Имомова Шафоат Маҳмудовнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини рақамли таълим технологиялари воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Ped6383
Илмий раҳбар: Хусенов Мурод Зохирович, педагогика фанлари фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, 
PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04 
Расмий оппонентлар: Муродова Феруза Рашидовна педагогика фанлари доктори     (DSc), профессор; Касимов Феруз Файзуллоевич, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент .
Етакчи  ташкилот: Навоий давлат университети
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади рақамли таълим технологиялари воситасида бўлажак мутахассисларнинг касбий компетенлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рақамли таълим технологияларга асосланган амалий машғулотлар таркибини мустақил ўзлаштириш имконини тақдим этувчи, таълим жараёни субъектлари фаолиятини интеграсияловчи компютерли имитасион-тренажёри дастурий таъминоти ишлаб чиқилган ва унинг методик таъминотини такомиллаштириш мақсадида талабаларда ихтисослик фанини ўрганишга оид билимларни босқичма-босқич шакллантириш аниқлаштирилган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш орқали танқидий фикрлаш, ижтимоий ва касбий муаммоларни таҳлил қилиш, ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаш қобилияти, тафаккури, креатив саводхонлик маданияти, танлаш, рефлексив каби дидактик имкониятлари интерактив ҳисоблаш тизимлари ички функсия ва буйруқларини когнитив интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак мутахассислар касбий компетентлигини компютерли имитасион-тренажёрнинг функсионал имкониятлари асосида ривожлантириш воситалари замонавий педагогик тушунчалар(мотивацион, когнитив, технологик, коммуникацион)нинг компонентлари орқали такомиллаштирилган ва уларни рақамли таълим технологиялари орқали интерактив ҳисоблаш тизимларида ишлашга ўргатиш жараёни моделининг тузилма - мазмунли компонент блокида илмий ёндашувлар, тамойиллар, дидактик таъминот асосида ихтисослик фанларини ўқитишда эътибор берилиши лозим бўлган қоидалар белгилаб берилган.
ихтисослик фанланини рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларда касбий компетенликни ривожлантириш асосида ўқитиш методикаси, фанни ўрганишга бўлган мотивацияни кучайтириб, касбий кўникмаларини шакллантириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлигини рақамли таълим технологиялари воситасида ривожлантириш методикасини такомиллаштириш юзасидан ишлаб чиқилган назарий-методологик ва амалий таклифлар асосида олинган натижалар бўйича:
рақамли таълим технологияларга асосланган амалий машғулотлар таркибини мустақил ўзлаштириш имконини тақдим этувчи, таълим жараёни субъектлари фаолиятини интеграсияловчи компютерли имитасион-тренажёри дастурий таъминоти ишлаб чиқилган ва унинг методик таъминотини такомиллаштириш мақсадида талабаларда фанини ўрганишга оид билимларни босқичма-босқич шакллантиришга оид таклифлардан Бухоро мухандислик-технология институтининг “АИФ”-2/20 - Шахсга йўналтирилган инновацион технологиялар асосида техник йўналишлар бўйича малакали муҳандис кадрлар тайёрлаш ва ўқитувчилар малакасини ошириш сифатини яхшилаш” (2019-2022 йй.) мавзусидаги халқаро амалий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро муҳандислик–технология институтининг 2024-йил 13-мартдаги 1-2-806-сон маълумотномаси). Натижада рақамли таълим технологиялари асосида талабаларининг интерактив ҳисоблаш тизимларига оид касбий компетенсияларини ривожлантириш имконини берган;
талабаларнинг касбий компетентлигини ривожлантиришда рақамли таълим технологияларидан фойдаланиш орқали танқидий фикрлаш, ижтимоий ва касбий муаммоларни таҳлил қилиш, ушбу муаммоларни ҳал қилиш йўлларини излаш қобилияти, тафаккури, креатив саводхонлик маданияти, танлаш, рефлексив каби дидактик имкониятлари интерактив ҳисоблаш тизимлари ички функсия ва буйруқларини когнитив интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлардан “Таълимда ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019- йил 4-октябрдаги 892-сон буйруғи, 892-061 рақамли гувоҳнома). Натижада бўлажак мутахассисларнинг техник ижодкорлик қобилиятларини ривожлантиришда ўқув-методик таъминотини яхшилаш орқали ўқитиш методикасини  такомиллаштириш имконияти яратилган;
бўлажак мутахассислар касбий компетентлигини компютерли имитасион-тренажёрнинг функсионал имкониятлари асосида ривожлантириш воситалари замонавий педагогик тушунчалар(мотивацион, когнитив, технологик, коммуникацион)нинг компонентлари орқали такомиллаштирилган ва уларни рақамли таълим технологиялари орқали интерактив ҳисоблаш тизимларида ишлашга ўргатиш жараёни моделининг тузилма - мазмунли компонент блокида илмий ёндашувлар, тамойиллар, дидактик таъминот асосида ихтисослик фанларини ўқитишда эътибор берилиши лозим бўлган қоидаларга оид тавсиялардан “Кимёда ахборот коммуникацион технологиялар” номли дарслик (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2023- йил 27-мартдаги 68-сон буйруғи, 68-725 рақамли гувоҳнома) ҳамда интерактив ҳисоблаш тизимлари ички функсия ва буйруқларидан дарс жараёнида фойдаланишга доир тавсиялари “Кимё таълимида компютер дастурларининг ўрни” номли услубий қўлланма (Бухоро давлат университетининг 2023 йил 23 мартдаги “112-У” сонли буйруғига асосан нашр қилишга рухсат берилган) каби ўқув адабиётлари мазмунига сингдирилган. Натижада, интерактив ҳисоблаш тизимларига оид касбий компетентлиги ривожланган мутахассис тайёрлашга эришилган. Таълим мазмуни такомиллаштирилган ҳамда талабаларининг билим ва амалий кўникмалари даражалари ошган;
ихтисослик фанини рақамли таълим технологиялари воситасида талабаларда касбий компетенликни ривожлантириш асосида ўқитиш методикаси, фанни ўрганишга бўлган мотивацияни кучайтириб, касбий кўникмаларини шакллантириш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Компютерли математик тизимлар” фани бўйича яратилган электрон ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 6-февралдаги   №22005 - сонли гувоҳномаси). Натижада яратилган электрон ўқув қўлланма бўлажак мутахассисларнинг регулятив ва когнитив универсал ўқув харакатларини шакиллантиришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish