Сафарова Шаҳлола Амин қизининг филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумот
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Алишер Навоий “Хамса” достонларидаги анъанавий бобларнинг манбалари ва қиёсий таҳлили”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3358
Илмий раҳбар: Амонова Зилола Қодировна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети DSc.03/2025.27.12.Fil.08.07
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Ғойипов Дилшод Қадамбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Алишер Навоий “Хамса” асари таркибидаги достонларнинг анъанавий боблари (ҳамд, муножот, наът)ни ўзаро қиёслаш ва мазкур бобларнинг манбаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳайрат-ул аброр” анъанавий бобларининг структураси “Қуръони Карим”даги “Фотиҳа” сураси таркиби ва мазмуни билан бир хил эканлиги илк маротаба далилланган, асардаги бобларнинг тузилиши, миқдори муаллифнинг ғоя ва мақсадига хизмат қилганлиги аниқланган;
“Хамса” достонлари таркибидаги ҳамдлар мазмун-моҳияти билан бир нуқтада бирлашса-да, ҳар бир достон ҳамдида муаллиф дунёқарашининг бадиий ифодасида илоҳий-ирфоний манбалар асос бўлганлиги тадқиқ этилган;
муножот бобларда қазо ва қадар, қиёмат каби диний тушунчалар, карам, афв ва маломат мотивлари талқинида манба ва ижодий ғоя мутаносиблиги очиб берилган;
мумтоз адабиётда наът бобларининг анъанавийлиги ва бу борада Алишер Навоий “Хамса”сидаги наътларнинг ўзига хослиги, шоир илоҳий-ирфоний қарашларининг бадиий инъикоси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Алишер Навоий “Хамса” достонларидаги анъанавий бобларнинг манбалари ва қиёсий таҳлили тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Алишер Навоий “Хамса” достонларидаги анъанавий боблар(ҳамд, муножот, наът)нинг манбаларига оид янги маълумотлар, назарий фикрлар ва манбаларга оид илмий хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган “ОТ-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7 жилд) чоп этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг
2025-йил 17-майдаги 01/4-2011-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Алишер Навоий достонларидаги анъанавий бобларнинг манбасига оид янги маълумотлар, шунингдек, илмий асосланган кузатиш ва қарашлар билан бойитилган;
“Хамса”нинг анъанавий бобларидаги Қуръони Карим ва Ҳадиси Шариф билан боғлиқ шарҳ, таҳлил ва маълумотлар, улардаги меърож ҳодисасининг ифода этилиши давомида тўпланган янгиликларга оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2018-2020 йилларда бажарилган “ПЗ-20170926459 рақамли Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар)” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 17- майдаги 01/4-2012-сон маълумотномаси). Натижада “Хамса” таркибидаги достонларнинг анʼанавий боблари тадқиқига бағишланган тадқиқотларнинг асосий мазмуни каби масалаларга доир муҳим назарий хулосалар чиқаришга эришилган; “Хамса” достонларининг анъанавий боблари (ҳамд, муножот, наът)даги байтларнинг манбалари бўлган Қуръони Карим ва Ҳадиси Шариф билан боғлиқ шарҳлар ва қиёсий таҳлиллар бадиий ифодаланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениясининг “Ассалом, Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувлари, “Бухоро” радиосининг “Таълимдаги муаммолар”, “Мулоқот ва мунозара” телекўрсатув ва радиоешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Бухоро вилоят телевидениясининг 2025-йил 20-февралдаги 01-09-66-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги ошган, янги манбалар билан бойиган.