Раимжонов Рустамбек Равшанбек ўғлининг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Кўкрак ёшидаги болаларда тишлар тараққиётининг клиник-морфологик хусусиятлари, 14.00.21 – Стоматология, 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.2.PhD/Tib1248.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Рахматова Муккадас Холтаевна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарканд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib. 17.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Орипов Фирдавс Суратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Антонова Александра Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Sakarya университети (Туркия)
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли озиқланиш муҳитларида кўкрак ёшидаги болалар тиш-жағ тизими ривожланиш хусусиятларини клиник ва морфологик кўрсаткичлар асосида аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болаларда тиш-жағ тизими тараққиётининг клиник-морфологик статуси комплекс тахлил килиниб тиш-жағ тизими деформацияларини эрта аниқлашга қаратилган такомиллаштирилган диагностик ёндашув таклиф килинган ва ушбу усулга мувофиқ, антропометрик кўрсаткичларни баҳолаш орқали болаларда тиш-жағ тизими деформацияларининг шаклланиш хавфи даражасини аниқлаш мезонлари илмий жиҳатдан асосланган;
кўкрак ёшидаги болаларда сут тишлари ёриб чиқиш синдромининг (К00.7, КХТ-10) клиник кечишини баҳолаш учун интеграл балли диагностик кўрсаткичлар ишлаб чиқилган ва баҳолаш тизими синдромнинг оғирлик даражаси, клиник симптомлар мажмуаси, умумий ва маҳаллий, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи симптомларнинг намоён бўлиш даражасини қамраб олган ва сут тишлари ёриб чиқиш синдромининг клиник оғирлик даражасини объектив белгилаши асосланган;
болалар озиқланиш муҳитининг тиш ва тиш-жағ тизими тўқималари тараққиётига таъсири морфологик жиҳатдан таҳлил қилиниб, сунъий озиқлантириш шароитида тиш тўқималарининг ривожланишдан ортда қолиши ва нотўлиқ шаклланиши илмий жиҳатдан асосланган хамда тиш тўқималарининг морфологик жиҳатдан етарли даражада ривожланмаслиги уларнинг ёриб чиқиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши исботланган;
сут тишлари ёриб чиқиш даврида кузатиладиган клиник симптомлар тизимлаштирилиб, бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга ажратилган ва шу асосда бирламчи клиник белгиларга нисбатан мақсадли симптоматик терапияни қўллаш орқали иккиламчи симптомлар ривожланишининг олдини олишга қаратилган профилактик-даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги 02/47-сон хулосасига кўра: 
биринчи илмий янгилик: болаларда тиш-жағ тизими тараққиётининг клиник-морфологик статуси комплекс тахлил килиниб тиш-жағ тизими деформацияларини эрта аниқлашга қаратилган такомиллаштирилган диагностик ёндашув таклиф килинган ва ушбу усулга мувофиқ, антропометрик кўрсаткичларни баҳолаш орқали болаларда тиш-жағ тизими деформацияларининг шаклланиш хавфи даражасини аниқлаш мезонлари илмий жиҳатдан асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 03.09.2025 йилдаги 17-сонли ва Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникасининг 23.09.2025 йилдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги  02/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизими деформацияларини эрта ташхислаш ва олдини олиш орқали чайнов, ютиниш, нутқ ва нафас олиш функциялари меъёрий ҳолатини таъминлаш орқали бола ҳаёти сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: Ҳозирги вақтда ҳар бир иккинчи бола ва ёшларнинг 30% қисми юқори ихтисослашган ортодонтик ёрдамга мухтожлик кузатилмоқда (Хабилов, 2016). Шундан, болаларда тишларга боғлиқ ҳолда юзага келадиган тиш қаторларининг тез ривожланадиган деформациясига эга қисми улуши 58,4% га тенг (Гонтарев С.Н., Саламатина О.А., 2011). Битта болада тиш-жағ тизими деформацияларини брекет тизими яъни эджувайс техникаси ёрдамида даволашнинг ўртача нархи 4048600 сўмга тенг (Андижон вилоят стоматология поликлиникасининг пуллик тиббий хизмат нархномасига асосан). Хулоса: Ушбу илмий янгиликдан фойдаланиш болаларни тиш-жағ тизимининг деформациясини олдини олиш  ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (nумумий=1000, nОЁМ=500, nдеф=292) 1182191200 сўм маблағлар тежалишига имкон беради.
иккинчи илмий янгилик: кўкрак ёшидаги болаларда сут тишлари ёриб чиқиш синдромининг (К00.7, КХТ-10) клиник кечишини баҳолаш учун интеграл балли диагностик кўрсаткичлар ишлаб чиқилган ва баҳолаш тизими синдромнинг оғирлик даражаси, клиник симптомлар мажмуаси, умумий ва маҳаллий, шунингдек, бирламчи ва иккиламчи симптомларнинг намоён бўлиш даражасини қамраб олган ва сут тишлари ёриб чиқиш синдромининг клиник оғирлик даражасини объектив белгилаши асосланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 03.09.2025 йилдаги 17-сонли ва Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникасининг 23.09.2025 йилдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги  02/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: болаларда тиш-жағ тизими деформацияларини эрта ташхислаш ва олдини олиш орқали чайнов, ютиниш, нутқ ва нафас олиш функциялари меъёрий ҳолатини таъминлаш орқали бола ҳаёти сифатини яхшилашга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: Битта болада сут тишлари ёриб чиқиш синдроми кечишининг оғирлашишини олидини олиш ҳисобига симптоматик терапияни жорий этилиши дори дармон-ҳаражатларига 1 бемор учун 152734 сўм бюджетдан ташқари маблағлар тежалишига имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташрих вақтида қўллаш дори-дармон харажатлари камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=1000) 152734000 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради.
учинчи илмий янгилик: болалар озиқланиш муҳитининг тиш ва тиш-жағ тизими тўқималари тараққиётига таъсири морфологик жиҳатдан таҳлил қилиниб, сунъий озиқлантириш шароитида тиш тўқималарининг ривожланишдан ортда қолиши ва нотўлиқ шаклланиши илмий жиҳатдан асосланган хамда тиш тўқималарининг морфологик жиҳатдан етарли даражада ривожланмаслиги уларнинг ёриб чиқиш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши исботланган; Бу янгиликлар Самарқанд давлат тиббиёт институти томонидан 2025 йил 26 июнда 11-сон Илмий кенгашида тасдиқланган «Турли хил озиқланиш муҳитидаги болаларда сут тишлари тараққиётини клиник-морфологик баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 03.09.2025 йилдаги 17-сонли ва Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникасининг 23.09.2025 йилдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги  02/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: экспериментал тадқиқот натижаларини клиник амалиётга жорий этиш турли хил озиқланиш муҳитидаги болаларда тишлар ёриб чиқиш синдроми клиникасини прогнозлашга, тиш-жағ тизимида юзага келиши мумкин бўлган турли хил асоратларнинг олишга, диагностика давомийлигини қисқартиришга ва турли хил ножўя симптомларни юзага келишидан олдин бошланғич даврларида олдини олишга имкон беради. Иқтисодий самарадорлиги: Сунъий усулда озиқланадиган болаларнинг айримларида тишлар ёриб чиқиш даврида юз терисида турли хил тошмаларнинг тошиши кузатилган. Ушбу тошмаларни даволашнинг ўртача ҳаражатини ҳисобга олсак, тишлар ёриб чиқиш даврида тошмалар тошишини олдини олиш мақсадида 1 нафар бола учун 231500 сўм бюджетдан ташқари маблағлар  тежалишига имкон беради. Хулоса: Ушбу илмий янгилик натижаларидан фойдаланиш дори-дармон харажатлари камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (nСУОБ=134) 31021000 сўм бюджетдан ташқари маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради. 
тўртинчи илмий янгилик: сут тишлари ёриб чиқиш даврида кузатиладиган клиник симптомлар тизимлаштирилиб, бирламчи ва иккиламчи гуруҳларга ажратилган ва шу асосда бирламчи клиник белгиларга нисбатан мақсадли симптоматик терапияни қўллаш орқали иккиламчи симптомлар ривожланишининг олдини олишга қаратилган профилактик-даволаш усули ишлаб чиқилган. Бирламчи клиник симптомларга нисбатан симптоматик терапияни қўллаш орқали иккиламчи клиник белгиларни юзага келишини олдини олиш усули яратилди. Мазкур усул Самарқанд давлат тиббиёт институти томонидан 2025 йил 26 июнда 11-сон Илмий кенгашида тасдиқланган «Кўкрак ёшидаги болаларда тишлар ёриб чиқиш даври симптомларини баҳолаш» номли услубий тавсиянома мазмунига киритилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Фарғона вилоят стоматология шифохонасининг 03.09.2025 йилдаги 17-сонли ва Андижон вилоят болалар стоматология поликлиникасининг 23.09.2025 йилдаги 11-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги  02/47-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: тишлар ёриб чиқиш даврида юзага келадиган бирламчи симптомлардан кейин иккиламчи симптопларни пайдо бўлишини кузатиш мумкин. Иккиламчи симптомларга йўтал, хириллаш, оғиз атрофи терисининг таъсирланиши, ҳолсизлик, тана вазнининг пасайиши, тана ҳароратининг ортиши, уйқунинг бузилиши, тумов, қайт қилиш (қусиш), кўп йиғлаш каби клиник белгилар киради. Бу белгилар албатта бирламчи белгилардан кейин юзага келиши билан тавсифланади. Агар бирламчи клиник симптомлар мажмуасини олди олинса намоён бўлиш даражаси пасайтирилса иккиламчи клиник симптомларни юзага келиши сезиларли даражада камаяди ёки умуман кузатилмайди. Иқтисодий самарадорлиги: сут тишлари ёриб чиқиш даврида кузатиладиган иккиламчи клиник белгиларни даволаш мақсадида симптоматик терапияни жорий этилиши дори дармон-ҳаражатларига 1 бемор учун 152734 сўм бюджетдан ташқари маблағлар тежалишига имкон беради. Хулоса: ушбу илмий янгиликни ташрих вақтида қўллаш дори-дармон харажатлари камайиши ҳисобига тадқиқот кўлами бўйича (n=1000) 152734000 сўм маблағлар иқтисод қилинишига имкон беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish