Атамуродов Бекзод Низамкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Махсус иқтисодий зоналари фаолиятини ривожлантириш ва бошқариш тизими самарадорлигини ошириш,
08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Iqt5850.
Илмий раҳбар: Тураев Баходир Хатамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.10/2025.27.12.I.01.09
Расмий оппонентлар: Шадиева Гулнора Мардиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Акрамов Акмал Улматович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD.
Етакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият самарадорлигини ошириш ва уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “махсус иқтисодий зона” тушунчасининг иқтисодий мазмуни инвестицияларни имтиёзлар асосида жалб этиш, экспортбоп ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган ҳудудий-иқтисодий тузилмани тармоқлар, таъминот занжирлари ва кластер моделлари асосида интеграциялашган тарздаги бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
махсус иқтисодий зоналарда солиқ имтиёзларини рақамли таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган таҳлилий-моделга асосланган “Солиқ-самарадорлик индекси (ССИ)” соҳадаги солиқ имтиёзларининг иқтисодий самарадорликка таъсирини 75-80% аниқлик билан баҳолаш имконини бериши асосланган;
махсус иқтисодий зоналарнинг ихтисослашув йўналишини белгилаш учун ҳудуднинг ишлаб чиқариш, инвестицион ва ижтимоий салоҳиятини ифодаловчи комплекс кўрсаткичлар мажмуини интеграл индекс ёрдамида баҳолаш асосида уларнинг эмпирик-эконометрик ривожланиш моделини ишлаб чиқиш орқали прогноз аниқлигини 85% даражада таъминланиши асосланган;
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни оширишга қаратилган интерактив бошқарув қарорларини такомиллаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш асосида 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш ва бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “махсус иқтисодий зона” тушунчасининг иқтисодий мазмунини инвестицияларни имтиёзлар асосида жалб этиш, экспортбоп ҳамда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган ҳудудий-иқтисодий тузилмани тармоқлар, таъминот занжирлари ва кластер моделлари асосида интеграциялашган тарздаги бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий оʻқув юртлари талабалари учун тавсия этилган. Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши талабаларда ҳудудий-иқтисодий тузилмани тармоқлар, таъминот занжирлари ва кластер моделлари асосида интеграциялашган тарздаги бошқарув тизими нуқтаи назаридан такомиллаштирилган “махсус иқтисодий зона” тушунчаси боʻйича назарий билимларни кенгайтириш имконини берган;
махсус иқтисодий зоналарда солиқ имтиёзларини рақамли таҳлил қилиш орқали ишлаб чиқилган таҳлилий-моделга асосланган “Солиқ-самарадорлик индекси (ССИ)” соҳадаги солиқ имтиёзларининг иқтисодий самарадорликка таъсирини 75-80% аниқлик билан баҳолаш имконини бериши боʻйича таклифи Ургут эркин иқтисодий зонаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ургут эркин иқтисодий зонасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05/5-823-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши махсус иқтисодий зоналарда солиқ имтиёзларини рақамли таҳлил қилишда, уларнинг иқтисодий самарадорликка таъсирини баҳолашда ва давлат томонидан қўлланилаётган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш имконини берган;
махсус иқтисодий зоналарнинг ихтисослашув йўналишини белгилаш учун ҳудуднинг ишлаб чиқариш, инвестицион ва ижтимоий салоҳиятини ифодаловчи комплекс кўрсаткичлар мажмуини интеграл индекс ёрдамида баҳолаш асосида уларнинг эмпирик-эконометрик ривожланиш моделини ишлаб чиқиш орқали прогноз аниқлигини 85% даражада таъминланиши боʻйича таклифи Ургут эркин иқтисодий зонаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ургут эркин иқтисодий зонасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05/5-823-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши махсус иқтисодий зоналарнинг эмпирик-эконометрик ривожланиш моделини ишлаб чиқиш асосида самарадорликни баҳолашнинг назарий, амалий ва ҳуқуқий асосларини ўрганиш имконини берган;
Ўзбекистонда махсус иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни оширишга қаратилган интерактив бошқарув қарорларини такомиллаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш асосида 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш боʻйича таклифи Ургут эркин иқтисодий зонаси томонидан амалиётга жорий қилинган (Ургут эркин иқтисодий зонасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 05/5-823-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши махсус иқтисодий зоналарда инвестицион фаолликни оширишга қаратилган интерактив бошқарув қарорларини такомиллаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш асосида истиқбол коʻрсаткичлар оʻртасидаги мувофиқликни таъминлаш имконини берган.