Исмоилов Хурсандбек Фарходовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Доиравий конуссимон қобиқнинг деформацияланувчи муҳит билан ўзаро ностационар таъсирлашуви (Нестационарное взаимодействие круговых конических оболочек с деформируемой средой)”.
01.02.04 – “Деформацияланувчан қаттиқ жисм механикаси” (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: : B2025.4.PhD/FM1408
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хасанов Аскар Забиевич, Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.FM/Т.09.03
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мардонов Батиржан: техника фанлари доктори, профессор. Юлдашев Шарафитдин Сайфитдинович: техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади деформацияланувчи муҳитда жойлашган доиравий эластик конуссимон қобиқларнинг ностационар буралма тебранишлари математик моделини яратиш ва уларнинг ихтиёрий кесими нуқталаридаги кўчиш ва кучланишларни аниқлаш алгоритмини ишлаб чиқишдан ҳамда олинган тенгламалар асосида деформацияланувчи муҳитда жойлашган доиравий эластик конуссимон қобиқларнинг ностационар буралма тебранишлари ҳақидаги амалий масалаларни тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
доиравий кесик конуссимон қобиқнинг деформацияланувчи ташқи муҳит билан ўзаро таъсирлашуви ҳисобга олинган ҳолда динамик юкланишлар таъсири остидаги доиравий конуссимон қобиқнинг ностационар буралма тебранишлари ҳисобининг математик модели такомиллаштирилган;
деформацияланувчи ташқи муҳитнинг механик хоссаларини ҳисобга олиб доиравий конуссимон қобиқнинг ностационар буралма тебранишларида унинг ихтиёрий кесимидаги нуқталарининг кучланган деформацияланган ҳолатини аниқлашга имкон берувчи сонли алгоритими яратилган;
деформацияланувчи ташқи муҳит билан ўзаро таъсирлашувчи доиравий кесик конуссимон қобиқнинг буралма тебранишлари амалий масаласи қўйилган ҳамда масаланинг қўйилишига мос бўлган қулай ечиш усули ишлаб чиқилган;
деформацияланувчи муҳитда жойлашган доиравий конуссимон қобиқнинг буралма тебранишларида унга таъсир этувчи динамик кучлар ва моментлар таъсирини ҳисобга олган ҳолда доиравий кесик конуссимон қобиқ кесимларида юзага келувчи кўчиш ва кучланишларини ҳисоблаш усули ишлаб чиқилган.
грунтда жойлашган конуссимон стерженнинг буралма тебранишлари Кулон моделини ҳисобга олган ҳолда эхспериментал тадқиқотлар асосида аниқланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Деформацияланувчи муҳитда жойлашган доиравий кесик конуссимон қобиқнинг ностационар буралма тебранишлари бўйича олинган умумий натижалари асосида:
геологик ишларни амалга оширишда бурғулаш пайтида штанганинг буралишидан унинг учида ҳосил бўладиган қаршилик Самарқанд шаҳар “Геофундамент прожеcт” МЧЖ корхонасида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги” нинг 2025 йил 24 июн 37-06/7004-сонли маълумотномаси). Натижасида, доиравий конуссимон қобиқларнинг буралма тебранишларида қобиқ кўндаланг кесими соҳаларида пайдо бўладиган энг катта уринма кучланишни аниқлаш натижасида, конуссимон қобиқда ҳосил бўладиган тебранишларни штанга тизимининг мустаҳкамлик параметрларига мос тарзда оптималлаштиришга имкон яратилади, натижада материал сарфи харажатлари 4–5 % га қисқарган;
буралиш деформациялари ва уларнинг динамик параметрларидан, штанганинг буралиш бикрлигидан ва унинг учидаги тупроқ силжишидан боғлиқ равишда аниқланган муҳит қаршилиги “ЎЗГАШКЛИТИ” лойиҳа қидирив ташкилотида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги” нинг 2025 йил 24 июн 37-06/7004-сонли маълумотномаси). Натижада бурғулаш штангасининг буралма тебранишларнинг асосий динамик параметрларини аниқлаш, унинг охирида доиравий конус ўрнатилади, ишқаланишга эга бўлган грунтга тиқилади. Стационар бўлмаган тебранишларни унинг сиртидан штангага узатиладиган момент таъсиридаги зўриқишларни аниқлаш масаласи кўриб чиқилади. Штанга сиртидаги кучларни ташқи моментлардан ҳисоблаш натижалари ички кучларни аниқ аниқлаш имкониятини беради, бу муфтанинг ишончлилигини оширишга шунингдек молиявий харажатларни 5-6% га камайтиришга имкон берган.