Саидкулов Файзулло Равшан ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ароматик бирикмалар асосида янги сирт-фаол моддалар синтези ва коллоид кимёвий хоссалари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/К1010.
Илмий раҳбар: Махкамов Равшан Рахимович, кимё фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Умумий ва ноорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.05/2025.27.12.К/Т.19.01
Расмий оппонентлар: Абдикамалова Азиза Бахтияровна, кимё фанлари доктори, профессор; Сидиқов Абдужалил Сидиқович, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ароматик бирикмалар асосида ҳар хил узунликдаги углеводород занжирига эга бўлган сирт-фаол моддалар қаторини синтез қилиш ва уларнинг коллоид-кимёвий хоссалари асосида саноатнинг турли соҳаларида ишлатилиш йўлларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ароматик бирикмалар бўлган фенол ва нафталинни консентрланган сулфат кислотаси билан реакцияси натижасида олинган п-фенолсулфокислотаси ва β-нафталинсулфокислотасини бир атомли спиртлар билан этерификация қилиш ва маҳсулотни нейтраллаш асосида ҳар хил узунликдаги углеводород занжирига ва қарама-қарши ионларга эга бўлган п-фенолсулфокислотаси ва β-нафталинсулфокислотасининг сирт-фаол ҳосилалари қатори синтез қилинган;
янги синтез қилинган сирт-фаол моддаларнинг кимёвий тузилиши билан хоссалари орасида ўзаро боғлиқлик аниқланган, бунда п-фенолсулфокислотаси ва β-нафталинсулфокислотасининг мураккаб эфирларининг молекуласи таркибида углеводород занжири узунлигининг ортиши билан бирикмалар сирт фаоллигининг, кўпик ҳосил қилиш ва ҳўллаш қобилиятининг ортиши аниқланган ва бу натижаларни ўрганилган сирт-фаол моддалар эритмаларида гидрофоб ўзаро таъсирларнинг кучайиб бориши билан исботланган;
сирт-фаол моддаларнинг коллоид-кимёвий хоссалари орасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланган, бунда бирикмаларнинг сирт фаоллигининг ортиши билан мицелла ҳосил қилиш критик консентрациясининг камайиши, эмулгирлаш хусусияти, кўпик ҳосил қилиш ва ҳўллаш қобилиятининг ортиб бориши ва бу натижа бирикмаларнинг фазалар юзасидаги адсорбсиясининг ортиши орқали аниқланган;
п-фенолсулфокислотаси ва β-нафталинсулфокислотасининг мураккаб эфирларининг сувли эритмаларида консентрациянинг ортиб бориши билан эритмаларда критик ополесенсия ҳосил бўлиши аниқланган ва бу натижа ўрганилган сирт-фаол моддаларнинг сферик, слиндрик, пластинкали мицеляр тузилишлар ҳосил қилиши билан исботланган;
п-фенолсулфокислотаси ва β-нафталинсулфокислотасининг бир атомли спиртлар билан мураккаб эфири тузларининг сувли эритмалари лиофоб юзаларни гидрофиллаш хусусиятига эгалиги аниқланган ва бу натижани бирикмалар молекулаларининг юзада моноқаватлар ҳосил қилиши билан исботланган;
фенол ва нафталин асосида синтез қилинган сирт-фаол моддаларни рангли металларни флотация усулида бойитиш учун самарали кўпиртирувчи композициялар таркибида, цемент дисперс тизимларининг барқарорлиги ва мустаҳкамлигини ошириш ва қотиш вақтини бошқаришда ҳамда тоғ-кон ёʻлларида чангни бостирувчи эритмалар таркибида самарали қўллаш имкониятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ароматик бирикмалар асосида янги сирт-фаол моддалар синтези ва коллоид кимёвий хоссалари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ароматик бирикмалар асосида синтез қилинган СФМлар ёрдамида кўпиртирувчи композициялар олиш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг «2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 17 сентябрдаги 09-24/42-00026-сонли маълумотномаси). Натижада, синтез қилинган сирт-фаол моддалар ва улар асосида олинган кўпиртирувчи композициялар руда таркибидаги мис консентратини 88,6% дан 93,5% гача бойитиш имконини беради;
кўпиртирувчи АФС-2, ФАБ-9, БН-0,25 композицияларни рудаларни бойитишда қўллаш усули «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ нинг «2025-2026-йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2024 йил 17 сентябрдаги 09-24/42-00026-сонли маълумотномаси). Натижада, олинган кўпиртирувчи композициясини 40 г/т миқдорида қўлланилганда руда таркибидаги мис консентратини ҳозирда амалда ишлатилаётган Т-92 препаратига нисбатан 91,1% дан 93,5% га қадар бойитиш имконини беради.