Исмоилова Хайитхон Махаммаджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Фарғона водийсида оила урф-одатлари ва қадриятлари трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”
09.00.04 - Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fal 1225
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.10.02 рақамли илмий кенгаш.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мадаева Шахноза Омонуллаевна фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Қамбаров Абдумутал Ахаджонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор; Хусейнова Абира Амановна фалсафа фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фарғона водийсида оилавий урф-одат ва қадриятлар трансформациясининг ижтимоий-фалсафий жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фарғона водийси оила урф-одатлари ва қадриятлари трансформациясига оид манбаларни тарихий даврлаштиришдан келиб чиқиб бир нечта туркумда классификациялаш воситасида водийнинг оила урф-одат, анъаналари, турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлари ҳақида замонавий ижтимоий тафаккурда илмий, объектив-ретроспектив муносабат ҳосил бўлиши далилланган;
ижтимоий-маданий соҳаларда трансформация жараёнлари юз бераётган Фарғона водийси оилаларида урф-одат ва қадриятларга амал қилиниши натижасида ёш авлоднинг интелектуал салоҳияти ўсиши, жисмоний ривожланиши, Ватанга, жамиятга, оилага нисбатан қадриятий дунёқараши мукаммал ривожланган шахс сифатида шаклланишига сабаб бўлиши аниқланган.
Фарғона водийсида оила урф-одатлар ва қадриятлар тизимида ворисийлик ва тадрижийлик тамойиллари, қонуниятлари, ўзгариш сегментлари асосланган; маданий-ментал феноменларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар билан коррелясияси далилланган натижада Фарғона водийси оила қадриятлари трансформацияси ўзгариш сегментлари очиб берилган;
замонавий глобал даврда Фарғона водийсида демографик ўсишнинг баландлиги, минтақада оилалар сони ортиб бориши шу билан бирга, аҳоли орасида меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, ишсизлик оқибатида миграция жараёнининг кўпроқ ёш йигитларнинг оиладан йироқда бўлиши оила қадриятларининг бузилишига, ажримларга олиб келаётгани, натижада ёш авлодни миллат менталитетига мос тарзда тарбиялашда, оила урф-одатлари ва қадриятларини тўғри тушунтира олиш, уларни тарғиб қилиш орқали Ўзбекистон геостратегиясида Фарғона водийси оила урф-одатлари ва қадриятларини сақлаб қолиш муҳимлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийсида оила урф-одатлари ва қадриятлари трансформациясининг аҳамиятига доир ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
Фарғона водийси оила урф-одатлари ва қадриятлари трансформациясига оид манбаларни тарихий даврлаштиришдан келиб чиқиб бир нечта туркумда классификациялаш воситасида водийнинг оила урф-одат, анъаналари, турмуш тарзи, ижтимоий муносабатлари ҳақида замонавий ижтимоий тафаккурда илмий, объектив-ретроспектив муносабатларни таҳлил этишга оид илмий натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида 2021-2022 йилларда бажарилган “Ўзбек ҳарбий санъати тарихи” номли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлигининг 2024-йил 5-мартдаги №10/492-сонли маълумотномаси). Натижада диссертация илмий натижалари лойиҳа доирасида қўлланма, дастур ва ишланмалар ишлаб чиқишда хизмат қилган;
Иижтимоий-маданий соҳаларда трансформация жараёнлари юз бераётган Фарғона водийси оилаларида урф-одат ва қадриятларга амал қилиниши натижасида ёш авлоднинг интелектуал салоҳияти ўсиши, жисмоний ривожланиши, Ватанга, жамиятга, оилага нисбатан қадриятий дунёқараши мукаммал ривожланган шахс сифатида шаклланишига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДМ “Маданий-маърифий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлар ссенарийсида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 9 февралдаги 04-36-202-сонли маълумотномаси). Натижалар Фарғона водийси оила қадриятлари трансформацияси даврий туркумлаштиришдаги тамойиллар, қонуниятлар тизимлаштирилиши, ўзгариш сегментлари асосланиши, замонавий глобал даврда Ўзбекистон геостратегиясида Фарғона водийси оила урф-одатлари ва қадриятларини трансформацион жараёнларининг ижтимоий, маданий-ментал феноменларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар билан коррексияси далилланиши бўйича илмий қарашлар ва фактлар билан бойитиб беришда хизмат қилган;
Фарғона водийсида оила урф-одатлар ва қадриятлар тизимида ворисийлик ва тадрижийлик тамойиллари, қонуниятлари, ўзгариш сегментлари, маданий-ментал феноменларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар билан коррелясияси, Фарғона водийси оила қадриятлари трансформацияси ўзгариш сегментлари бўйича илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтида 2020-2022 йилларда бажарилган С-ЭCАГД-18-CА-0067(П020002335) рақамли “ФЙ-18 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан ҳамкорликдаги халқаро лойиҳа доирасида фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 25-мартдаги №41-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий глобал даврда Ўзбекистон геостратегиясида Фарғона водийси оила урф-одатлари ва қадриятлари трансформацион жараёнларининг ижтимоий, маданий-ментал феноменларини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жараёнлар билан коррексиясига хизмат қилган;
замонавий глобал даврда Фарғона водийсида демографик ўсишнинг баландлиги, минтақада оилалар сони ортиб бориши шу билан бирга, аҳоли орасида меҳнат ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, ишсизлик оқибатида миграция жараёнининг кўпроқ ёш йигитларнинг оиладан йироқда бўлиши оила қадриятларининг бузилишига, ажримларга олиб келаётгани, натижада ёш авлодни миллат менталитетига мос тарзда тарбиялашда, оила урф-одатлари ва қадриятларини тўғри тушунтира олиш, уларни тарғиб қилиш орқали Ўзбекистон геостратегиясида Фарғона водийси оила урф-одатлари ва қадриятларини сақлаб қолиш муҳимлиги бўйича илмий хулосалардан Бремен шаҳридаги А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ илмий-тадқиқот марказининг “Марказий Осиё оилалари қадриятлари” мавзусидаги маърузани шакллантиришда фойдаланилган (А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ илмий-тадқиқот марказининг 2024-йил 19-февралдаги 44461-сонли маълумотномаси). Натижалар, Фағона водийсида оила ва қадриятлар тизимининг миллий ментал хусусиятларини ёритиш ҳамда унда жамият ячейкаси сифатида оила тизимининг ролини аниқлашга хизмат қилган.