Ортиқова Эъзоза Зокиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Микротўлқинлар ёрдамида пиллаларни дастлабки ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация ишини 05.06.02 – “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” (техника фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5120.
Илмий раҳбар: Ахмедов Жахонгир Адхамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSс.03/2025.27.12.Т.21.01
Расмий оппонентлар: Набиева Ирода Абдусаматовна техника фанлари доктори, профессор; Рахимов Акмал Алишерович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Республикамизда маҳаллий шароитда етиштирилаётган Хитой дурагайи пиллаларга микротўлқинлар ёрдамида дастлабки ишлов беришнинг технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
биринчи ва иккинчи такрорий мавсумларда, маҳаллий шароитда етиштирилган Хитой дурагайи пиллалари ғумбагини микротўлқинлар ёрдамида жонсизлантиришда уларнинг қобиқ хусусиятларига салбий таъсир қилмайдиган режимлар танланган, ғумбакни шикастланишини инобатга олган ҳолда микротўлқинлар ёрдамида дастлабки ишлов беришнинг технологияси такомиллаштирилган;
микротўлқинлар ёрдамида пиллаларга дастлабки ишлов бериш орқали ғумбакни қуритиш жараёнида пилла сифатига таъсир этувчи иссиқлик ва намлик ажралиши  омилларининг рационал қийматлари қурилган регрессия моделлари таҳлили асосида аниқланган;
биринчи ва иккинчи такрорий мавсумларда, маҳаллий шароитда етиштирилган Хитой дурагайи пилла қобиғи қалинлигига мос равишда микротўлқинлар ёрдамида  ғумбакни жонсизлантириш технологик параметрларининг рационал қийматлари ишлаб чиқилган;
қуритиш жараёнига тавсия этилган микротўлқинлар ёрдамида пиллаларга дастлабки ишлов бериш технологик режимлари биринчи ва иккинчи такрорий мавсумларда етиштирилган пилла ўлчамларига, қобиқ қалинлигига ва унинг пишганлигига боғланишлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Микротўлқинлар ёрдамида пиллаларни дастлабки ишлов бериш технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар ва ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тавсия этилган такомиллаштирилган қуритиш технологияси “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда, жумладан Сурҳондарё вилоятидаги “Сурхондарё агро пилла” МЧЖ, ҳамда Самарқанд вилоятидаги “ИШТИҲОН СИЛК” МЧЖ корхоналарига жорий қилинган. (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2025-йил 25-ноябрдаги 4-2/2000-сон, маълумотномаси). Натижада корхоналарда пиллаларни қуритиш учун сарфланадиган ёқилғи тежаб қолишга, сояли қуритиш вақти 30 кундан 10 кунга қисқартиришга, пиллакашлик корхоналарида амалдаги стандарт талабларининг “А” синфига мос  ишлаб чиқарилаётган хом ипак сифат кўрсаткичлари яхшиланишига, пилланинг қобиқ хусусиятлари табиий яхши сақланиши ҳисобига стандарт талабларининг “3А” синфига мос юқори сифатли хом ипак олиш имконияти яратишга ҳамда  пиллаларни қуритиш вақти 1,5 соатдан 3 дақиқага камайтирилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish