Маҳкамов Илҳомжон Турдалиевичнинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида
эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини техника йўналиши касбий фаолиятида қўллаш методикасини такомиллаштириш», 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назаряси ва методикаси» (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Ped10136
Илмий раҳбар: Ханбабаев Хакимжон Икрамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қўқон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc. 10/2025.27.12.Т.01.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Қурбонов Жасур Акмалжонович – Қўқон давлат университети доценти, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент, (бир марталик илмий кенгаш аъзоси); Бекмурзаев Нурхон Хайитович – Тошкент давлат транспорт унверситети “Материалшунослик ва машинасозлик” кафедраси доценти, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини техника йўналиши касбий фаолиятида қўллаш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
техник йўналиш талабаларининг касбий фаолиятга тайёргарлигини орттириш, рақамли саводхонликка оид компетенсияларини ривожлантириш мақсадида дифференциал ёндашув асосида методик тизим мазмуни, мантиқий таркибий тузилиши аниқланган ва такомиллаштириш йўллари ишлаб чиқилган;
педагогик жараённи динамик бошқариш технологияларини ишлаб чиқишда (www.эдуҳелпер.уз таълимий платформаси) интерактив воситалар (интерактив доска, онлайн платформалар)дан фойдаланиш, таълим технологиялари (Прожеcт Басед леарнинг, Инқуирй басед леарнинг, Проблем басед леарнинг)нинг рақамли имитациясини қўллаш орқали фанларни ўқитишнинг мантиқий тузилмаси ва методикаси такомиллаштирилган;
педагогик жараённи лойиҳалашда дидактик учлик (дидактик триада) асосида таълим мазмуни, инновасион технологиялар, рақамли воситаларни мужассамлаштириш орқали контентнинг адаптивлиги таъминланган ва респодентларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришнинг мантиқий модели рақамли-инновасион жиҳатдан такомиллаштирилган;
таълим-тарбия жараёнида талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришнинг мантиқий моделидан фойдаланиш юзасидан методик тавсиялар ва қайтар-алоқа (феедбаcк) тизимлари ишлаб чиқилган, касбий маҳорат даражасини орттириш ва ривожлантириш технологиялари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини техника йўналиши касбий фаолиятида қўллаш методикасини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот натижалари асосида:
техника йўналишларда таълим олувчи талабаларнинг касбий фаолиятини ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари, ўзлаштиришнинг бошланғич ва ўрганиш даражасига қараб индивидуал таълим режасини тузиш технологиясини ишлаб чиқишга оид тавсиялар «Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш» номли дарслик мазмунини қамраб олади ва таълим тизимига қабул қилинган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-августдаги 22-01-551/22-сон далолатномаси). Натижада олий таълим муассасаларида ахборот технологияларини техника йўналиши касбий фаолиятида қўллаш методикасини назарий-методологик асосларини таҳлил қилиш имкони оширилган;
техника йўналишларга оид фанларни ўқитишнинг мантиқий тузилмаси интерактив воситалардан (интерактив доска, онлайн платформалар) фойдаланиш технологиясини рақамли имитация ёрдамида лойиҳалашнинг педагогик тизимини такомиллаштиришга оид таклифлар «Информатика ва рақамли технологиялар» номли ўқув қўлланма мазмунини қамраб олади ва таълим тизимига қабул қилинган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-августдаги 22-01-551/22-сон далолатномаси). Натижада, мазкур таклифлар бўлажак мутахассисларни тайёрлаш жараёни такомиллаштирилган ўқув дастурлари, дарсликлар, методик қўлланмалар мазмунига сингдириш имконини берган;
техника йўналишларда таълим олувчи талабаларнинг касбий маҳоратини ривожлантиришнинг таълим мазмунини рақамли дидактиканинг интерактивлик, симуляция каби жиҳатлари адаптивлигини таъминловчи рақамли воситаларни (видео дарслар, интерактив тақдимотлар, ўқув ўйинлари) яратишга ўргатиш усулини такомиллаштиришга оид тавсиялардан Қўқон давлат педагогика институти Информатика кафедрасининг 2022-2023 йилларда бажарилган "РобоГирлс" амалий лойиҳа бажарилишида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институти илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорининг 2024-йил 7-декабрдаги 152-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур ёндашув ва натижалар талабаларнинг касбий компетенсияларини такомиллаштиришнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш имконини берган;
техника йўналишларда таълим олувчи талабаларда касбий маҳоратнинг интенсив ривожланишини таъминлаш технологияси шахсий фикр-мулоҳазалар, амалиётни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ва касбий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам берадиган қайтар-алоқа (феедбаcк) тизимларини такомиллаштиришга оид таклифлар «Ахборот технологияларини касбий фаолиятда қўллаш» номли дарслик мазмунини қамраб олади ва таълим тизимига қабул қилинган (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 28-августдаги 22-01-551/22-сон далолатномаси). Натижада, мутахассисларни тайёрлашда аудитория ва аудиториядан ташқари жараёнда рақамли технологиялардан фойдаланиш методикаси самарадорлигининг ортишига эришиш имконини берган.