Рахимова Зарафат Матюсуповнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар: “Қардош бўлмаган тилларда маҳаллий топонимларнинг аталиш принциплари” (ўзбек ва немис тиллари мисолида) 10.00.06 – “Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик” ихтисослиги
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B20243.PhD/Fil5109.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Зариббой Дусимов, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Юлдашев Дониёр Тахирович, филология фанлари доктори, профессор; Тян Наталя Викторовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(ПҳД), доц. в.б..
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўзбек ва немис тилларидаги маҳаллий топонимларнинг аталиш принциплари, таркибий-деривацион хусусиятлари, лингвомаданий ўзига хосликлари ва мотивацион омилларларни аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва немис тилларидаги топонимларнинг ономастик сатҳдаги мақомини таҳлил қилиш асносида атоқли от ва унинг маъноси, ном ва номлашнинг моҳияти, ономастик универсалиялар ва топонимларнинг номланиш тамойилларини, шунингдек, уларнинг шаклланишини белгилайдиган лингвистик ва экстралингвистик омиллар аниқланган;
объект сифатида олинган ҳудуд ойконимларининг номланиши таҳлили асосида номлаш учун танланган мотивация, номнинг функционал юки ва информатион қуввати каби хусусиятларга эга бўлган эрстралингвистик универсалиялар ҳамда номлаш тамойиллари, таркиби ва семантикаси каби ономастик универсалиялар мисоллар ёрдамида далилланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги топонимларни номлашнинг учта асосий тамойиллари доирасида таҳлил қилиш орқали Гурлан маҳаллий топонимиясиданоминациянинг эгалик (posessiv) тамойили энг самарали, ундан кейин сифатий (qualitativ) ва энг кам учрайдигани жойлашув (lokativ) тамойили саналиши; Müldorf am Inn маҳаллий топонимиясида эса қуалитативтамойил етакчи, ундан кейин локатив ва энг камипосессив тамойили экани исботланган;
ўзбек ва немис маҳаллий топонимларининг номинациясида умумий типологик анъаналар мавжуд бўлиши билан бирга, ўрганилаётган ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, миллий-маданий ва тарихий анъаналари, ҳудудларнинг фарқланувчи табиий ва географик шароитлари ҳамда ҳар бир тилнинг ўзигагина хос таркибий-деривацион хусусиятлари билан боғлиқ дифференциал хусусиятларга эгалиги далиллар орқали исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қардош бʻолмаган тилларда маҳаллий топонимларнинг аталиш принципларини ўрганишда олинган натижалар асосида:
диссертация ишининг ономастик лексика ва унинг тилшуносликда ўрганилишига оид қарашлардан, айрим ноодатий топонимлар ҳақидаги фикрларидан, қариндош бўлмаган тилларда маҳаллий топонимларнинг номланиш принциплари ҳақидаги натижа ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017–2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослик тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2025-йил 17-июндаги 334/1-сон маълумотномаси). Натижада грант лойиҳани ўзбек ва немис тилшунослигидаги янги ёндашувлар, маҳаллий топонимларнинг номланиш тамойиллари ва таҳлили билан тўлдирилишида тадқиқот иши зарурий манба вазифасини ўтаган ҳамда лойиҳа илмий базаси бойитилишига хизмат қилган;
диссертациянинг мавзу доирасида ишлаб чиқилган илмий ва амалий тавсияларидан, шунингдек, географик объектларни номлаш тамойиллари, географик объектларнинг менталитет билан боғлиқлиги, номланиш мотивлари асосланган натижаларидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 2-ноябрдаги ЎРҚ-799-сон “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни асосида Хоразм вилоятида айрим географик объектларни номлаш ва қайта номлаш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимининг 2025-йил 04-июндаги №4-2181-сон маълумотномаси). Натижада бу жараёнда объектларнинг миллий менталитетга хос хусусиятлари очиб берилишига, уларнинг маъноси ва номланиш мотивларининг илмий жиҳатдан асослаб берилишига эришилган;
диссертациянинг ўзбек ва немис тилларида географик номларнинг контрастив тадқиқи, уларнинг ўхшаш ва ноўхшаш хусусиятлари таҳлил қилинган, уларнинг семантик, этимологик, функционал, деривацион ва таркибий аспектлари, маҳаллий топонимларнинг аталиш мотивларига таъсир қиладиган омиллар ҳақидаги илмий маълумотлардан Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг (2025-йил 18-майда эфирга узатилган) “Ассалом Хоразм” телекўрсатуви ҳамда “Тилимизни ўрганамиз” радиоешиттирувининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган. (Хоразм вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-майдаги №350-сон маълумотномаси). Натижада бир неча тилни билиш нафақат тилни ўрганиш, балки шу тил эгаларининг маданияти билан яқиндан танишиш имконини бериши, маҳаллий ойконимлар турли ижтимоий, маданий ва маънавий омиллар асосида шаклланиши, топонимлар маълум бир жойда яшаётган аҳоли ҳақида, ҳар бир даврдаги уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий ривожланиши ҳақида маълумот беришини англаш муҳим аҳамият касб этиши орқали эшиттириш ҳамда кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таʼминланган, кўрсатув илмий манбалар билан бойитилган.