Абдикаримов Набижон Ибадуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Девори деформацияланувчи қувур ва каналларда эластик қовушоқ суюқликнинг пулсли оқимини тадқиқ қилиш (Исследование пульсового течения взкоупругой жидкости в трубах и каналах с деформируемой стенкой)”.
01.02.05 – “Суюқлик ва газ механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2PhD/FM1078
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Наврузов Куралбай, Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, физика-математика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM/Т.09.03
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Махмудов Жамол: физика-математика фанлари доктори.
Холияров Эркин: физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: ЎзР ФА Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Девори деформацияланувчи канал ва цилиндрик қувурларда нонютон суюқликларнинг моделларидан фойдаланган ҳолда эластик қовушоқ суюқликларнинг пулсли оқимларини контакт масалалар асосида шакллантириш ва уларни аналитик усулда ечишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бир жинсли бўлмаган ҳолат учун классик типдаги эластик қовушоқ суюқликларнинг такомиллаштирилган реологик моделлари ишлаб чиқилган ҳамда улар асосида суюқлик ҳаракатининг асосий дифференциал тенгламалари шакллантирилиб, қувурлар орқали эластик қовушоқ суюқликларни узатиш масалаларини ечишнинг соддалаштирилган вариантлари ишлаб чиқилган;
девори деформацияланувчи канал ва цилиндрик қувурларда эластик қовушоқ суюқликнинг пулсли оқимларига оид янги масалалар тегишли чегаравий шартлар асосида шакллантирилган ҳамда уларнинг аналитик ечимлари ёрдамида тезликлар тақсимоти, суюқлик сарфи ва узатма функсиясининг ўзгаришини аниқлаш имконини берувчи ҳисоб формулалари келтириб чиқарилган;
эластик қовушоқ суюқликларнинг пулсли оқимларида гидродинамик қаршиликнинг тебранишлар частотасига боғлиқ равишда ўзгариши аниқланган бўлиб, бунда суюқликнинг эластик хусусияти ҳисобига қаршиликнинг маълум (икки ва тўрт сонлари оралиғидаги) қийматларда камайиши илмий жиҳатдан исботланган;
канал ва цилиндрик қувурларнинг деформацияланувчи деворлари бўйлаб тарқаладиган пулс тўлқинларининг тезлиги ва уларнинг сўниш декрементлари эластик қовушоқ суюқликнинг реологик характеристикалари таъсири остида ўзгариши қонуниятлари аниқланган;
деформацияланувчи қувурларда девор пулс тўлқинининг тарқалиш тезлигини ўлчаш орқали қувур деворининг эластиклик коеффициентини аниқлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертация ишида эластик қовушоқ суюқликларнинг деформацияланувчи қувурлардаги пулсли ҳаракатларини тадқиқ этиш асосида:
артериал томирларда қоннинг пулсли ҳаракатини моделлаштириш ва унга мос гидродинамик масалаларни ечиш усуллари Урганч давлат университетида 2017–2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф4-04(05) “Спектрал усулни матрицавий ночизиқли эволюцион тенгламаларни ечишга татбиқлари, юрак-қон томир тизимининг биомеханикаси” мавзусидаги фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Урганч давлат университетининг 2025-йил 30-апрелдаги 02-84/5-сонли маълумотномаси). Натижада артериал тизимни математик моделлаштиришга доир дастурий восита ёрдамида олинган пулс тўлқинларининг тарқалиш ва сўниш қонуниятлари асосида артериал томирлардаги гидродинамик қаршиликларни аниқлаш имконини берган;
девори деформацияланувчи қувур ва каналларда эластик-қовушоқ суюқликларнинг пулсли оқими масалаларини ечиш алгоритмлари Қарши давлат университетида 2018–2020-йилларда бажарилган ОТ-Атех-2018-340 «Икки тезликли муҳит динамикасининг амалий геофизик масалаларини назарий ва сонли тадқиқ этиш» мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2024-йил 9-мартдаги 03/672-сонли маълумотномаси). Натижада мураккаб гидродинамик тизимлардаги тўлқин жараёнларини сонли моделлаштириш ҳамда эластик деворли қувурларда суюқлик узатиш самарадорлигини таҳлил қилиш имконини берган.