Мажидов Хусан Марат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Р2СиО5 кристалларида радиацион нуқсонлар иштирокида турли кристаллографик ҳолатларда жойлашган нодир ер элементлари спектроскопияси”, 01.04.07 – Конденсирланган ҳолат физикаси (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/FM184 
Илмий раҳбар: Нуритдинов Иззатилло, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ядро физикаси институти ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.13.01.
Расмий оппонентлар:
Жумаев Мустақим Рофиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор. 
Рамазанов Асрор Хамроевич, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроелектроника илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот ишининг мақсади Р2СиО5 (Р – Й, Ҳо) кристалларида радиация ва қайтарувчи термик ишлови натижасида юзага келган структуравий ўзгаришларнинг Нд³⁺, Ҳо³⁺ ва Эр³⁺ ионларининг спектрал-люминессент хусусиятларига таъсир қонуниятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта экспериментал равишда Й2СиО5 кристалларига киритилган нодир ер элементлари Нд3+, Ҳо3+ ва Эр3+ ионларининг 6- ва 7-координацион позициялар ўрасидаги тақсимоти уларнинг консентрациясига боғлиқлиги аниқланган; паст консентрацияларда ионлар асосан 7-координацион позицияларни (Р1) эгаллаши, консентрация ошганда эса 6-координацион позицияларга (Р2) ўтиши кўрсатилган;
Нд3+, Ҳо3+ ва Эр3+ ионлари билан легирланган Й2СиО5 кристалларида спектрал ўзгаришларнинг характери γ-нурлари дозасига ва қайтарувчи термик ишлов параметрларига боғлиқлиги кўрсатилган; паст дозаларда γ-нурлар билан нурлантирилганда (Д < 10⁶ рад) ва қисқа муддатли қайтарувчи термик ишлов берилганда (700°C да 1 соатгача) Нд3+ ютилиш полосаларининг интенсивлиги Нд⁴⁺ → Нд3+ га айланиши туфайли ошиши кузатилган;
юқори дозаларда γ-нурлар билан нурлантирилганда (Д > 10⁶ рад) ва узоқ муддатли қайтарувчи термик ишлов берилганда (т > 1 соат, Т > 700°C) радиацион ва термо индуцирланган нуқсонлар, жумладан кислород вакансиялари ҳосил бўлиши натижасида нодир ер элементлари ионларининг 6- ва 7-координацион позициялар ўртасида қайта тақсимланиши ва спектрал хусусиятларнинг ўзгариши аниқланган;
Р2СиО5 кристалларида Нд3+, Ҳо3+ ва Эр3+ ионларининг Р1 ва Р2 кристаллографик позицияларидаги оптик ўтишлари идентификация қилинган; 
Й2СиО5 кристалларида Ҳо3+ ва Эр3+ ионлари ўртасидаги энергия алмашинувининг хусусиятлари аниқланган ва яқин инфрақизил соҳада (~2 мкм) самарали энергия узатиш механизми тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Й2СиО5:Нд, Й2СиО5:Эр, Й2СиО5:Эр/Ҳо ва бошқа ноёб ер элементлари силикат кристалларидаги структура ва аралашма дефект марказлари ўртасидаги ўзаро боғланиш ва ўзаро шартли боғлиқликни ўрганиш бўйича олинган натижаларга асосланиб:
моноклиник Р2СиО5 кристаллари структурасида турли кристаллографик ҳолатларни эгаллаган нодир ер элементлари ионларининг спектрал-люминессент хусусиятларини таҳлил қилиш бўйича ишлаб чиқилган методик ёндашувлар, шунингдек, гамма-нурланиш ва қайтарувчи термик ишлов бериш жараёнида ҳосил бўлган радиацион ва термик таъсир натижасида ҳосил бўлган структура дефектлари иштирокида содир бўладиган валент (Нд4+→ Нд3+), конфигурацион (Нд1→Нд2) ўзгаришлар ҳамда ионлараро энергетик ўтишлар (Эр3+→ Ҳо3+) механизмларидан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида амалий илмий лойиҳа № ИЛ-5421101901 «Критик нуқта яқинида термодинамик флуктуацияларнинг ўзаро таъсирланишининг лазер спектроскопияси» (2023–2027 йиллар) доирасида қўлланилган. (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 19-ноябрдаги № 10-6098-сонли хати). Илмий натижалардан фойдаланиш нодир ер элементлари силикатлари асосидаги синтезланаётган квант нуқталарининг спектрал-оптик хусусиятларини талқин қилиш аниқлигини сезиларли даражада оширишга, фаоллаштирувчи ва матрица компонентларини танлашни оптималлаштиришга, шунингдек, люминесенс ва фотон хоссаларини мақсадли ўзгартириш учун назорат қилинадиган дефект ҳолатларини бошқариладиган киритиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга имкон берди;
Р₂СиО₅ кристалларида иккита эквивалент бўлмаган кристаллографик позицияда жойлашган нодир ер элементлари ионларида ички-марказий ва марказлараро энергетик ўтишлар самарадорлигига радиация-индуксияланган ўзига хос ва аралашма дефект марказларининг таъсир қонуниятлари аниқланган бўлиб, улар Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Муҳандислик физикаси институтида амалий илмий лойиҳа № ИЛ-5421101901 «Критик нуқта яқинида термодинамик флуктуацияларнинг ўзаро таъсирланишининг лазер спектроскопияси» (2023–2027 йиллар) доирасида қўлланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2025-йил 19-ноябрдаги № 10-6098-сонли хати). Илмий натижалардан фойдаланиш янги авлод фотоелектрик ва сенсор қурилмаларида спектрал конверторлар ва фаол муҳит сифатида ишлатилиши мўлжалланган квант нуқталарини синтез қилиш ва синтездан кейинги ишлов беришнинг оптимал режимларини танлаш имконини берди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish