Неъматов Озодбек Неъматовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жиззах ва Нурота воҳалари туризм обектлари ҳудудий хусусиятлари ва ривожланиш тарихи (1991-2023)”, “07.00.01 – Ўзбекистон тарихи”.
 Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Tar1918.
Илмий раҳбар: Масалиева Олтиной Масалиевна, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01 
Расмий оппонентлар:  тарих фанлари доктори Хушвақов Наби Олимович,  тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Эралов Азамат Жомуродович.
Етакчи ташкилот:Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жиззах ва Нурота воҳаси туризмнинг ривожланишининг тарихий тенденсиялари ва ҳудудий хусусиятларини тарихий нуқтаи назардан тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Жиззах ва Навоий вилоятларидаги тарихий туристик масканларнинг харитаси тузилиб, Навоий-Нурота-Сентоб-Жиззах, Жиззах-Фориш-Ўхум-Нурота ва Тошкент-Жиззах-Фориш-Нурота каби маршрутлар қадимий мерос, урф-одатлар ва ҳунармандчилик билан туристларга жозибадор эканлиги, ривожланган транспорт инфратузилмаси бу йўналишларни этнотуристик ҳудуд сифатида қулай қилиши илмий асослаб берилган;
ҳудудларда туризм ривожланишининг динамикаси ва истиқболлари ҳамда унинг республика иқтисодиётига таъсири чуқур таҳлил қилиниб, туризм индустрияси ва туристик зоналарнинг имкониятлари ва стратегиялари аниқ белгиланди. Шунингдек, туристик обектлардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, туризм ривожи учун зарур чора-тадбирлар далилланган;
“Меҳмон уйлари”нинг ижтимоий-маданий хусусиятларига кўра: доимий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган “Меҳмон уйлари”; муддатли ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган “Меҳмон уйлари”; кунлик ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган “Меҳмон уйлари”, туристларнинг ташриф мақсадларига кўра маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган “Меҳмон уйлари”, соғломлаштириш учун мўлжалланган “Меҳмон уйлари”, туристларни қамрови нуқтаи назаридан доимий равишда фаолият юритувчи “Меҳмон уйлари” ва мавсумий равишда фаолият юритувчи “Меҳмон уйлари”га бўлиш мумкинлиги асосланган;
Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Ўхум ва Можрум қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини бериш аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган миллий анъаналарни сақлаб қолиш, янада бойитиш, кенг тарғиб қилиш, ҳудудининг мавжуд табиий, тарихий-маданий ресурслари ҳамда этник хусусиятлари минтақада ва мамлакатда туризм инфраструктурасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиззах ва Нурота воҳаси туризм обектлари: тарихи, ҳудудий хусусиятлари ва ривожланиш стратегиясига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Жиззах ва Навоий вилоятларидаги тарихий туристик масканларнинг харитаси Навоий-Нурота-Сентоб-Жиззах, Жиззах-Фориш-Ўхум-Нурота ва Тошкент-Жиззах-Фориш-Нурота каби маршрутлар қадимий мерос, урф-одатлар ва ҳунармандчилик билан туристларга жозибадор эканлиги, минтақада туризм ривожланишининг динамикаси ва истиқболлари, унинг республика иқтисодиётига таъсири, туризм индустрияси ва туристик зоналарнинг имкониятлари ва стратегиясини аниқлаштириш, туристик обектлардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишга оид таклифлар ишлаб чиқилганлиги ва унга оид таклифлардан ҳамда тарихий маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “О Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йилнинг 13-декабрдаги 02-31-1299-сон маълумотномаси). Натижада, телетомоша¬бинлар Жиззах ва Навоий вилоятларининг тарихий масканлари, маданий мероси ва туристик маршрутлари ҳақида тизимли ва ишончли маълумотларга эга бўлиб, ички туризм йўналишлари бўйича аниқ тасаввур ва амалий тавсияларга эга бўлдилар.
Ҳудудларда туризм ривожланишининг динамикаси ва истиқболлари ҳамда унинг республика иқтисодиётига таъсири чуқур таҳлил қилиниб, туризм индустрияси ва туристик зоналарнинг имкониятлари ва стратегиялари аниқ белгиланди. Шунингдек, туристик обектлардаги мавжуд муаммоларни ҳал қилиш учун тегишли таклифлар ишлаб чиқилиб, туризм ривожини кенг тарғиб қилиш, ҳудуднинг мавжуд табиий, тарихий-маданий ресурслари ҳамда этник хусусиятлари минтақада ва мамлакатда туризм инфраструктурасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши ҳақидаги маълумотлардан “Тақдимот” кўрсатувининг ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йилнинг 13-декабрдаги 02-31-1299-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларнинг туристик салоҳияти, ривожланиш истиқболлари ва иқтисодий аҳамияти кенг жамоатчиликка тизимли равишда етказилиб, ички туризмни фаоллаштириш, инвестицион жозибадорликни ошириш ҳамда туризм инфратузилмасини такомиллаштиришга хизмат қилувчи ахборот-таҳлилий медиа маҳсулот яратилди.
“Меҳмон уйлари”нинг ижтимоий-маданий хусусиятларига кўра: доимий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган “Меҳмон уйлари”; муддатли ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган “Меҳмон уйлари”; кунлик ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган “Меҳмон уйлари”, туристларнинг ташриф мақсадларига кўра маданий ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган “Меҳмон уйлари”, соғломлаштириш учун мўлжалланган “Меҳмон уйлари”, туристларни қамрови нуқтаи назаридан доимий равишда фаолият юритувчи “Меҳмон уйлари” ни ижтимоий-маданий хусусиятларига кўра ҳамда туристларнинг ташрифи ва уларнинг қамрови нуқтаи назаридан гуруҳларга бўлган ҳолда қиёсий таҳлил қилинган маълумотлардан ва натижалардан Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун туристик маршрутлар тузишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 21 январдаги № 03-10-17-554-сон маълумотномаси). Натижада, “Меҳмон уйлари”нинг ижтимоий-маданий ва функсионал таснифи асосида маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар учун мақсадли ва сегментлаштирилган туристик маршрутлар шакллантирилиб, жойлаштириш инфратузилмасидан самарали фойдаланиш, ҳудудий туризм салоҳиятини ошириш ва хизматлар диверсификациясини таъминлашга эришилди.
Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги Ўхум ва Можрум қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақомини бериш аждодлардан авлодларга ўтиб келаётган миллий анъаналарни сақлаб қолиш, янада бойитиш, кенг тарғиб қилиш, ҳудудининг мавжуд табиий, тарихий-маданий ресурслари ҳамда этник хусусиятлари минтақада ва мамлакатда туризм инфраструктурасини янада ривожлантиришга хизмат қилиши Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун туристик маршрутлар тузишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг 2025 йил 21 январдаги № 03-10-17-554-сон маълумотномаси). Натижада, Фориш туманининг Ўхум ва Можрум қишлоқларига “Туризм қишлоғи” мақоми берилиши уларнинг табиий, тарихий-маданий ва этник салоҳиятини тизимли ривожлантиришга замин яратиб, миллий анъаналарни асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар учун янги туристик маршрутлар шакллантириш орқали ҳудудий туризм инфратузилмасини кенгайтиришга хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish