Эргашова Раъно Тўраевнанинг филология фанлари доктори (DSc) 
диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз, рус, ўзбек тилларидаги авиация терминларининг лингвистик хусусиятлари” 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fil386  
Илмий маслаҳатчи: Хўжамурод Жабборов, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети
ИК рақами: DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05
Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович; филология фанлари доктори, профессор Аҳмедов Ойбек Сафарбаевич; филология фанлари доктори, профессор Ҳамидов Хайрулла Худоёрович
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги авиация терминларини қиёсий лингвистик таҳлил қилиш, уларнинг шаклланиш йўллари, семантик, структур, социолингвистик, стилистик хусусиятларини аниқлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз, рус, ўзбек тилларидаги авиация терминлари соҳавий қўлланилишига кўра ҳарбий авиация терминлари авиация қуроллари ва уларнинг қисмларини ифодалашда қўлланадиган терминлар ҳамда жанговар учиш аппаратлари бошқарувида иштирок этадиган шахслар фаолиятини ифодалашда қўлланадиган терминларга эгалиги билан фуқаро авиацияси терминларидан фарқланиши далилланган;
авиация терминларининг лексик-семантик гуруҳларига статистик аниқлик киритилиб, парвоз бошқаруви ва навигациясига доир тушунчаларнинг инглиз тилида устунлиги, рус тилида воситачилик мавқейи ҳамда ўзбек тилида маъно кенгайиш омиллари исботланган; 
инглиз, рус, ўзбек тилларидаги авиация терминларининг тузилишига кўра мураккаб шакллари [от + от], [сифат + от], [феъл + от], [от + предлог], [равиш + от] каби фаол композицион қолиплар асосида ясалиши асосланган;
авиация соҳаси мутахассисларининг нутқи ўзига хос профессионал идентификация воситаси ҳисобланганлиги боис парвоз жараёнида учувчилар мулоқотида ишлатиладиган терминлар техник жараённи ифодалашдан ташқари “касбий код” сифатида ижтимоий аҳамият касб этиши аниқланган;
авиация соҳасида тўлиқ таржима қилинадиган (бодй армор → бронежилет → зирҳнимча), қисман мослаштириладиган (аеродроме чарт → аэродромная карта → аеродром чизмаси), таржима қилинмайдиган терминлар (майдай → майдай → майдай) мавжудлиги мисоллар билан асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, рус, ўзбек тилларида авиация терминларининг қиёси ва лингвистик хусусиятлари тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижа ва хулосалар асосида:
инглиз, рус, ўзбек тилларидаги авиация терминлари соҳавий қўлланилишига кўра ҳарбий авиация терминлари авиация қуроллари ва уларнинг қисмларини ифодалашда қўлланадиган терминлар ҳамда жанговар учиш аппаратлари бошқарувида иштирок этадиган шахслар фаолиятини ифодалашда қўлланадиган терминларга эгалиги билан фуқаро авиацияси терминларидан фарқланиши ҳақидаги хулосалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларга мўлжалланган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши стате университй” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган ( Қарши давлат университетининг 2025-йил 24-декабрдаги №04/7394-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаро ва ҳарбий авиация терминларининг фарқли жиҳатларига оид фикрларни далиллашга ҳисса қўшилган;
авиация терминларининг лексик-семантик гуруҳларига статистик аниқлик киритилиб, парвоз бошқаруви ва навигациясига доир тушунчаларнинг инглиз тилида устунлиги, рус тилида воситачилик мавқейи ҳамда ўзбек тилида маъно кенгайиш омилларига кўра “Авиация терминлари изоҳли луғати” (ИСБН 978-9910-608-56-8) тузилган. Натижада авиация терминлари мазмуний ва функсионал жиҳатдан тизимлаштирилиб, уларнинг семантик чегаралари аниқланган; 
инглиз, рус, ўзбек  тилларидаги мураккаб терминлар [от + от], [сифат + от], [феъл + от], [от + предлог], [равиш + от] каби фаол композицион қолиплар асосида ясалиши ҳақидаги хулосалардан Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетида 2022-2023 йилларда бажарилган “Ил-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион тадқиқот доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон давлат университетининг 2025-йил 27-декабрдаги 04-5740-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материалларида келтирилган ўзбек тилидаги композиция усулида сўз ясалишининг фарқлари тадқиқи, таржима моделларининг аҳамиятига оид маълумотлар аниқлаштирилган;
авиация соҳаси мутахассисларининг нутқи ўзига хос профессионал идентификация воситаси ҳисобланганлиги боис парвоз жараёнида учувчилар мулоқотида ишлатиладиган терминлар техник жараённи ифодалашдан ташқари “касбий 
код” сифатида ижтимоий аҳамият касб этиши борасидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2021-2023 йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклорида оламнинг этнолингвистик таъсири” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 29-январдаги 39/1-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги авиация терминларининг касбий кодни шакллантириши билан боғлиқ фарқларини очиб беришга эришилган;
авиация соҳасида тўлиқ таржима қилинадиган (бодй армор → бронежилет → зирҳнимча), қисман мослаштириладиган (аеродроме чарт → аэродромная карта → аеродром чизмаси), таржима қилинмайдиган терминлар (майдай → майдай → майдай) мавжудлиги борасидаги хулосалардан Фарғона давлат университетида 2022-2024 йилларга мўлжалланган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип програм” халқаро лойиҳасида фойдаланилган ( Фарғона давлат университетининг 2025-йил 23-декабрдаги №04/13568-сон маълумотномаси). Натижада, авиация терминларини ўқитиш ва ўзлаштириш жараёнида таржима усулларини онгли танлаш, терминларнинг семантик юки, мулоқотдаги вазифасини сақлаб қолиш, шунингдек, халқаро авиация мулоқотида муҳим бўлган стандартлашган ва таржима қилинмайдиган бирликларга нисбатан тизимли ёндашувни шакллантириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish