Ўроқова Шарофат Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий дидактик таъминотини такомиллаштириш”, 13.00.06 - Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8161.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдурахманова Шахноза Абдухакимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Каюмова Насиба Ашуровна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Камалов Азамат Фарходович, педагогика фанлари доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари дизайн ва танқидий фикрлаш компонентларини рақамли тренажор, интерфаол квестлар ва геймификация элементларига интеграциялашнинг интенсивлигини комплекс педагогик баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришни дастурий дидактик таъминоти рақамли иммерсив муҳитни интеллектуал экотизимли муҳитга когнитив интеграциялаш, ресурсларнинг креатив, муаммоли ва адаптив мазмунига мувофиқлигини дидактик лойиҳалаш асосида такомиллаштирилган;
рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси рағбатлантирувчи, амалиёт ва рефлекцияга йўналтирилган мазмунга “АФТИ” технологиясини “АКС жадвали”, “АТТҚО стратегияси” ва “Факт-таҳлил” методлари орқали синергик уйғунлаштириш ва босқичма босқич узвий трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
дастурий дидактик таъминот воситасида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги мулти-диссиплинар лойиҳаларни бирлаштирган (ҳттпс://информатикарт.сендпулсе.онлине) адаптив платформаси тескари алоқанинг коллаборативлигини таъминлашга олиб келганлиги туфайли касбий креатив фаолият траекториясини ривожлантирувчи ресурслар ва мезонларни киритиш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг дастурий дидактик таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари дизайн ва танқидий фикрлаш компонентларини рақамли тренажор, интерфаол квестлар ва геймификация элементларига интеграциялашнинг интенсивлигини комплекс педагогик баҳолаш асосида аниқлаштиришга оид тавсиялар “Информатика ва рақамли технологиялар” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 31-январдаги 6/31 сон қарорига асосан берилган 2024/34У-192 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, таълимда рақамли дастурий дидактик воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга эришилган;
талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришни дастурий-дидактик таъминоти рақамли иммерсив муҳитни интеллектуал экотизимли муҳитга когнитив интеграциялаш, ресурсларнинг креатив, муаммоли ва адаптив мазмунига мувофиқлигини дидактик лойиҳалаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Рақамли техника ва дастурий таъминот” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 27-мартдаги 68-буйруғи асосида берилган №68-492 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамли таълим платформаси асосида креатив фикрлаш компетенсияларни такомиллаштиришга эришилган;
рақамли таълим шароитида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантириш методикаси рағбатлантирувчи, амалиёт ва рефлекцияга йўналтирилган мазмунга “АФТИ” технологиясини “АКС жадвали”, “АТТҚО стратегияси” ва “Факт-таҳлил” методлари орқали синергик уйғунлаштириш ва босқичма босқич узвий трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар “Адобе Иллюстратор дастурида лаборатория машғулотлари” номли ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 30-майдаги 10/4.1 сон қарорига асосан берилган 2024/214У-343 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларини ривожлантиришда рақамли дастурий дидактик воситаларидан самарали фойдаланишнинг методик имкониятлари кенгайтирилган, таълим сифати ошган;
дастурий дидактик таъминот воситасида талабаларнинг креатив фикрлаш компетенсияларни ривожлантириш самарадорлиги мулти-диссиплинар лойиҳаларни бирлаштирган (ҳттпс://информатикарт.сендпулсе.онлине) адаптив платформаси тескари алоқанинг коллаборативлигини таъминлашга олиб келганлиги туфайли касбий креатив фаолият траекториясини ривожлантирувчи ресурслар ва мезонларни киритиш асосида оширишга оид тавсиялар “Информатика ва рақамли технологиялар” номли дарслиги мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 31-январдаги 6/31 сон қарорига асосан берилган 2024/34У-192 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, рақамли дастурий дидактик таъминоти асосида креатив фикрлаш компетенсияларни ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.