Азимова Мунира Хасан қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар: Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Машина дэталларига механик ишлов беришда қўлланиладиган маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги композицион мойловчи-совитувчи суюқликларни ишлаб чиқиш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Т6165.
Илмий раҳбар: Юлчиева Сурайё Бахрамовна, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДМ, DSc.03/2025.27.12.Т.02.06.
Расмий оппонентлар: Абед Нодира Сайибжановна, техника фанлари доктори, профессор; Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: машина деталларига механик ишлов беришда қўлланиладиган маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги композицион мойловчи-совитувчи суюқликларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосида композицион мойловчи-совитувчи материалларни синтез қилиш жараёнида композиция органоминерал ингредиентларининг ўзаро таъсир механизми ва физик-кимёвий жараёнларнинг хусусиятлари аниқланган;
физик-кимёвий ва технологик хоссаларининг зарурий даражасини шакллантиришда композицион мойловчи-совитувчи материалларнинг оптимал таркиби ишлаб чиқилган;
кесиш зонасида «К-СОЖ-4» қўлланилганда ҳароратнинг пасайиши ва диффузион ейилиш ҳисобига кесувчи асбобнинг чидамлилиги 1,5-2,0 мартага ортиши аниқланган;
металлургия корхоналарида металларга кесиб ишлов бериш учун композицион мойловчи-совитувчи материаллар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Машина деталларига механик ишлов беришда қўлланиладиган маҳаллий ва иккиламчи хомашёлар асосидаги композицион мойловчи-совитувчи суюқликларни ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган «К-СОЖ-4» маркали композицион мойловчи-совитувчи суюқлик «Олмалиқ КМК» АЖнинг Марказий таъмирлаш-механика заводида машина ва механизмларнинг деталлари ва буюмларига механик ишлов бериш жараёнида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2025 йил 31 октябрдаги СЛ927-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида ишлаб чиқилган композицион мойловчи-совитувчи суюқликлар билан ишлов бериш кесувчи асбобнинг чидамлилигини 1,5-2 баробарга ошириш имконини берган;
«К-СОЖ-4» маркали композицион мойловчи-совитувчи суюқликларни ишлаб чиқаришнинг мақбул технологик режимлари ва технологияси «Олмалиқ КМК» АЖнинг Марказий таъмирлаш-механика заводида амалиётга жорий этилган («Олмалиқ КМК» АЖнинг 2025 йил 31 октябрдаги №СЛ927-сон маълумотномаси). Натижада, композицион мойловчи-совитувчи суюқликнинг 10%-ли эритмасидан фойдаланилганда деталларнинг антифрикцион, мойлаш ва совитиш хусусиятлари яхшиланиб, металларнинг қизиб кетиши натижасида уларнинг микроструктурасининг ўзгариши ва деформацияланишининг олдини олиш имконини берган.