Мақсудхўжаева Дилшодахон Мансурхўжа қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда аҳоли молиявий саводхонлиги иқтисодий ўсиш омили сифатида”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5035.
Илмий раҳбар: Маликов Тоҳир Сатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Хамидова Фаридахон Абдулкарим қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш орқали барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашга қаратилган илмий-амалий таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
марказий банкнинг асосий ставкаси асосида 7 йил муддатга аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш лойиҳалари учун кредитлар ажратиш механизми доирасида аёллар тадбиркорлари учун молиявий саводхонликка оид таълим дастурларини рақамли платформалар, онлайн курслар ва микро-маслаҳат тизимлари орқали ташкил этиш таклиф этилган;
аҳоли ўртасида субстандард қарз олувчилар сонини қисқартириш, молиявий саводхонлик даражасини ошириш, кибержиноятчилик ҳолатларини камайтириш ҳамда масъулиятли молиявий хулқ-атворни шакллантиришга қаратилган махсус лойиҳани жорий этиш таклиф этилган;
қишлоқ ва чекка ҳудудларда финтех-стартаплар ҳамда рақамли сервисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли банк кредитларини ажратиш зарурлиги асосланган;
давлат дастурларига тизимли интеграциялаш асосида аҳолининг молиявий саводхонлиги бўйича 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ва белгиланган мақсадли индикаторлар асосида шакллантириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳолининг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга қаратилган тадқиқот натижалари асосида қуйидаги амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди ҳамда амалиётга жорий этилди:
марказий банкнинг асосий ставкаси асосида 7 йил муддатга аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш лойиҳалари учун кредитлар ажратиш механизми доирасида аёллар тадбиркорлари учун молиявий саводхонликка оид таълим дастурларини рақамли платформалар, онлайн курслар ва микро-маслаҳат тизимлари орқали ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 7 мартдаги ПҚ-96-сонли қарори “Аёл тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 210-сонли қарори “2025–2030 йилларда давлат молиясини бошқариш тизимини такомиллаштириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида” ҳужжатларида ўз ифодасини топган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 19 сентябрдаги 06-12/20072-сонли маълумотномаси). Натижада, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, уларнинг молиявий компетенсияларини ошириш ҳамда молиявий ресурсларга кириш имкониятини яхшилашга хизмат қилади.
аҳоли ўртасида субстандард қарз олувчилар сонини қисқартириш, молиявий саводхонлик даражасини ошириш, кибержиноятчилик ҳолатларини камайтириш ҳамда масъулиятли молиявий хулқ-атворни шакллантиришга қаратилган махсус лойиҳани жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПҚ-153-сонли қарори “Ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда содир этилаётган жиноятларга қарши курашиш фаолиятини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳужжатида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2025 йил 25 июлдаги 22-17/61-сонли маълумотномаси). Натижада, лойиҳанинг амалга оширилиши аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда кибержиноятчилик хавфларини камайтиришга хизмат қилган.
қишлоқ ва чекка ҳудудларда финтех-стартаплар ҳамда рақамли сервисларни қўллаб-қувватлашга қаратилган имтиёзли банк кредитларини ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикасида молиявий хизматлар оммабоплигини оширишга доир чора-тадбирлар доирасида қўлланилиб, “2021-2023 йилларда молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш миллий стратегияси”да ўз аксини топган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 19 сентябрдаги 06-12/20072-сонли маълумотномаси). Натижада, молиявий хизматлар қамрови бўйича шаҳар ва қишлоқ ҳудудлари ўртасидаги фарқни камайтиришга хизмат қилган.
давлат дастурларига тизимли интеграциялаш асосида аҳолининг молиявий саводхонлиги бўйича 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилди ва белгиланган мақсадли индикаторлар асосида шакллантириш таклифи АТБ “Микрокредитбанк” АТБ томонидан амалиётга жорий қилинган (АТБ “Микрокредитбанк”нинг 2025 йил 19 сентябрдаги 06-12/20072-сонли маълумотномаси). Натижада, 2030 йилга келиб аҳолининг молиявий саводхонлиги барқарор юқори даражага чиқади, фуқароларнинг молиявий қарор қабул қилиш сифати яхшиланади, ортиқча қарздорлик камаяди ва иқтисодий барқарорлик мустаҳкамланади.