Олимов Хайрулло Қаюмовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Табиий хомашёлардан ўт ҳайдовчи воситалар таркиб технологияларини ишлаб чиқиш ва сифат меъёрларини белгилаш», 15.00.01 – Дори технологияси, 15.00.02 – Фармацевтик кимё ва фармакогнозия (фармацевтика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.DSc/Far47.
Илмий маслаҳатчи: Миррахимова Танзила Ахроровна, фармацевтика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Far.24.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Миракилова Дилфуза Ботиралиевна, фармацевтика фанлари доктори, катта илмий ҳодим; Рамазанов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Жалилов Фазлиддин Содиқович, фармацевтика фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: С.Д.Асфендияров номидаги Қозоғистон миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: маҳаллий шифобахш ўсимлик хомашёларидан олинган янги ўт ҳайдовчи таъсирга эга бўлган дори воситасининг ва биологик фаол қўшимчаларининг мўътадил таркиб, технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг сифат меъёрларини аниқлаш орқали стандартлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор маҳаллий ўсимликлар хомашёси асосида ўт ҳайдовчи таъсирга эга «Сафрофит фиточай», «Сафроарт фиточай», «Гепатошип фиточай», «Сафробоз» фиточойларининг мўътадил таркиблари танланган, таклиф этилаётган фиточойларининг сифатини баҳолашнинг мақбул усуллари ишлаб чиқилган;
биологик фаол моддаларга бой «Сафрофит», «Сафроарт», «Гепатошип» қуруқ экстрактларини олишнинг инновацион технологияси ишлаб чиқилган;
«Сафрофит», «Сафроарт», «Гепатошип» қуруқ экстрактларининг сифатини назорат қилиш усуллари илмий асосланган;
маҳаллий доривор ўсимликлар хомашёси асосида «Гепатошип» ва «Сафробоз» гранулаларини олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда сифатини белгилаш ва стандартлаш мезонлари таклиф қилинган;
«Гепатошип» капсулаларини олиш технологияси ишлаб чиқилган ҳамда унинг сифат меъёрлари белгиланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий хомашёлардан ўт ҳайдовчи воситалар таркиб технологияларини ишлаб чиқиш ва сифат меъёрларини белгилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«А.B.-BIOKOM» МЧЖ билан ҳамкорликда «Сафробоз» 5 г дан гранулали саше пакетчалар учун ишлаб чиқилган тажриба саноат регламенти тасдиқланган (ОПР №32715). Натижада, мазкур тажриба саноат регламентининг тасдиқланиши ўт ҳайдовчи таъсирга эга дори воситаси учун меъёрий ҳужжатларни ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиш ва рўйхатга олиш имконини берган;
ўтказилган клиник олди синовлар натижасида «Сафробоз» гранулаларининг специфик фаоллиги ва безарарлиги исботланган («Фармацевтика маҳсулотлари ҳавфсизлиги маркази» ДМнинг 2025 йил 11 ноябрдаги 41/11-20389-сонли маълумотномаси). Натижада, «Сафробоз» гранулаларини ўт ҳайдовчи таъсирга эга дори воситаси сифатида тиббиёт амалиётида қўллаш имконини берган;
«Сафробоз» 5 г дан гранулали саше пакетчалар учун корхона фармакопея мақоласи «Фармацевтика маҳсулотлари ҳавфсизлиги маркази» давлат муассасига тасдиқлаш учун тақдим этилган («Фармацевтика маҳсулотлари ҳавфсизлиги маркази» ДМнинг 2025 йил 11 ноябрдаги 41/11-20389-сонли маълумотномаси). Натижада, гепатопротектор ва ўт ҳайдовчи дори воситалари ассортиментини кенгайтириш имконини беради;
«Сафрофит фиточай», «Сафроарт фиточай», «Гепатошип фиточай», «Гепатошип» гранула ва «Гепатошип» капсула шаклидаги биологик фаол қўшимчалар учун Технологик йўриқнома Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан тасдиқланган (ТИ 30523238- 11:2024, ТИ 30523238-12:2024, ТИ 30523238-13:2024, ТИ 309975419-13:2024, ТИ 309975419-14:2024). Натижада, «SULTON MEDPHARM» MChJ хусусий фармацевтик ишлаб чиқариш корхонасида мазкур биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш имконини берган.