Мадартов Бахром Кувандиковичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта-тоʻқимачилик кластерлари инвестиция фаолиятини молиялаштириш ва унинг ҳисоби методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ҳамда 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” .
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Iqt929.
Илмий маслаҳатчи: Меҳмонов Султонали Умаралиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
 Расмий оппонентлар: Тошкент давлат иқтисодиёт университети и.ф.д. профессори Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, и.ф.д. профессор Хайдаров Низомиддин Хамраевич, и.ф.д. профессор Пулатов Дилшод Ҳақбердиевич
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерларининг инвестиция фаолиятини молиялаштириш ва унинг ҳисобини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни узлюксиз, жумладан револвер кредитлаш асосида айланма маблағ билан таъминлаш учун пахта-тўқимачилик кластерларига инвестиция маблағлари қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш таклиф этилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари инвестиция фаолиятини молиялаштириш мақсадида тижорат банклари билан биргаликда соҳа корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш учун 2 йил муддатга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш таклиф этилган;
пахта-тўқимачилик кластерлари тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш таклиф этилган;
инвестиция кирим ва чиқимлари баланснинг актив ва пассив тузилишига таъсирини аниқловчи структуравий баланс индекси (СБИ) ишлаб чиқилган ва шу асосида инвестиция манбаларининг самарадорлигини баҳолаш таклиф этилган;
пахта-тўқимачилик кластерларини баланс моддалари бўйича риск таҳлилини аудит жараёни билан боғлаш ҳамда молиявий рискларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида бухгалтерия ҳисоботлари кўрсаткичларига асосланган кластер молиявий барқарорлик индексини аниқлаш алгоритими ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта-тўқимачилик кластерлари инвестиция фаолиятини молиялаштириш ва унинг ҳисоби методологиясини такомиллаштириш натижалари асосида:
газлама, трикотаж мато ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари экспорт қилувчи корхоналарни узлюксиз, жумладан револвер кредитлаш асосида айланма маблағ билан таъминлаш учун пахта-тўқимачилик кластерларига инвестиция маблағлари қайтариш шарти билан йиллик 4 фоиз ставкада ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 10-январдаги “Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-2-сон Фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 декабрдаги № 04/35-5-27065-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта-тўқимачилик кластерларига инвестиция маблағларини йўналтириш имконияти яратилб, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб қилинишида ижобий натижага эришилган, шунингдек, миллий валютада лойиҳалар амалга оширилган ҳамда иш ўринлари яратишга хизмат қилган.
пахта-тўқимачилик кластерлари инвестиция фаолиятини молиялаштириш мақсадида тижорат банклари билан биргаликда соҳа корхоналарини айланма маблағ билан таъминлаш учун 2 йил муддатга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий молиявий ташкилотлар маблағларини жалб қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сон Фармонини тайёрлашда фойдаланилган (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 декабрдаги № 04/35-5-27065-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу тармоқда пахта хом ашёсини изчил ва барқарор реализация қилиш механизми қатъий мустаҳкамланиб, хорижий инвестиция ва банк кредитлари ҳисобидан маблағлар жалб қилинган.
пахта-тўқимачилик кластерлари тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида юритишни жорий қилиш харажатларининг 50 фоизини қоплаб бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-декабрдаги “Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-205-сон Фармонида ўз аксини топган. (Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2025 йил 4 декабрдаги № 04/35-5-27065-сонли маълумотномаси). Натижада, 2024-йил 
1-январдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар томонидан ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали пахта-тўқимачилик кластери фаолиятини ташкил этиш бўйича тақдим қилинган аризага реал вақт режимида тезкор жавоб берилган. Кластерлар молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий қилишга тўлиқ ўтказилиб, нуфузли халқаро аудиторлик ташкилотларини жалб қилган ҳолда, уларни ўз фаолияти самарадорлиги ва молиявий кўрсаткичларини мустақил ташқи аудитдан ўтказиш имконияти яратилган.
инвестиция кирим ва чиқимлари баланснинг актив ва пассив тузилишига таъсирини аниқловчи структуравий баланс индекси (СБИ) ишлаб чиқилган ва шу асосида инвестиция манбаларининг самарадорлигини баҳолаш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 5 декабрдаги № 06/26-4-05/1033-сонли маълумотномаси). Натижада, инвестиция кирим ва чиқимларининг банк балансининг актив ва пассив тузилишига таъсири аниқ баҳолаш, бу эса инвестиция манбаларининг самарадорлигини тизимли таҳлил қилиш имконини берган.
пахта-тўқимачилик кластерларини баланс моддалари бўйича риск таҳлилини аудит жараёни билан боғлаш ҳамда молиявий рискларни аниқлаш ва баҳолаш мақсадида бухгалтерия ҳисоботлари кўрсаткичларига асосланган кластер молиявий барқарорлик индексини аниқлаш алгоритими ишлаб чиқиш таклифи Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 5 декабрдаги № 06/26-4-05/1033-сонли маълумотномаси). Натижада, пахта-тўқимачилик кластерларининг баланс моддалари бўйича риск таҳлили аудит жараёни билан интеграциялашади, бу эса молиявий рискларни аниқ ва тизимли баҳолаш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish