Джураева Гулноза Тулкуновнанинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш ва антенатал парвариш қилиш тамойилларини такомиллаштириш”, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: № B2025.4.DSc/Tib14.18.
Илмий маслаҳатчилар:: Нажмутдинова Дилбар Камариддиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Бахромжон Маматқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.01.05 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Жаҳонгир Жамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Исенова Сауле Шайкеновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси); Абдураҳимов Зоҳид Абдуваскович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Кулаков номидаги акушерлик, гинекология ва перинатал тиббиёт миллий илмий-тадқиқот маркази (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатишнинг интеграциялашган клиник-ташкилий моделини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали аёллар репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш ҳамда ҳомиладорликни антенатал бошқаришни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ҳомиладор аёлларда темир танқислигининг прелатент босқичида темир танқислигига скрининг-тест кўрсаткичи >30%, гепсидин даражаси <10 нг/мл, ферритин <30 нг/мл, трансферриннинг темирга тўйинганлиги <20% ва цереброплацентар нисбат <1,0 ҳамда ушбу мезонларнинг сезгирлик даражаси-90,7%, хослик даражаси эса 86,7% бўлиши комплекс прогностик мезонлар сифатида хизмат қилиши исботланган;
гемоглобин кўрсаткичлари меъёрда бўлган ҳомиладор аёлларнинг 40% даги мавжуд латент темир танқислиги преэклампсия, ҳомила ўсишининг кечикиши, муддатидан олдинги туғруқлар, акушерлик қон кетишлари частотасининг ишончли даражада ошишига олиб келиши ҳамда ҳомиладорларни антенатал даврдаги кузатувда фақат гемоглобин даражасини аниқлашга асосланган рутин скринингнинг диагностик қиймати етарли эмаслиги исботланган;
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида клиник-ташкилий алгоритм доирасида анемияни даволашнинг анъанавий усулларига нисбатан гемоглобин кўрсаткичларидан қатъий назар, ҳомиладорларнинг II–III триместрдаги ферритин даражаси <15 нг/мл ва трансферринни темирга тўйинганлиги <20% бўлган ҳолатларда, темир карбоксимальтозатини қўллашни клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги асосланган (p < 0,05);
бирламчи тизим шифокорлари, айниқса юқори даражадаги касбий толиқиш қайд этилган шифокорлар томонидан ҳомиладорларни антенатал олиб бориш миллий клиник протоколларига риоя қилмаслиги, антенатал парвариш сифатининг ва гравидограмманинг паст даражада юритилиши (оилавий шифокорларда 33,9% ва акушер-гинекологларда 67,9%; p < 0,001), хавф омилларини барвақт аниқланмаслиги ҳомиладор аёлларнинг саломатлик ҳолатини ёмонлашишига, акушерлик ва перинатал хавфларнинг 2,5 баробар ошишига олиб келиши статистик жиҳатдан боғлиқлиги исботланган (χ²(1)=61,28; p<0,001; φ=0,34);
ҳомиладорларни хавф даражасига кўра дифференциал олиб бориш ва регламентлаштирилган роллар тақсимоти (паст хавф - оила шифокори, юқори хавф - акушер-гинеколог, сурункали патология - мультидисциплинар кузатув)га асосланган акушерлик хавфларини рақамли автоматлаштирилган стратификация қилиш ва маршрутизацияни ўз ичига олган интеграция қилинган ягона клиник-ташкилий моделнинг акушерлик ва перинатал асоратларни эрта прогнозлаш, уларни олдини олиш, тиббий юкламани рационал тақсимлаш йўли билан касбий толиқиш хавфини камайтиришга қаратилган самарали механизм сифатида хизмат қилиши асосланган;
ҳомиладорлар орасида енгил даражали темир танқислиги анемияси тарқалганлигининг ҳақиқий кўрсаткичи 83,1% ни ташкил этиб, расмий  статистик маълумотлардан (37–42%) 2,0–2,3 марта юқори эканлиги, латент темир танқислиги ҳолатининг ўрта оғирлик даражадаги анемияга ўтиб акушерлик ва перинатал асоратлар ривожланиш хавфини 2 баробардан кўпроқ ошишига (OR=2,3; 95% ишончли интервал; p<0,001) олиб келиши исботланган;
ишлаб чиқилган электрон платформа (https://soglomona.uz) антенатал кузатувни клиник-ташкилий жиҳатларини оптималлаштиришга, акушерлик хавф омилларини барвақт аниқлаш ва башоратлаш, темир танқислигини эрта аниқлаш, шунингдек ҳомиладор аёлларни мақсадли индивидуал мониторинг қилиш имконини бериб, ўтказилган онлайн-скрининг кузатувлар ҳомиладор аёлларнинг 40% ида латент, 10% ида прелатент темир танқислиги ҳолатларини  эрта аниқлаш, ўз вақтида мақсадли профилактик-терапевтик коррекцияни қўллаш натижасида анемиянинг оғир даражага ўтиш хавфи 3 мартага камайиши исботланган (p<0,05). 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами (БТСЁМ) даражасида аёлларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш ва антенатал парвариш тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: ҳомиладор аёлларда темир танқислигининг прелатент босқичида темир танқислигига скрининг-тест кўрсаткичи >30%, гепсидин даражаси <10 нг/мл, ферритин <30 нг/мл, трансферриннинг темирга тўйинганлиги <20% ва цереброплацентар нисбат <1,0 ҳамда ушбу мезонларнинг сезгирлик даражаси-90,7%, хослик даражаси эса 86,7% бўлиши комплекс прогностик мезонлар сифатида хизмат қилиши Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бўйича 6.03.2025 йилдаги №631-14-197-ТВ/2025-сон буйруқ ва Шайхонтоҳур туман 9-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.02.2024 йилдаги №41 -сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 29.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: темир танқислигининг прелатент ва латент босқичларини эрта аниқлаш гипоксик ҳолатлар ривожланишининг олдини олиш, шошилинч госпитализациялар ва интенсив акушерлик аралашувларига бўлган эҳтиёжни камайтириш, ҳомиладорлик ва перинатал натижаларни яхшилаш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда темир танқислигининг прелатент босқичини эрта ташхислаш бўйича таклиф этилган мезонларни клиник амалиётга жорий этиш оғир даражали анемия ривожланишининг олдини олиш, акушерлик асоратлари хавфини камайтириши ҳисобига 163 нафар ҳомиладор аёлларда 63570000 сўм бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: эрта диагностик комплексни қўллаш орқали ортиқча ҳаражатларни камайтириш бир нафар ҳомиладор ҳисобига бюджет маблағларидан 390000 сўм тежаш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: гемоглобин кўрсаткичлари меъёрда бўлган ҳомиладор аёлларнинг 40% даги мавжуд латент темир танқислиги преэклампсия, ҳомила ўсишининг кечикиши, муддатидан олдинги туғруқлар, акушерлик қон кетишлари частотасининг ишончли даражада ошишига олиб келиши ҳамда ҳомиладорларни антенатал даврдаги кузатувда фақат гемоглобин даражасини аниқлашга асосланган рутин скринингнинг диагностик қиймати етарли эмаслигининг исботланганлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бўйича 6.03.2025 йилдаги №631-14-197-ТВ/2025-сон буйруқ ва Шайхонтоҳур туман 9-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.02.2024 йилдаги №41 -сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 29.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: темир танқислигини гемоглобин кўрсаткичларига боғлиқ бўлмаган ҳолда барвақт аниқлаш ва мақсадли коррекция қилиш орқали гипоксик ҳолатлар, акушерлик қон кетишлари ва туғруқ жараёнини стимуляция қилиш эҳтиёжини камайтиришга эришилди, бу эса перинатал натижаларни яхшилашга имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳомиладор аёлларда латент темир танқислигини барвақт аниқлаш ва мақсадли коррекция қилиш туғруқдан кейинги асоратлар билан боғлиқ стационарда ётиш муддатининг ўртача 5 койко-кунга қисқаришига олиб келган. Бир койко-кун қиймати 230000 сўмни ташкил этгани ҳолда, 163 нафар ҳомиладор аёл бўйича эса жами 187450000 сўм  харажатларни тежашга эришилган. Хулоса: эрта диагностик комплексни қўллаш туғруқдан кейинги асоратлар билан боғлиқ стационар койко-кунлар сонини қисқартириш орқали бир нафар ҳомиладор ҳисобига бюджет маблағларидан 1150000 сўм тежаш имконини берган;
учинчи илмий янгилик: бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида клиник-ташкилий алгоритм доирасида анемияни даволашнинг анъанавий усулларига нисбатан гемоглобин кўрсаткичларидан қатъий назар, ҳомиладорларнинг II–III триместрдаги ферритин даражаси <15 нг/мл ва трансферринни темирга тўйинганлиги <20% бўлган ҳолатларда, темир карбоксимальтозатини қўллашни клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги асосланганлиги, шунингдек, эрта диагностика ва парентерал терапия қўлланилиши натижасида анемия II даражаси ривожланиши икки баробардан ортиқ камайиши, акушерлик қон кетишлари 52% га, янги туғилган чақалоқларни интенсив терапия бўлимларига ўтказиш эҳтиёжи 50% га, чилла даври инфекциялари 67% га қисқариши кузатилганлиги Тошкент шаҳар Олмазор туман тиббиёт бирлашмаси марказий кўп тармоқли поликлиникаси бўйича 6.03.2025 йилдаги №631-14-197-ТВ/2025-сон буйруқ ва Шайхонтоҳур туман 9-сон оилавий поликлиникаси бўйича 12.02.2024 йилдаги №41 -сон буйруқ билан амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 29.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: темир карбоксимальтозатини II–III триместрда ферритин <15 нг/мл ва трансферриннинг темирга тўйиниш даражаси <20% бўлган ҳомиладорларда қўллаш анемиянинг II даражаси ривожланиш частотасини сезиларли камайтириш, акушерлик қон кетишлари 52% га, чилла даври инфекциялари 67% га ҳамда янги туғилган чақалоқларни интенсив терапия бўлимларига ўтказиш эҳтиёжини 50% га қисқартириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта диагностика ва парентерал темир карбоксимальтозат терапиясини қўллаш туғруқдан кейинги асоратлар билан боғлиқ стационарда ётиш муддатининг ўртача 5 койко-кунга қисқаришига олиб келган. Бир койко-кун қиймати 230000 сўмни ташкил этгани ҳолда, 163 нафар ҳомиладор аёл бўйича она томонидан умумий бюджет тежами 187450000 сўмни ташкил этган. Янги туғилган чақалоқларни интенсив терапия бўлимларига ўтказиш эҳтиёжининг 50% га камайиши харажатларининг қисқаришига олиб келиб, тиббий ёрдам кўрсатиш харажатларини қўшимча равишда камайтиришга эришилган. Хулоса: темир карбоксимальтозатини клиник-ташкилий алгоритм асосида қўллаш акушерлик ва неонатал асоратлар частотасини камайтириш, стационар койко-кунлар сонини қисқартириш ҳамда интенсив терапия харажатларини пасайтириш орқали бир нафар ҳомиладор ҳисобига бюджет маблағларидан 1150000 сўм тежаш имконини берган;
тўртинчи илмий янгилик: бирламчи тизим шифокорлари, айниқса юқори даражадаги касбий толиқиш қайд этилган шифокорлар томонидан ҳомиладорларни антенатал олиб бориш миллий клиник протоколларига риоя қилмаслиги, антенатал парвариш сифатининг ва гравидограмманинг паст даражада юритилиши (оилавий шифокорларда 33,9% ва акушер-гинекологларда 67,9%; p < 0,001), хавф омилларини барвақт аниқланмаслиги ҳомиладор аёлларнинг саломатлик ҳолатини ёмонлашишига, акушерлик ва перинатал хавфларнинг 2,5 баробар ошишига олиб келиши статистик жиҳатдан боғлиқлиги Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 12.06.2025 йилдаги №404-сон буйруқ ва Сурхондарё вилояти Денов шаҳар тиббиёт бирлашмасининг  12.06.2025 йилдаги №406-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавф омилларини эрта стратификация қилиш, гравидограмманинг стандартлаштирилган юритилиши ва клиник протоколларга қатъий риоя қилиш орқали акушерлик ва перинатал асоратлар частотасини камайтириш, ҳомиладор аёлларда касалликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида коррекция қилиш имкони беради. Иқтисодий самарадорлиги: антенатал кузатувда клиник протоколларга риоя этиш ва хавф омилларини барвақт аниқлаш натижасида акушерлик ва перинатал асоратлар билан боғлиқ стационар госпитализациялар сони ҳамда койко-кунлар давомийлиги қисқариши натижасида, 1048 нафар ҳомиладор аёл бўйича умумий бюджет 1205200000 сўмни тежашга эришилган. Хулоса: клиник протоколларга риоя этиш ва хавф омилларини барвақт стратификация қилишга асосланган ташкилий ёндашув акушерлик ва перинатал асоратлар частотасини камайтириш, стационар койко-кунлар сонини қисқартириш ҳамда тиббий ёрдам харажатларини оптималлаштириш орқали бир нафар ҳомиладор ҳисобига бюджет маблағларидан 1150000 сўм тежаш имконини берган;
бешинчи илмий янгилик: ҳомиладорларни хавф даражасига кўра дифференциал олиб бориш ва регламентлаштирилган роллар тақсимоти (паст хавф - оила шифокори, юқори хавф - акушер-гинеколог, сурункали патология - мультидисциплинар кузатув)га асосланган акушерлик хавфларини рақамли автоматлаштирилган стратификация қилиш ва маршрутизацияни ўз ичига олган интеграция қилинган ягона клиник-ташкилий моделнинг акушерлик ва перинатал асоратларни эрта прогнозлаш, уларни олдини олиш, тиббий юкламани рационал тақсимлаш йўли билан касбий толиқиш хавфини камайтиришга қаратилган самарали механизм сифатида хизмат қилиши Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 12.06.2025 йилдаги №404-сон буйруқ ва Сурхондарё вилояти Денов шаҳар тиббиёт бирлашмасининг  12.06.2025 йилдаги №406-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: хавфларни барвақт аниқлаш ва мақсадли маршрутизация орқали акушерлик ва перинатал асоратлар хавфи камайтирилди, асоссиз йўналтиришлар қисқартирилди, клиник қарор қабул қилиш тезлашди ҳамда шифокорларда касбий толиқиш хавфини пасайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: ҳар бир шифокорда йиллик 8 кунлик вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик қайд этилган бўлиб, бу жами 1176 кунлик иш қобилияти йўқотилишига тенг. Бир кунлик ўртача меҳнат харажатлари 350000 сўм ҳисобида йиллик иқтисодий йўқотиш 411600000 сўмни ташкил этган. Рақамли клиник-ташкилий модел жорий этилиши натижасида касбий толиқиш даражасининг 20% га пасайиши ҳисобидан бюджет маблағларининг йиллик 82320000 сўм миқдорида тежалишига эришилган. Хулоса: рақамли клиник-ташкилий моделни жорий этиш касбий толиқиш билан боғлиқ вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунларини қисқартириш орқали бир нафар шифокор ҳисобига йиллик 560000 сўм тежаш имконини берган;
олтинчи илмий янгилик: ҳомиладорлар орасида енгил даражали темир танқислиги анемияси тарқалганлигининг ҳақиқий кўрсаткичи 83,1% ни ташкил этиб, расмий  статистик маълумотлардан (37–42%) 2,0–2,3 марта юқори эканлиги, латент темир танқислиги ҳолатининг ўрта оғирлик даражадаги анемияга ўтиб акушерлик ва перинатал асоратлар ривожланиш хавфини 2 баробардан кўпроқ ошишига (OR=2,3; 95% ишончли интервал; p<0,001) олиб келиши Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 12.06.2025 йилдаги №404-сон буйруқ ва Сурхондарё вилояти Денов шаҳар тиббиёт бирлашмасининг  12.06.2025 йилдаги №406-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: темир танқислиги анемиясининг ҳақиқий эпидемиологик кўламини аниқлаш орқали хавф гуруҳларини барвақт стратификация қилиш, профилактик ва даволаш чораларини кучайтириш, акушерлик ва перинатал асоратлар хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: темир танқислиги ҳолатларини эрта аниқлаш ва коррекция қилиш оғир даражали анемия ҳамда у билан боғлиқ акушерлик асоратларини даволашга сарфланадиган қўшимча стационар харажатларнинг олдини олишга хизмат қилди, бу эса бюджет маблағларидан иқтисод қилишга эришилган. Хулоса: темир танқислигини эрта аниқлаш ва профилактик коррекция қилиш орқали оғир даражали анемия ҳамда у билан боғлиқ акушерлик асоратларини даволаш харажатлари билан солиштирилганда бир нафар ҳомиладор ҳисобига бюджет маблағларидан 2470000 сўм тежаш имконини берган;
еттинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган электрон платформа (https://soglomona.uz) антенатал кузатувни клиник-ташкилий жиҳатларини оптималлаштиришга, акушерлик хавф омилларини барвақт аниқлаш ва башоратлаш, темир танқислигини эрта аниқлаш, шунингдек ҳомиладор аёлларни мақсадли индивидуал мониторинг қилиш имконини бериб, ўтказилган онлайн-скрининг кузатувлар ҳомиладор аёлларнинг 40% ида латент, 10% ида прелатент темир танқислиги ҳолатларини  эрта аниқлаш, ўз вақтида мақсадли профилактик-терапевтик коррекцияни қўллаш натижасида анемиянинг оғир даражага ўтиш хавфи 3 мартага камайиши Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 12.06.2025 йилдаги №404-сон буйруқ ва Сурхондарё вилояти Денов шаҳар тиббиёт бирлашмасининг  12.06.2025 йилдаги №406-сон буйруқ билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги Илмий-техник кенгашининг 22.09.2025 йилдаги №25/52-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ишлаб чиқилган электрон платформа орқали онлайн-скрининг ва автоматлаштирилган мониторинг темир танқислигининг прелатент ва латент босқичларини барвақт аниқлаш, мақсадли профилактик-терапевтик коррекцияни ўз вақтида қўллаш ҳамда анемиянинг оғир даражага ўтиш хавфини камайтириш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги Онлайн-скрининг натижаларига кўра тадқиқотга киритилган 430 нафар ҳомиладор аёлнинг 50%ида (215 нафар) темир танқислиги клиника олди босқичда аниқланиб, эрта профилактик-терапевтик коррекция қўлланилиши ҳисобига бюджетдан ташқари маблағлардан 630000 сўм тежаш имкони таъминланган. Бу эса 430 нафар ҳомиладор бўйича умумий ҳисобда 531050000 сўм иқтисодий самарага эришилган. Хулоса: электрон платформа асосида темир танқислигини эрта аниқлаш ва профилактик коррекция қилиш орқали оғир даражали анемия ҳамда у билан боғлиқ асоратларни даволаш харажатларини бир нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларидан 1840000 сўм тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish