Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Раҳматилло Чориевичнинг

фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Контактсиз коммутацияловчи қурилмалар асосида электр энергия сифатини ошириш», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Т762.

Илмий раҳбар: Бобожанов Махсуд Қаландарович, техника фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» масъулияти чекланган жамият, DSc.27.06.2017.Т.03.03.

Расмий оппонентлар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор; Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Навоий давлат кончилик институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: электр энергия сифатини ошириш учун кучланиш стабилизаторининг бошқарув тизимини контактсиз қурилмаларни қўллаш орқали такомиллаштириш ва тадқиқ қилишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

стабилизаторларнинг ишончлигини ошириш учун бошқарув тизимини такомиллаштириш асосида резистив электр занжирининг математик моделлари тузилган;

стабилизатор бошқарув тизими узлуксизлигини таъминлаш мақсадида кучли ток қисми ва юкламани гальваник ажратиш асосида янги оптик-электрон контактсиз кучланиш релеси яратилган;

оптик-электрон ва сабр-вақтли оптоэлектронли контактсиз кучланиш релеларининг динамик жараёнлари тадқиқи учун MATLAB R2014a амалий дастурини қўллаган ҳолда коммутацияловчи қурилмаларнинг моделлари ишлаб чиқилган;

турли хил типдаги юкламаларда кучланиш стабиллигини ўрганиш учун экспериментал тадқиқот асосида сабр-вақтли контактсиз кучланиш релели стабилизаторининг энергетик тавсифлари аниқланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

0,4 кВ кучланишли маиший электр истеъмолчилар учун электр энергияси сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва истеъмол самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

янги оптик-электрон контактсиз кучланиш релеси учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро учун патент олинган (№ IAP 05122, 2015). Натижада автотрансформатор ва вольт қўшувчи трансформаторнинг чулғамларини контактсиз коммутация қилишни такомиллаштириш учун ишлаб чиқилган релени кучланиш стабилизаторида қўллаш орқали маиший истеъмолчиларда электр энергия сифати яхшиланган;

0,4 кВ кучланишли маиший электр истеъмолчилар кучланишининг стабиллигини таъминлаш мақсадида бошқарув тизими такомиллаштирилган кучланиш стабилизатори “Сурхондарё ҲЭТК” АЖ “Бойсун ТЭТ” корхонасига жорий қилинган (“Ўзбекэнерго” АЖнинг 2018 йил 29 декабрдаги РР-01-21/7469-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кучланиш стабилизаторини мазкур корхонанинг ГКТП-35 рақамли трансформатор подстанциясидаги 0,4 кВ кучланишли маиший электр истеъмолчиларига жорий этиш орқали бир йилда 52,6 млн сўм кутилаётган иқтисодий самарадорликни олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish