Суюнова Дилфуза Дилмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон 

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий қилиш орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш”, 08.00.16 - “Рақамли иқтисодиёт ва халқаро рақамли интеграсия”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Iqt4844. 
Илмий раҳбар: Равшанов Малик Наимович – иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик Олий мактаби ҳузуридаги Илмий даражалар берувчи DSc.16/2025.27.12.I.01.01 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Бердиназаров Зафар Улашович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технолгиялари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий қилиш орқали акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув самарадорлигини оширишга оид илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
ривожланган мамлакатларда корпоратив бошқарув тизимини рақамлаштириш ва сунъий интеллектдан фойдаланишга оид тажрибаларни ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида “корпоратив бошқарувни трансформатсиялаш”, “рақамли корпоратив бошқарув” ва “сунъий интеллектга асосланган корпоратив бошқарув” каби тушунчаларга муаллифлик таърифлари ҳамда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида корпоратив бошқарувнинг тизимини шакллантириш ва унинг самарадорлигини оширишга услубий ёндашув ишлаб чиқилди;
акциядорлик жамиятларида рақамли корпоратив бошқарувни трансформатсия қилиш, корпоратив бошқарувнинг рақамли моделлари ишлаб чиқилиб, рақамлаштиришга таъсир қилувчи омиллар ва рискларни баҳолашнинг методологик асослари такомиллаштирилди;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувга рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни қўллашнинг жорий ҳолати ва унинг самарадорлиги, шунингдек корпоратив бошқарув жараёнларида сунъий интеллектни жорий этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари такомиллаштирилди;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни рақамлаштириш самарадорлигини интеграл баҳолашга қаратилган методика ишлаб чиқилиб, унда рақамли технологиялар ва сунъий интеллектга йўналтирилган инвестицияларнинг бошқарув харажатларига таъсири комплекс тарзда ҳисобга олинди. Таклиф этилган ёндашув асосида нормаллаштирилган кўрсаткичлар ва интеграл индекс шакллантирилиб, акциядорлик жамиятларининг рақамли корпоратив бошқарув самарадорлигини қиёсий баҳолаш илмий-услубий жиҳатдан асослаб берилди.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий қилиш орқали корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“корпоратив бошқарувни трансформатсиялаш”, “рақамли корпоратив бошқарув” ва “сунъий интеллектга асосланган корпоратив бошқарув” каби тушунчаларга муаллифлик таърифлари ҳамда рақамли технологиялар ва сунъий интеллект асосида корпоратив бошқарувнинг тизимини шакллантириш ва унинг самарадорлигини оширишга услубий ёндашувлар Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси (2026-йил 6-февралдаги 01/181-сонли маълумотнома), “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ (2026-йил 5-февралдаги 7-сонли маълумотнома) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ (2026-йил 6-февралдаги 19-321-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилган. Унинг натижасида жамиятлари ходимлари ва тингловчиларнинг рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни жорий қилиш асосида корпоратив бошқарувнинг самарадорлигини ошириш бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини кенгайтириш ҳамда таълим сифатини оширишга имкон яратилган;
акциядорлик жамиятларида рақамли корпоратив бошқарувни трансформатсия қилиш, корпоратив бошқарувнинг рақамли моделларини жорий этиш, рақамлаштиришга таъсир қилувчи омиллар ва рискларни баҳолаш усули), “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ (2026-йил 5-февралдаги 7-сонли маълумотнома) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ (2026-йил 6-февралдаги 19-321-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилган. АЖ ларда корпоратив бошқарув самарадорлиги кўрсаткичининг 7-10 фоизгача (85-120 балл) ўсишига эришган. Рақамли ечимлар асосида меҳнат унумдорлигини ошириш, харажатларни қисқартириш ва фойда ўсиши ҳисобига янги иш ўринларини яратиш, ходимлар даромадларининг ўсиши ва уларнинг ижтимоий фаровонлигини яхшилаш имконияти яратилган;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувга рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни қўллашнинг самарадорлигига таъсири ва корпоратив бошқарув жараёнларида сунъий интеллектни жорий этишнинг ташкилий-иқтисодий механизмлари бўйича таклифларнинг “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ (2026-йил 5-февралдаги 7-сонли маълумотнома) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ (2026-йил 6-февралдаги 19-321-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилиши натижасида рақамлаштириш салоҳиятидан фойдаланиш даражаси 3 фоизга, жамият томонидан кўрсатиладиган хизматлар ҳажми 4 фоизга ошган ва бошқарув харажатлари 2,3 фоизга қисқартирилди. Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш корхоналар фаолиятида шаффофлик ва самарадорликни ошириб, акциядорлар манфаатларини яхшироқ ҳимоя қилишга хизмат қилади;
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни рақамлаштириш самарадорлигини интеграл баҳолаш услубиёти “Ўзсаноатқурилишбанк” АЖ (2026-йил 5-февралдаги 7-сонли маълумотнома) ва “Ўзкимёсаноат” АЖ (2026-йил 6-февралдаги 19-321-сонли маълумотнома) томонидан амалиётга жорий этилиб, акциядорлик жамиятларининг узоқ муддатли стратегик ривожлантириш дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish