Агзамова Наргиза Гапуровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)”, 08.00.17 - Туризм ва меҳмонхона фаолияти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B 2024.1.PhD/Iqt.3931
Илмий раҳбар: Халилов Сирожиддин Шерали ўғли, DSc, профессор в.б.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD. 22/2025.27.12.I.02.01
Расмий оппонентлар: Алиева Маҳбуба Тўйчиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. Олланазаров Бекмурод Давлатмуратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD, доцент
Етакчи ташкилот: Ипак йўли туризм ва маданий мерос халқаро университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизимини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ туризми” тушунчасининг иқтисодий мазмуни сайёҳларга мажмуавий туристик маҳсулотларни шакллантириш ва тақдим этиш билан бирга, ҳудуднинг табиий ҳамда миллий ўзига хослигини ифодаловчи ва асраб-авайловчи маҳаллий аҳоли учун иш ўринлари яратиш ҳамда даромад манбаини таъминлаш орқали молиявий фойда келтирадиган сайёҳлик фаолияти нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
фермер хўжалиги, ҳунармандчилик, меҳмон уйлари, гид ва транспортни бирлаштирадиган контракт-кооперация модели негизида стандарт турпакетларни “модул” шаклида ишлаб чиқиш орқали қишлоқ туризми йўналишидаги туристик элементларнинг яхлит турпакетга айланишини таъминлаш натижасида қиймат занжири ва кластер кооперацияси етишмаслигининг олдини олиш таклифи асосланган;
қишлоқ туризми субектлари учун турист оқими ва бронлаш тарихига таянадиган, кредит ёки лизинг беришда гаровга қараб эмас, балки бизнеснинг пул оқимига қараб “балл” қўйиб, тўлов қобилиятини баҳолаш асосида микрокредит ёки лизингни жорий этиш ҳамда рискни портфел суғуртаси бўйича диверсификация қилиш орқали молиявий таъминлаш асосланган;
Тошкент вилоятида қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида қишлоқ туризмини ривожлантириш бўйича 2030-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ туризмини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қишлоқ туризми” категориясининг иқтисодий мазмуни сайёҳларга мажмуавий туристик маҳсулотларни шакллантириш ва тақдим этиш билан бирга, ҳудуднинг табиий ва этномаданий ўзига хослигини сақлаб, маҳаллий аҳоли учун янги иш ўринлари ҳамда даромад манбаини таъминлаш, нуқтаи назаридан такомиллаштиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Туризм транспорти ва дистрибуцияси” номли дарслик тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2023-йил 28-ноябрдаги 364-сонли буйруғи), (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 18-декабрдаги 03-17/597-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга тадбиқ этилиши натижасида олий ўқув юрт талабаларида такомиллаштирилган “қишлоқ туризми” тушунчаси бўйича назарий билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
фермер хўжалиги, ҳунармандчилик, меҳмон уйлари, гид ва транспортни бирлаштирадиган контракт-кооперация модели негизида стандарт турпакетларни “модул” шаклида ишлаб чиқиш орқали қишлоқ туризми йўналишидаги туристик элементларнинг яхлит турпакетга айланишини таъминлаш натижасида қиймат занжири ва кластер кооперацияси етишмаслигининг олдини олиш таклифи асосланган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Тошкент вилояти Туризм бошқармасининг 2026-йил 27-январдаги 1-1/108-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши натижасида Тошкент вилояти қишлоқ ҳудудларда туризм тармоғи рақобатбардошлиги ортиб, туристлар оқими барқарорлашган.;
қишлоқ туризми субектлари учун турист оқими ва бронлаш тарихига таянадиган, кредит ёки лизинг беришда гаровга қараб эмас, балки бизнеснинг пул оқимига қараб “балл” қўйиб, тўлов қобилиятини баҳолаш асосида микрокредит ёки лизингни жорий этиш ҳамда рискни портфел суғуртаси бўйича диверсификация қилиш орқали молиявий таъминлаш асосланган (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси Тошкент вилояти Туризм бошқармасининг 2026-йил 27-январдаги 1-1/108-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қишлоқ ҳудудларда туризм тармоғи рақобатбардошлиги ортиб, туристлар оқими барқарорлашган;
қишлоқ туризмида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари кўп омилли эконометрик модел асосида ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 15-майдаги Пф-87-сон “2025-2026-йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2025-йил 18-декабрдаги 03-17/597-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга татбиқ этилиши туризм соҳасида стратегик режалаштириш, ресурсларни самарали тақсимлаш ва янги инновацион хизмат турларининг жорий этилишига хизмат қилган.