Валиева Фарангиза Садиковнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пастки жағнинг синиши бўлган беморларда чакка-пастки жағ бўғимининг оғриқ дисфункциясини даволашни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4105.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib. 17.02.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Абдуазим Абдувалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Юсупов Руслан Даккаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Sakarya университети (Туркия).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пастки жағ бўғим ўсимтасининг юқори синишларидан кейин беморларда чакка-пастки жағ бўғимининг оғриқли дисфункциясини даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишларидан кейин чакка-пастки жағ бўғими  бўғим тузилмаларининг топографик деформацияси натижасида оғриқ дисфункцияси кузатилган беморларда комплекс морфофункционал тадқиқотлар асосида чайнаш аппаратининг яхлитлиги бузилиши хамда чайнашда юклама нотенг таксимланиши ва массетер ва медиал қанотсимон мушакларнинг ҳаддан ташқари қисқариши, латерал қанотсимон мушакларнинг бўшаши асосланган;
пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишлари мавжуд беморларда мушак-бўғим дисфункциясининг клиник кечишига хос хусусиятлар аниқланиб, оғриқ синдроми ривожланиши 88,1% ҳолатларда, тишлов окклюзиясининг бузилиши эса 91,7% ҳолатларда кузатилиши илмий асосланган;
пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишлари мавжуд беморларда электромиографик тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, чайнов мушакларининг биоэлектрик фаоллиги амплитудаси физиологик меъёрларга нисбатан ишончли даражада пасайганлиги аниқланган, жумладан, миорелаксация ҳолатида ўртача кўрсаткич 191,3±35,7 мкВ ни, функционал юклама — мастикация жараёнида эса 124,6±27,4 мкВ ни ташкил этган бўлиб, бу ҳолат нейромушак узатилишининг самарадорлиги пасайиши ва мотор бирликлар рекрутментациясининг чекланиши билан изоҳланган;
бўғим ўсиғи синишларидан кейин пастки жағ бўғими оғриқ дисфункцияси мавжуд беморларни босқичли ташхислаш (ЭМГ, УТТ, МСКТ ва психоэмоционал тестлаш) ҳамда кам жароҳатли эндохирургик аралашувлар ва функционал реабилитацияни ўз ичига олган такомиллаштирилган даволаш схемасини қўлланилиши натижасида асосий гуруҳ беморларида шифохонада ётиш муддати ўртача 17,4±3,8 кунни, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври эса 26,5±3,9 кунни ташкил этгани илмий исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлар натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисида 15 январь 2025 йилда имзоланган 11/37-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишларидан кейин чакка-пастки жағ бўғими  бўғим тузилмаларининг топографик деформацияси натижасида оғриқ дисфункцияси кузатилган беморларда комплекс морфофункционал тадқиқотлар асосида чайнаш аппаратининг яхлитлиги бузилиши хамда чайнашда юклама нотенг таксимланиши ва массетер ва медиал қанотсимон мушакларнинг ҳаддан ташқари қисқариши, латерал қанотсимон мушакларнинг бўшаши асосланган; Илмий янгиликнинг моҳияти: комплекс морфофункционал тадқиқот натижаларига кўра, пастки жағ синиши бўлган беморларда ЧПЖБ оғриқ дисфункциясининг частотаси юқори экани, аксарият ҳолларда (88%) специфик даволаш йўқлиги. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Ушбу таклиф Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 30 апрель 2024 йилдаги 1156-7-107-ТВ\2024-сон буйруғи ва Тошкент шаҳрида 28 январь 2024 йилда имзоланган 28-сон буйруқ талабларига мувофиқ келади. Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонаси фаолиятида амалиётга киритилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига, бир нафар бемор мисолида олганда, 1800000 сўм тежаш имконини берди. Такрорий операциялар улуши 10,2% дан 3,8% гача камайди (1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинди, касаллик рецидиви 40 нафар бемордан 6 нафардан 2 нафаргача қисқарди, яъни 1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинганда, бир йилда 3 нафар бемор ҳисобига олинган йиллик иқтисодий самарадорлик 7200000 сўмни ташкил этди). Хулоса: Мазкур ҳолатда кўрсатилган даволаш тактикасини жорий этиш бюджет маблағларидан 3600000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 1800000 сўм тежаш имконини берди ва илмий инновацияларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш учун замин яратди. Илмий янгиликдан янада кенг кўламда фойдаланиш: “ЧПЖБ биомеханикасининг синишдан кейинги ички бузилишлари ва пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синиши бўлган беморларни даволаш” мавзусидаги услубий тавсиялар тасдиқланди (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 06.05.24 йилдаги 91-сон йиғилиш баённомаси). Мазкур услубий тавсиялар пастки жағ синиши қайд қилинган ва чакка-пастки жағ бўғимининг юқори частотада учрайдиган оғриқ дисфункцияси мавжуд беморлар текширувини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, амбулатор ва стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатишни алгоритмик процедуралар ёрдамида такомиллаштириш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишлари мавжуд беморларда мушак-бўғим дисфункциясининг клиник кечишига хос хусусиятлар аниқланиб, оғриқ синдроми ривожланиши 88,1% ҳолатларда, тишлов окклюзиясининг бузилиши эса 91,7% ҳолатларда кузатилиши илмий асосланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: пастки жағнинг юқори синишларида ЭМГ ва УТТ кўрсаткичлари асосида чайнов мушаклари биоэлектрик фаоллигининг бузилишлари баҳоланди, даволаш жараёнида юқори аниқликдаги ташхислаш тактикалари аниқланди ва таклиф этилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 30 апрель 2024 йилдаги 1156-7-107-ТВ\2024-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 28 январь 2024 йилдаги 28-сон буйруғига мувофиқ келади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишларида ташхислаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш натижасида, 1 нафар бемор мисолида олганда, 1800000 сўм иқтисод қилиш имконини беради. Такрорий операциялар улуши 10,2% дан 3,8% гача камайди (1 нафар бемордан 1 800000 сўм иқтисод қилинди, касаллик қайталаниши 40 нафар беморга нисбатан ҳисоблаганда 6 нафардан 2 нафаргача камайди, яъни 1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинганда, йиллик иқтисодий кўрсаткич 7200000 сўмни ташкил этди (3 нафар бемор учун). Хулоса: Мазкур ҳолатда ушбу даволаш тактикасини қўллаш бюджет маблағларидан 3600000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 1800000 сўм тежаб қолиш имконини берди, бу эса илмий инновацияларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш учун замин яратди. Илмий янгиликдан кенг кўламдан фойдаланиш: “ЧПЖБ биомеханикасининг синишдан кейинги ички бузилишлари ва пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синиши бўлган беморларни даволаш” мавзусидаги услубий тавсиялар тасдиқланди (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 06.05.24 йилдаги 91-сон йиғилиш баённомаси). Мазкур услубий тавсиялар пастки жағ синиши қайд қилинган ва чакка-пастки жағ бўғимининг юқори частотада учрайдиган оғриқ дисфункцияси мавжуд беморлар текширувини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, амбулатор ва стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатишни алгоритмик процедуралар ёрдамида такомиллаштириш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишлари мавжуд беморларда электромиографик тадқиқот натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, чайнов мушакларининг биоэлектрик фаоллиги амплитудаси физиологик меъёрларга нисбатан ишончли даражада пасайганлиги аниқланган, жумладан, миорелаксация ҳолатида ўртача кўрсаткич 191,3±35,7 мкВ ни, функционал юклама — мастикация жараёнида эса 124,6±27,4 мкВ ни ташкил этган бўлиб, бу ҳолат нейромушак узатилишининг самарадорлиги пасайиши ва мотор бирликлар рекрутментациясининг чекланиши билан изоҳланган;  Илмий янгиликнинг моҳияти: остеосинтез усулини танлаш пастки жағ бўғим ўсиғининг анатомик-топографик параметрларига боғлиқлиги исботланди; Илмий янгиликнинг аҳамияти: остеосинтез усуллари ЭМГ ва  кўрсаткичлари асосида, ҳамда бўғим бўлакларининг фазовий ҳолатини ҳисобга олган ҳолда аниқланди ва даволаш натижалари прогноз қилинди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 30 апрель 2024 йилдаги 1156-7-107-ТВ\2024-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 28 январь 2024 йилдаги 28-сон буйруғига мувофиқ келади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишларида ташхислаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш имконини беради. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига, бир нафар бемор мисолида олганда, 1800000 сўм тежаш имконини берди. Такрорий операциялар улуши 10,2% дан 3,8% гача камайди (1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинди, касаллик рецидиви 40 бемордан 6 нафардан 2 нафаргача қисқарди, яъни 1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинганда, йиллик иқтисодий самарадорлик 7200000 сўмни ташкил этади (3 бемор учун). Хулоса: Мазкур ҳолатда кўрсатилган даволаш тактикасини жорий этиш бюджет маблағларидан 3600000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 1800000 сўм тежаш имконини берди ва илмий инновацияларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш учун замин яратди. Илмий инновациядан янада кенг кўламда фойдаланиш: "Пастки жағ бўғим ўсиғининг синиши бўлган беморларда мушак-бўғим бузилишлари клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари" мавзусидаги услубий тавсиялар тасдиқланди (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 06.05.24 йилдаги 90-сон йиғилиш баённомаси). Мазкур услубий тавсиялар пастки жағ синиши қайд қилинган ва чакка-пастки жағ бўғимининг юқори частотада учрайдиган оғриқ дисфункцияси мавжуд беморлар текширувини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, амбулатор ва стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатишни алгоритмик процедуралар ёрдамида такомиллаштириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: бўғим ўсиғи синишларидан кейин пастки жағ бўғими оғриқ дисфункцияси мавжуд беморларни босқичли ташхислаш (ЭМГ, УТТ, МСКТ ва психоэмоционал тестлаш) ҳамда кам жароҳатли эндохирургик аралашувлар ва функционал реабилитацияни ўз ичига олган такомиллаштирилган даволаш схемасини қўлланилиши натижасида асосий гуруҳ беморларида шифохонада ётиш муддати ўртача 17,4±3,8 кунни, вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик даври эса 26,5±3,9 кунни ташкил этгани илмий исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморларни бошқариш бўйича ишлаб чиқилган алгоритм ўз вақтида асоратларнинг олдини олиш масаласини оптималлаштириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш ва ташхислаш усуллари самарадорлигини оширишда кўмаклашади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Мазкур таклиф Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 30 апрель 2024 йилдаги 1156-7-107-ТВ\2024-сон буйруғи ва Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасининг 28 январь 2024 йилдаги 28-сон буйруғига мувофиқ келади. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: пастки жағ бўғим ўсиғининг юқори синишларида ташхислаш самарадорлигини қиёсий баҳолаш имконини беради. Илмий инновациянинг иқтисодий самарадорлиги чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ҳисобига, бир нафар бемор мисолида олганда, 1800000 сўм тежаш имконини берди. Такрорий операциялар улуши 10,2% дан 3,8% гача камайди (1 нафар бемордан 1800000 сўм иқтисод қилинди, касаллик рецидиви 40 нафар бемордан 6 нафардан 2 нафаргача пасайди, яъни 1 нафар бемордан 1 800000 сўм тежалганда, йиллик иқтисодий самарадорлик 7200000 сўмни ташкил этди (3 нафар бемор учун). Хулоса: Мазкур ҳолатда кўрсатилган даволаш тактикасини жорий этиш бюджет маблағларидан 3600000 сўм ва бюджетдан ташқари маблағлардан 1800000 сўм тежаш имконини беради ва илмий инновацияларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш учун замин яратади. Илмий инновациядан янада кенг кўламдан фойдаланиш: "Пастки жағ бўғим ўсиғининг синиши бўлган беморларда мушак-бўғим бузилишлари клиник кечишининг ўзига хос хусусиятлари" мавзусидаги услубий тавсиялар тасдиқланди (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт кенгашининг 06.05.24 йилдаги 90-сон йиғилиш баённомаси). Мазкур услубий тавсиялар пастки жағ синиши қайд қилинган ва чакка-пастки жағ бўғимининг юқори частотада учрайдиган оғриқ дисфункцияси мавжуд беморлар текширувини ташкил этиш ва ўтказиш, шунингдек, амбулатор ва стационар шароитда тиббий ёрдам кўрсатишни алгоритмик процедуралар ёрдамида такомиллаштириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish