Мирзабдуллаев Ғолибжон Нурали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кузги юмшоқ буғдойнинг ҳосилдор, клейковина миқдори юқори ва стресс омилларга бардошли селексион ашёларини яратиш”, 06.01.05– Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Qx1383
Илмий раҳбар: Эгамов Илҳомжон Урайимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.01.
Расмий оппонентлар: Жоъраев Сирожиддин Турдиқулович, биология фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Ғулом Сайдалимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитига мос, ҳосилдор, клейковина миқдори юқори, ташқи муҳит омиллари ва касалликларга чидамли кузги юмшоқ буғдойнинг тизмалари ва навини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк марта, Фарғона водийси тупроқ-иқлим шароитларига мос кузги юмшоқ буғдойнинг стресс омилларга, ётиб қолишга ва занг касаллигига бардошли 97 та дурагай комбинациялари тадқиқ қилиниб, комплекс баҳоланган ва юқори селексион қийматга эга бўлган 10 та селексион ашё ажратиб олинган;
кузги юмшоқ буғдойнинг ажратиб олинган селексион ашёларида қимматли хоъжалик белгиларнинг шаклланиши қиёсий таҳлил қилиниб, АC-2010-Д21 ва АC-2010-Д45 тизмаларида 1 м2 майдондаги маҳсулдор поялар сони билан 1 бошоқдаги бошоқчалар сони (р=0,44 ва р=0,42), 1 бошоқдаги дон вазни (р=0,39 ва р=0,38) ва клейковина миқдори (р=0,34 ва р=0,31) орасидаги ижобий коррелятив боғлиқликлар аниқланган;
кузги юмшоқ буғдойнинг маҳаллий тупроқ-иқлим шароитида ҳосилдор, клейковина миқдори юқори, ётиб қолишга ва занг касаллигига бардошлилик белгилари оъзаро уйғунлашган Т-309, Т-307 тизмалари ва Турон нави яратилган;
янги яратилган Турон нави, Т-307 ва Т-309 тизмалари юқори оқсил ва клейковина миқдорини ҳамда стрессга чидамлиликни мужассамлаштирган мустаҳкам генотиплар сифатида баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кузги юмшоқ буғдойнинг ҳосилдор, клейковина миқдори юқори ва стресс омилларга бардошли селексион ашёларини яратиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
хорижий ҳамда маҳаллий нав ва намуналар иштирокида яратилган ҳосилдор, донининг технологик кўрсаткичлари юқори, стресс омилларга бардошли Турон нави (АС-2010-Д21) ҳамда Т-309 (АС-2010-Д45), Т-307 (АС-2013-Д33) тизмалари ажратиб олинган ва уларни бошланғич манбалар сифатида амалий селекция жараёнида фойдаланишга тавсия этилган. Ушбу нав ва тизмалар Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтининг Бошоқли дон экинлари коллекцияси фондига топширилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/05-03-429-сон маълумотномаси). Натижада, институт генофонди ҳосилдор, доннинг технологик сифат кўрсаткичлари юқори, стресс омилларга бардошли нав ва тизмалар билан бойитилган.
Кузги юмшоқ буғдойнинг Турон нави (АС-2010-Д21) ҳамда Т-309 (АС-2010-Д45), Т-307 (АС-2013-Д33) тизмалари Наманган вилояти Учқўрғон тумани “Мирзоҳит Музаффар Шамс” фермер хўжалиги 0,5 гектар ва Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Наманган илмий-тажриба станциясида 0,5 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/05-03-429-сон маълумотномаси). Натижада, Турон нави ва Т-307, Т-309 тизмалари дони таркибидаги оқсил миқдори андоза “Чиллаки” навига нисбатан 0,4-0,6 % гача, клейковина миқдори 3-5 % гача юқори бўлган, гектаридан 72,0-80,9 с ҳосил олиниб, андоза навларга нисбатан 20,9-31,4 с/га юқори бўлишига эришилган.
янги яратилган Турон нави, Т-307 ва Т-309 тизмаларининг дастлабки уруғчилик кўчатзорлари Дон ва дуккакли экинлар илмий тадқиқот институтида ташкил этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/05-03-429-сон маълумотномаси). Натижада, Давлат нав синовини ташкил этиш ҳамда экин майдонларини кенгайтириш учун етарли миқдордаги навдорлиги юқори бўлган оригинал уруғликлари тайёрланган.