Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Хуршид Акрамовичнинг

фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қийноққа солишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Yu16.

Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.

Расмий оппонентлар: Мирзаев Азиз Алишерович, юридик фанлар доктори, доцент;  Мухторов Нодиржон Илхомжонович, юридик фанлар номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II.Тадқиқотнинг мақсади: қийноққа солишнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини ўрганиш, қийноққа солганлик учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур жиноятнинг олдини олишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида қийноққа солганлик учун асосий жазо билан бирга, қўшимча жазо муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишни киритиш зарурлиги асослаб берилган;

маъмурий қамоққа олинган шахс ҳам қийноқ жабрланувчиси бўлиши мумкинлиги исботланган;

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида қийноққа солганлик учун ахлоқ тузатиш ишлари жазосининг белгиланлиги мақсадга мувофиқ эмаслиги асослаб берилган;

қийноққа солиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёки бошқа давлат органи ходимининг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан содир этилиши асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Қийноққа солишнинг  жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатлари мавзусидаги тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:

Жиноят кодексидаги қийноққа солганлик учун асосий жазо билан бирга қўшимча жазо сифатида муайян ҳуқуқдан маҳрум қилишнинг киритилиши ҳақидаги таклиф  Жиноят коекси 235-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари санкциясига муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши қийноққа солганлик учун жавобгарликка тортилган шахсларни қайта шундай жиноят содир этишларининг олдини олишга хизмат қилган;

қийноқдан нафақат жиноят процесси иштирокчилари, балки маъмурий қамоққа олинган шахс ҳам жабрланувчи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф Жиноят кодекси 235-моддасининг диспозициясига маъмурий қамоққа олинган шахснинг киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши қийноқдан жабр кўриши мумкин бўлган шахсларнинг  ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилган;

қийноққа солиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими ёки бошқа давлат органи ходимининг далолатчилигида ёки хабардорлигида ёхуд индамай берган розилиги билан бошқа шахслар томонидан содир этилиши мумкинлиги ҳақидаги таклиф ЖКнинг 235-моддаси биринчи қисми диспозициясига киритилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги қийноққа солганлик учун айбдор шахсларнинг қилмишини тўғри квалификация қилинишига хизмат қилган;

Жиноят кодексида қийноққа солганлик учун ахлоқ тузатиш ишлари жазоси белгиланиши мақсадга номувофиқлиги ва бу жазонинг мазкур жиноят учун жавобгарлик белгиланган 235-модда биринчи қисми санкциясидаги ахлоқ тузатиш  ишлари жазосини бекор қилинишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 18 июлдаги 557-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши қийноққа солганлиги учун жавобгарликка тортилган шахсларга одилона жазо тайинланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish