Салаватова Хуршида Санъат қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Янги Ўзбекистон таълим шароитида талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларни ривожлантириш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Ped9414
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мадрахимова Феруза Рузимбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.12.01 
Расмий оппонентлар: Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, Абдуғаниев Озод Турсунбой ўғли  педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: Янги Ўзбекистон шароитида таълим жараёнида талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган методикани такомиллаштириш ҳамда унинг самарадорлигини ошириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини шакллантиришнинг методик имкониятлари янги таълим прадигмасини шахснинг ижтимоий воқеликка муносабатига аждодларимизнинг ахлоқий меъёрлари ва муомала маданиятини уйғунлаштириш, мустақил фикрлаш ўз позициясини шакллантиришда тарихийлик, мантиқийлик компонентларини танқидий тафаккур билан интеграциялаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантириш модели касбий контекстдаги миллий қадриятларга содиқлик ва ватанпарварлик туйғуларини тарихий мерос билан замонавий ижтимоий-сиёсий жараёнларга уйғунлаштириш, шахсий ва ижтимоий маъсулиятни мувофиқлаштиришга праксиологик барқарорликни проектив таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Янги Ўзбекистон таълим шароитида талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси замонавий таълим прадигмаси талабларини миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигига мослаштириш, интерактив-рақамли технологияларни рационал қўллашни индивидуал ўқув траекторияларига адаптив мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
талабаларда миллий онг ва миллий ўзлигини англаш даражаларини баҳолаш мезонлари ахлоқий-тарбиявий жараёнлар билан ижтимоий муносабатлар уйғунлигини оптимал мезон(когнитив, эмоционал, фаолиятли ва рефлексив)лар тизимига мослаштириш, танқидий тафаккурнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш усулларига мақбул диверсификациялаш асосида оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида педагог кадрлар ҳамда ёш авлодда миллий ўзлигини англашни юксалтиришнинг назарий асослари ва ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқотлар натижасида олинган илмий хулосалар тизимли равишда умумлаштирилди:
Янги Ўзбекистон таълим шароитида талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантиришнинг методик имкониятларига оид таклифлар шахснинг ижтимоий воқеликка муносабати, талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантиришнинг методик имкониятлари янги таълим парадигмасини шахснинг ижтимоий воқеликка муносабатидаги аждодларимизнинг ахлоқий меъёрлари муомила мадфанияти, аждодларимизнинг ахлоқий меъёрлари ва муомала маданияти уйғунлигини тарихийлик, мантиқийлик, кузатиш ҳамда қиёсий-таққослаш тамойиллари асосида танқидий тафаккур билан интеграциялаш орқали илмий жиҳатдан асосланди ҳамда “Педагогика назарияси ва тарихи” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-876-сонли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг шахсий ва касбий ривожланишида миллий ўзлигини англаш муҳим омил сифатида қаралиб, миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантиришнинг функсионал модели ҳамда унинг босқичма-босқич таҳлили тизимли равишда ёритиб берилди;
талабаларда миллий онг ва миллий ўзлигини англаш даражаларини баҳолаш мезонларини такомиллаштиришга доир таклифлар ахлоқий-тарбиявий жараёнлар билан ижтимоий муносабатлар уйғунлигини таъминлаш ҳамда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини баҳолашда праксиологик барқарорликни проектив таъминлаш, танқидий тафаккурнинг шаклланганлик даражасини прогностик ёндашув асосида аниқлашга йўналтирилди ва “Ижтимоий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-сонли буйруғи билан тасдиқланган 68-663-сонли гувоҳнома). Натижада талабалар миллий идентитетини англаш, жамиятдаги ўз ўрнини аниқлаш ҳамда миллий қадриятларни қадрлашга оид билим, кўникма ва компетенсияларини изчил ривожлантириш имкониятига эга бўлдилар;
талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантириш моделини такомиллаштиришга доир таклифлар миллий қадриятларга содиқлик ва ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳолда тарихий мерос билан замонавий ижтимоий-сиёсий жараёнларни уйғунлаштириш, шахсий ҳамда ижтимоий масъулиятни мувофиқлаштиришга қаратилган праксиологик барқарорликни проектив таъминлаш асосида ишлаб чиқилди ҳамда “Умумий педагогика” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилди (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сонли буйруғи билан тасдиқланган 776183-сонли гувоҳномага мувофиқ). Натижада мазкур модел миллий ўзлигини англашга йўналтирилган таълим жараёнининг муҳим таркибий қисми сифатида амалиётда самарали қўлланила бошланди;
Янги Ўзбекистон таълим шароитида талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклифлар шахснинг мотивацион интилишлари, амалий кўникмалари ҳамда ижтимоий жараёнларни рационал баҳолаш имкониятларини индивидуал ўқув траекторияларига адаптив мослаштириш асосида ишлаб чиқилди ва Қори Ниёзий номидаги Тарбия педагогикаси миллий институти Қорақалпоғистон филиалида амалга оширилган АИ-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг долзарб муаммолари” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида танқидий тафаккурнинг шаклланганлик даражасини баҳолаш усулларига мақбул диверсификациялаш асосида белгиланган вазифаларни бажаришда амалиётга жорий этилди. Натижада талабаларда миллий ўзлигини англаш компетенсияларини ривожлантиришнинг ташкилий-педагогик механизмлари ижтимоий-педагогик ёндашувлар асосида янада такомиллаштирилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish