Бекчанова Феруза Маримбой қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Талабаларда 4К модели асосида экологик кўникмаларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (Педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped6321.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Бекчанов Худайберган Ўринович, биология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01
Расмий оппонентлар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади: 4К модели асосида талабаларда экологик кўникмаларни ривожлантириш методикасини илмий-услубий жиҳатдан такомиллаштириш ва тавсиялар ишлаб чиқиш. 
III. Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
талабаларда 4К модели асосида экологик кўникмаларни ривожлантиришнинг педагогик шарт-шароитлари таркибий компонентларнинг экологик мазмунини миллий ва халқаро тажрибаларнинг барқарор ривожланиш тенденсияларига инновацион-интерактив таълим муҳитга коллаборативлигини дедуктив таҳлил асосида аниқлаштирилган;
талабаларда 4К модели асосида экологик кўникмаларни ривожлантириш модели экотизим контекстидаги фанлараро интеграциялашган мазмунни 4К компетенсияларни амалий фаолият занжирига қарор қабул қилиш қобилиятини мақсадли интеграллаш, экологик маданият, масъулият ва фаол фуқаролик позициясини шакллантирувчи рақамли технологияларни жараёнли-мазмун компонентларига киритиш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда экологик кўникмаларни шакллантириш мазмуни экологик муаммоларни натижаларга йўналтирувчи 4К компетенсиялари билан барқарор ривожлантирувчи ғояларни фанлараро интеграциялаш, комплекс фикрлашни ривожлантиришда рақамли саводхонликнинг амалий-креативлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда 4К модели асосида экологик кўникмаларни ривожлантириш самарадорлиги инновацион лойиҳалашган таълим технологиялари критик фикрлаш ва креативликни ривожлантиришга олиб келганлиги туфайли экологик масъулият, ижодкор ва касбий амалий фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий таълим муассасаларида янги таълим муҳити шароитида талабаларда экологик кўникмаларни ривожлантириш бўйича 4К модели интеграциясининг назарий-методик асослари, педагогик шарт-шароитлари, таркибий компонентларининг экологик мазмуни, миллий ва халқаро тажрибаларнинг барқарор ривожланиш тенденсияларига инновацион-интерактив таълим муҳитига коллобаративлигини дедуктив таҳлили асосида ишлаб чиқилган таклифлар “Мактабгача таълимда педагогик жараёнларни лойиҳалаштириш” дарслиги мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, 391130-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада илмий ва педагогик тадқиқотлар орқали олий таълим муассасалари талабаларида 4К модели асосида экологик кўникмаларни ривожлантириш имкониятлари кенгайтирилган;
Олий таълим муассасалари талабаларига билим бериш жараёнида 4К модели асосида экологик таълим методикаси ишлаб чиқилган бўлиб, экологик маданият, масъулият ва фаол фуқаролик позициясини шакллантирувчи рақамли технологияларни жараёнли-мазмун компонентларига киритишга оид таклифлар “Мактабгача таълим-тарбияни ташкил этиш” дарслиги мазмунига киритилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сон буйруғига асосан берилган 684346-рақамли нашр рухсатномаси). Шу асосда, талабаларда 4К модели асосида замонавий таълим муҳитини яратишга оид компетенсиясини ривожлантириш моделини яхшилашга шароит яратилган;
талабаларда экологик кўникмаларни шакллантириш мазмуни экологик муаммоларни натижаларга йўналтирувчи 4К компетенсиялари билан барқарор ривожлантирувчи ғояларни фанлараро интеграциялаш, инновацион лойиҳалашган таълим технологиялари критик фикрлаш ва креативликни ривожлантиришга олиб келганлиги туфайли экологик масъулият, ижодкор ва касбий амалий фаолиятдаги рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш, экологик кўникмалар таркибий тузилмаси педагогик нуқтайи назардан аниқлаштирилган ва инновацион таълим технологияларини қўллашга оид таклиф ва тавсиялардан “Инновацион технологиялар шароитида физика ўқитувчисини методик тайёргарлигини шакллантириш усуллари” мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (ЁА5-ХТ-1-31884 - рақамли маълумотномаси). Натижада олий таълим муассасалари талабаларида 4К модели асосида экологик кўникмаларни ривожлантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган (Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтининг 2025-йил 18-июндаги 01-20-09/1719-сонли маълумотномаси);
талабаларда 4К модели асосида экологик кўникмаларни шакллантириш мазмуни, комплекс фикрлашни ривожлантиришда рақамли саводхонликнинг амалий-креативлигини таъминлашга оид таклифлар “60110100-Педагогика” йўналишининг малака талаби мазмунига киритилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 28-апрелдаги 02/01-01151-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish