Алиев Шокир Жўрақуловичнинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизийнинг адабий маҳорати”, 10.00.05 – Осиё ва Африка халқлари тили ва адабиёти (тожик тили ва тожик адабиёти) (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4109.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Рамазон Жумақулович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.09.08.
Расмий оппонентлар: Эшонқулов Ҳусниддин Пиримович, филология фанлари доктори, профессор; Мирзаев Хайём Тошқулович филология фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизийнинг ҳаёти, девони ва асарларининг таркибий қисми, шеъриятидаги тасаввуфий мотивлар, ижодкор поэтик маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Термиз адабий мактаби вакиллари Хуросон, Ҳинд диёрларида ҳам ижод этганлиги, адабиёт ва санъат ривожига катта ҳисса қўшганлиги Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизий адабий мероси орқали аниқланиб, шоир ижодидаги илоҳий ишққа етишмаслик, ҳаёт ва ўлим фалсафаси, фано ва бақо сингари трагизм ҳамда муршид-мурид, шам ва парвона, май ва майхона, маъшуқ, гул каби тасаввуф мотивларининг фаол қўлланилгани очиб берилган;
Бобурийлар ҳукмронлиги остида бўлган Ҳиндистон диёрида Термизий саййидларининг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси, ижодий маҳорати, асарларининг мавзу-мундарижаси ёритилиб, ғазал, мухаммас, соқийнома, маснавий, мустазод, рубоий, мусаддас каби жанрларнинг тараққий этганлиги ва инсонпарварлик, халқчиллик сингари гуманистик ғоялар асарлар таркибига сингиб кетганлиги аниқланган;
Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизий “Девон”ининг генезиси аниқланиб, ундаги “Маноқибий Муртазовий”, “Эъжози Мустафавия”, “Рисолаи мусиқий”, “Рубоийёт”, “Шоҳид Қудсий” каби асарларидаги санъат, ислом тарихи, тасаввуф назарияси каби турли хил йўналишларни ўзида жамлаганлиги ҳамда мазкур асарларида тавсиф, ташбеҳ, тажнис, киноя, мажоз, истиора, иштиқоқ, ирсоли масал сингари санъатлардан моҳирона фойдаланганлиги аниқланган;
Кашфийнинг “Маноқиби Муртазовий” асари таркиби, мавзулари ундаги ғоялар кўлами, тарихий воқеаларнинг реал тасвири ҳамда шоир ҳар бир насрий ва назмий баёнларни лафзий ва маънавий санъатлари билан бойитганлиги, бошқа асарларидан фарқли равишда аҳли байт ҳаёти, сийрати, суратига бағишланганлиги, муҳаддислар, мутасаввиф зотлар асарлари ва салаф шоирлар ижоди билан асослаганлиги очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. XVI аср охирлари XVII бошларида Термиз адабий муҳитининг етук вакили Кашфийнинг бой адабий меросини тадқиқ этишда олинган илмий натижалар асосида:
Термиз адабий мактаби вакиллари Хуросон, Ҳинд диёрларида ҳам ижод этганлиги, адабиёт ва санъат ривожига катта ҳисса қўшганлиги Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизий адабий мероси орқали аниқланиб, шоир ижодидаги илоҳий ишққа етишмаслик, ҳаёт ва ўлим фалсафаси, фано ва бақо сингари трагизм ҳамда муршид-мурид, шам ва парвона, май ва майхона, маъшуқ, гул каби тасаввуф мотивларининг фаол қўлланилгани очиб берилганлигидан А1-ХТ-0-92997-рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги амалий ва 2017- 2020 йилларда амалга оширилган Ф3-2016-0908165532 - рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавит ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси” мавзусидаги фундаментал тадқиқоти лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон Педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2024 йил 10 октябрьдаги №198/7-сон маълумотномаси). Натижада юқорида келтирилган бандларнинг руҳий, тарбиявий, одоб-ахлоқ ва инсоний фазилатлар билан боғлиқ бўлган мавзуларидан кенг фойдаланишга хизмат қилган;
Бобурийлар ҳукмронлиги остида бўлган Ҳиндистон диёрида Термизий саййидларининг илм-фан тараққиётига қўшган ҳиссаси, ижодий маҳорати, асарларининг мавзу-мундарижаси ёритилиб, ғазал, мухаммас, соқийнома, маснавий, мустазод, рубоий, мусаддас каби жанрларнинг тараққий этганлиги ва инсонпарварлик, халқчиллик сингари гуманистик ғоялар асарлар таркибига сингиб кетганлиги аниқланган хулосалардан Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан 2024 йил “Термизийлар авлодимиз” ва “Буюк Термизийлар” рукни остида тайёрланган “Кашфий Термизий” ва бошқа Термизийлар ҳақидаги халқчил рисолаларни тайёрлашда фойдаланилган. (Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2024 йил 16 сентябрьдаги №01-07/122-сон маълумотномаси). Илмий натижаларининг қўлланиши орқали бир қатор Термиз адабий муҳити тарихи, термизий саййидларнинг адабиёт ва санъатга салмоқли ҳисса қўшганлиги, Кашфий Термизий ҳаёти ва бой меросини теранроқ ўрганиш, Бобурийлар саройида Термизий саййидлар ўзига хос илмий-адабий мактаб яратганлигини ҳамда адабий манбаларни тавсифлаш ва уларни тадқиқ этиш методини ўрганишга йўл кўрсатган;
Муҳаммад Солиҳ Кашфий Термизий “Девон”ининг генезиси аниқланиб, ундаги “Маноқибий Муртазовий”, “Эъжози Мустафавия”, “Рисолаи мусиқий”, “Рубоийёт”, “Шоҳид Қудсий” каби асарларидаги санъат, ислом тарихи, тасаввуф назарияси каби турли хил йўналишларни ўзида жамлаганлиги ҳамда мазкур асарларида тавсиф, ташбеҳ, тажнис, киноя, мажоз, истиора, иштиқоқ, ирсоли масал сингари санъатлардан моҳирона фойдаланганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида бажарилган “Ўрта аср Шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий фалсафий мероси энциклопедияси”ни тайёрлашда фойдаланилган. (Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2024 йил 21 ноябрьдаги №02/515-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланиши орқали Бобурийлар сулоласининг сиёсий арбоблари Акбаршоҳ ва Шоҳжаҳон даврида вужудга келган бир қатор адабий анъаналар ва уларнинг бадиий аҳамияти, шунингдек, хаттотлик, рассомчилик бадиий санъатининг ривожланиши ҳамда тариқат аҳли бўлган шоирлар меросини ўрганиш имкониятига замин ҳозирлаган;
Кашфийнинг “Маноқиби Муртазовий” асари таркиби, мавзулари ундаги ғоялар кўлами, тарихий воқеаларнинг реал тасвири ҳамда шоир ҳар бир насрий ва назмий баёнларни лафзий ва маънавий санъатлари билан бойитганлиги, бошқа асарларидан фарқли равишда аҳли байт ҳаёти, сийрати, суратига бағишланганлиги, муҳаддислар, мутасаввиф зотлар асарлари ва салаф шоирлар ижоди билан асослаганлиги очиб берилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканалида эфирга узатилган “Бедорлик”, “Таълим ва тараққиёт”, “Рангинкамон” ва “Адабий жараён” каби телекўрсатув ва эшиттиришлар ценарийларини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2024 йил 29 октябрьдаги 01-13-1694-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг қўлланиши XVI асрнинг иккинчи ярми – XVII аср бошларидаги Термизий саййидлар шеърияти, бадиий санъат, хаттотлик ва адабиётга қўшган ҳиссаларини ўрганишга хизмат қилган.