Маллаев Муҳриддин Ғофур ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эчкилар постнатал онтогенезида жинсий органларнинг морфофунксионал хусусиятлари”, 16.00.02-Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродуксияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/В104
Илмий раҳбар: Тангиров Каюм Жураевич, ветеринария фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ветеринария илмий-тадқиқот институти, PhD.08/2025.27.12.В.12.01.
Расмий оппонентлар: Дилмуродов Насриддин Бабакулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Балиев Шавкат Кучкарович, ветеринария фанлари боʻйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилоятида парваришланаётган маҳаллий зотли эчкиларнинг постнатал онтогенезида жинсий органлар ва қалқонсимон безларининг морфологик хусусиятларини турли ёш даврлар кесимида ўрганиш, шунингдек, қалқонсимон безлари ва урғочилик жинсий органларининг макроморфометрик ўлчамлари ҳамда гистологик тузилишидаги ўзгариш динамикасини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Сурхондарё вилояти табиий иқлим шароитида парваришланаётган маҳаллий зотли эчкиларнинг урғочилик жинсий аъзолари ва қалқонсимон безларининг постнатал онтогенез даврида макро- ва микроморфологик ривожланиш хусусиятлари аниқланган;
маҳаллий зотли эчкилар кўпайиш аъзолари морфометрик ўлчамлари постнатал ривожланишнинг 3 кунлик давридан 18 ойликкача жадал ўсиши, кейинги 60 ойликкача мазкур жараённинг нисбатан секинлашиши аниқланган;
эчкилар постнатал онтогенезининг 3 кунлигидан 60 ойлигига қадар тухумдон узунлиги 2,49 см га, бачадон ўнг шохи узунлиги 14,4 мартагача, чап шохи узунлиги 13,4 мартагача ортиши аниқланган;
бачадон деворининг эндометриум, миометриум ва периметриум қаватларининг қалинлиги эчкилар постнатал онтогенезининг 60 ойлигига қадар босқичли тарзда кўтарилиб бориши, хусусан, периметриум 3 кунликдан 60 ойликкача 17,48±0,67 мкм дан 207,1±6,72 мкм гача қалинлашиши аниқланган;
маҳаллий зотли эчкилар постнатал онтогенезида қалқонсимон безлари морфометрик кўрсаткичларининг ўзгариш хусусиятлари аниқланиб, 60 ойликда уларнинг оғирлиги ўнг бўлагида 2,96±0,09 г, чап бўлагида 3,34±0,12 г гачага, ўсиш коеффициенти мос равишда, 10,57 ва 12,0 мартагача ортиши илмий асосланган;
Сурхондарё вилоятининг турли ҳудудларида парваришланаётган маҳаллий зотли эчкиларнинг урғочилик жинсий аъзолари ва қалқонсимон безларининг морфометрик, гистологик кўрсаткичларининг постнатал онтогенезида ўзгариш хусусиятлари ҳамда ўсиш коеффициентларига оид янги маълумотлар асосида услубий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий зотли эчкилар урғочилик жинсий аъзолари ва қалқонсимон безларининг постнатал онтогенези бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
тадқиқот материаллари асосида тайёрланган «Маҳаллий зотли эчкилар урғочилик жинсий органларининг морфофунксионал хусусиятлари» бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 12-мартдаги 3-сон баённомаси). Ушбу тавсиянома жорий этилиш натижасида эчкилар биологияси оид билимлар базаси бойитилди ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлашда «кўпайиш органлар» тизимини постнатал онтогенездаги ривожланиш қонуниятлари, морфологик ва гистологик хусусиятларини илмий асослаш имконияти яратилган;
Сурхондарё вилоятида парваришланаётган маҳаллий зотли эчкиларнинг постнатал онтогенезида жинсий органлар ва қалқонсимон безининг морфологик хусусиятларини турли ёш даврлар кесимида ўрганиш, шунингдек, қалқонсимон безлари ва урғочилик жинсий органларининг макроморфометрик ўлчамлари ҳамда гистологик тузилишидаги ўзгариш динамикасини аниқлаш ва олинган натижалар асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш учун жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 2-октябрдаги 02/23-683-сон маълумотномаси). Натижада Сурхондарё вилоятининг табиий шароитида парвариш қилинаётган маҳаллий зотли эчкиларнинг биологик хусусиятлари, айниқса, қалқонсимон без ва урғочилик жинсий органларининг морфологик кўрсаткичларининг ўзгариш хусусиятлари, постнатал онтогенезининг турли босқичларида қалқонсимон без ва жинсий органларнинг чизиқли ўлчамлари ва оғирликларидаги ўзгариш динамикаси, турли ёшдаги эчкиларда ушбу аъзоларнинг морфометрик ва гистологик тузилишидаги фарқлар қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг морфологик ривожланиш динамикаси аниқланган.