Нарзуллаев Дониёр Шухрат ўғлининг фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Магистратура талабаларида педагогик толерантлик тафаккурини ривожлантириш технологиясини такомиллаштириш” 13.00.01- Педагогика назарияси. Педагогика таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B. 2025.2.DSc/Ped1133
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий маслахатчи: Эгамбердиева Турғуной Аҳмаджоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.22.02
Расмий оппонентлар: Маматқулов Мирзаолим Хайдаралиевич Наманган давлат университети доценти, педагогика фанлари доктори(DSc); Ходжаев Бегзод Худойберганович Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети профессори, педагогика фанлари доктори(DSc); Абдуллаева Насиба Жўраевна Андижон давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори(DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
магистратура талабаларида педагогик толерантлик тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари (интегративе-аксиологик муҳит, муаммоли-эвристик методлар) ҳамда педагогик-психологик хусусиятлари (эмпатия, рефлекция, ижтимоий персепсия) – танқидий ва саноген тафаккур механизмлари интеграциясига устиворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантириш тузилмаси когнитив, аксиологик ва фаолиятли-прагматик компонентлар синтези асосида ҳамда сунъий интеллект ва интерфаол педагогик технологиялар интеграциясига мувофиқ, маданиятлараро мулоқот жараёнида эмпатия ва толерант қарор қабул қилиш каби талабларни белгилаш орқали такомиллаштирилган;
аксиологик ёндашув асосида магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантириш моделининг ташкилий-педагогик компоненти этнопедагогиканинг эмпирик жиҳатига мувофиқ ўқитувчининг позицион ҳаракатлари билан таълим олувчиларнинг реал амалий фаолиятини имитациялаш жиҳатини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантиришнинг интегратив технологияси билим, фаолият, персептив-рефлектив босқичларга мувофиқ жараён алгоритмини гипотетик даражалар бўйича каскад тартибида лойиҳалашнинг натижавийлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминоти “Педагогик толерантлик” модули бўйича таянч технологик харитага мувофиқ, муаммоли, витаген, герменевтик ўқитиш стратегияларини фаолият мазмунига мослаштириш суръатини кенгайтириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Магистратура талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантиришнинг дидактик таъминотини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган илмий-амалий тадқиқотлар натижаси асосида:
магистратура талабаларида педагогик толерантлик тафаккурини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари (интегратив-аксиологик муҳит, муаммоли-эвристик методлар) ҳамда педагогик-психологик хусусиятлари (эмпатия, рефлекция, ижтимоий персепсия) – танқидий ва саноген тафаккур механизмлари интеграциясига устиворлик бериш асосида аниқлашга оид тавсиялар “Педагогик толерантлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи, 333377-рақамли гувоҳнома). Натижада, магистратура талабаларида педагогик толерантликни ривожлантиришнинг илмий-назарий асослари ва дидактик имкониятларини таҳлил қилишга эришилган;
магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантириш тузилмаси когнитив, аксиологик ва фаолиятга йўналтирилган таркибий асосларга таянган ҳолда сунъий интеллект ва интерактив педагогик технологияларни интеграциясига мувофиқ маданиятлараро мулоқот жараёнида эмпатия ва толерант қарор қабул қилиш каби талабларни белгилаш орқали такомиллаштиришга қаратилган таклифлар “Педагогик толерантлик” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 7-октябрдаги 387-сонли буйруғи, 333377-рақамли гувоҳнома). Натижада, маданиятлараро мулоқотда ижтимоий-психологик адаптация имкониятларини кенгайтириш ва толерант хулқ-атвор моделини амалиётга татбиқ этишга хизмат қилган;
аксиологик ёндашув асосида магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантириш моделининг ташкилий-педагогик компоненти этнопедагогиканинг эмпирик жиҳатига мувофиқ ўқитувчининг позицион ҳаракатлари билан таълим олувчиларнинг реал амалий фаолиятини имитациялаш жиҳатини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга оид таклиф-тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликлардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттишлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” дастурларини самарали ташкил этиш ва дастурлар сенарийсини тайёрлашда самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 09-апрелдаги 04/-39-162-сон маълумотномаси). Натижада, магистратура талабалрида педагогик толерант толерантликни ривожлантиришга оид маълумотлар билан телетомошабинларни яқиндан таништириш орқали тадқиқотнинг илмий янгилигини оммалаштиришга эришилган;
магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантиришнинг интегратив технологияси билим, фаолият, персептив-рефлектив босқичларга мувофиқ жараён алгоритмини гипотетик даражалар бўйича каскад тартибида лойиҳалашнинг натижавийлигини қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар “Жисмоний тарбия гигиенаси ва спортнинг тиббий-физиологик асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғи, 863317-рақамли гувоҳнома). Натижада, магистратура талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантириш технологиясини такомиллаштиришга хизмат қилган;
магистратура босқичи талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантиришга йўналтирилган дидактик таъминоти “Педагогик толерантлик” модули бўйича таянч технологик харитага мувофиқ, муаммоли, витаген, герменевтик ўқитиш стратегияларини фаолият мазмунига мослаштириш суръатини кенгайтириш орқали такомиллаштиришга оид тавсиялар 2023-2024-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” мавзусидаги халқаро грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2025-йил 31-мартдаги 01/11-02/0-204-сон маълумотномаси). Натижада, магистратура талабаларида педагогик толерантлик тафаккурни ривожлантиришга хизмат қилган.