асосида квантатив текширилиб, унинг лингвистик хусусиятларига оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида 2024-2025-йилларда бажарилган “ИЛ-7823051524 рақамли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контекстологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳасида қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 5-сентябрдаги 04/11-16-169-сон маълумотномаси). Натижада, параллел корпусдаги терминологик ресурслар кўлами математик терминлар ҳисобига кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish