Пайзиев Комилжон Собировичнинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Абдулла Орипов публицистикасининг ғоявий-бадиий хусусиятлар”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil5523
Илмий раҳбар:Сулаймонов Мўминжон Юсубжонович, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.22.03
Расмий оппонентлар: Муҳаммаджонова Гўзалхон, филология фанлари доктори, профессор; Олимов Фаррухбек Султонмуродович, филология фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади А.Орипов публицистикасининг мавзулар кўлами, жанрлари, тасвирий воситалари, сарлавҳаларини таҳлил ва тадқиқ этиш орқали ғоявий-бадиий хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
А.Ориповнинг ўзбек адабий жанрлар такомили ва ривожига, қўшган ҳиссаси, публицистик асарлари салмоғи, мавзулар кўлами, тил ва услубининг бетакрорлиги, ҳаётийлиги, изчил тизими ҳамда шоир фуқаролик позициясининг ўзбек халқи маънавий-маърифий юксалишига ғоявий-бадиий таъсири асосланган;
адибнинг ХХ аср иккинчи ярми ўзбек ёшлари ижодидаги мазмун ва шакл уйгунлиги, ижодкор масъулияти, таржима муаммоларига, Ватан ва ватанпарварлик, мустақиллик, озодлик, эрк мавзуларидаги туркум мақолалари орқали ўзбек халқини миллий истиқлол ғояси атрофида жипслаштириш, юртга садоқат туйғуларини шакллантирилишдаги хизматлари далилланган;
А.Ориповнинг ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намояндаларига бағишланган тарихий-илмиий, адабий-бадиий мақолаларининг мавзуси, ғоявий мазмуни ва услубининг мукаммаллик даражасини ортишида асосий таянч омил бўлган портрет публицистикаси йўналишининг мукаммаллашуви ҳамда ривожидаги намунаси ва самарали улуши исботланган;
адиб публицистикасидаги тадрижий эврилишлар, замон билан ҳамнафаслик, миллий ғурур, фахр ва ифтихор туйғуларининг ўзига хос тасвирлашда образли ва ёрқин сарлавҳа яратиш маҳорати, уларда ўзбек тилининг паремиологик, фразеологик ва услубий-тасвирий воситаларидан фойдаланишдаги индийидуал бадиий маҳорати очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Абдулла Орипов публицистикасининг ғоявий-бадиий хусусиятларини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
А.Ориповнинг ўзбек адабий жанрлар такомили ва ривожига, қўшган ҳиссаси, публицистик асарлари салмоғи, мавзулар кўлами, тил ва услубининг бетакрорлиги, ҳаётийлиги, изчил тизими ҳамда шоир фуқаролик позициясининг ўзбек халқи маънавий-маърифий юксалишига ғоявий-бадиий таъсири асосланган фикр ва хулосалардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019-2022-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104474-рақамли “Болалар адабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-октябрдаги Н-04/1-5005-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформа янги маълумотлар билан бойитилган;
адибнинг ХХ аср иккинчи ярми ўзбек ёшлари ижодидаги мазмун ва шакл уйгунлиги, ижодкор масъулияти, таржима муаммоларига, Ватан ва ватанпарварлик, мустақиллик, озодлик, эрк мавзуларидаги туркум мақолалари орқали ўзбек халқини миллий истиқлол ғояси атрофида жипслаштириш, юртга садоқат туйғуларини шакллантирилишдаги хизматлари далилланган ўринлардан давлат илмий-техник дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз, тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 18-октябрдаги Н-04/1-5006-сонли маълумотномаси). Натижада ушбу электрон платформа янги бадиий сўз ва ўзбекча иборалар билан тўлдирилган;
А.Ориповнинг ўзбек мумтоз ва замонавий адабиёти намояндаларига бағишланган тарихий-илмиий, адабий-бадиий мақолаларининг мавзуси, ғоявий мазмуни ва услубининг мукаммаллик даражасини ортишида асосий таянч омил бўлган портрет публицистикаси йўналишининг мукаммаллашуви ҳамда ривожидаги намунаси ва самарали улуши исботланган ҳамда адиб публицистикасидаги тадрижий эврилишлар, замон билан ҳамнафаслик, миллий ғурур, фахр ва ифтихор туйғуларининг ўзига хос тасвирлашда образли ва ёрқин сарлавҳа яратиш маҳорати, уларда ўзбек тилининг паремиологик, фразеологик ва услубий-тасвирий воситаларидан фойдаланишдаги индийидуал бадиий маҳорати очиб берилган хулосалардан анъанавий республика “Зомин” семинарида ёш ижодкорлар учун ташкил этилган “Маҳорат мактаби” машғулотларида, адабий-маърифий тадбирларда фойдаланилган. (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 4-ноябрдаги Н-01-03/365 сонли маълумотномаси). Натижада А.Орипов ҳаёти ва бадиий ижодидаги маълумотлар, ўзига хосликлар янада кенгроқ ва тўлиқроқ янги маълумотлар орқали кенгайтирилган.