Буранова Лола Уктамовна
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Филология таълим йўналиши талабаларининг чет тилида монологик ва диалогик нутқини ривожлантиришнинг замонавий методлари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7434 Илмий раҳбар: Шамахмудова Азиза Фуркатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.37.01
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Давронова Фотима Пирназаровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: филология таълим йўналиши талабаларининг монологик ва диалогик нутқ кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
филолог талабаларнинг монологик ва диалогик нутқ кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик модел “коммуникатив”, “компетенсиявий”, “талабага йўналтирилган” ёндашувлар асосида ишлаб чиқилиб, унда нутқ фаолияти турларининг “интегратив ўқитилиши”, “аутентик нутқий вазиятлар”, “рефлексив баҳолаш” механизмлари ва “натижага йўналтирилган” топшириқлар тизими методик жиҳатдан асосланиб, талабаларнинг “оғзаки нутқ” компетенсияси, “коммуникатив фаоллиги” ва “нутқий мустақиллиги” ривожланиши илмий асосланган;
ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларнинг систематик таҳлили воситасида талабаларнинг монологик ва диалогик нутқини ривожлантириш учун таълим мазмунини “лингвистик”, “прагматик” ва “коммуникатив” меъзонларга мослаштириши илмий-методологик, лингвопедагогик, коммуникатив-прагматик дидактик таъминот таклиф этилган;
талабаларнинг монологик ва диалогик нутқини ривожлантириш жараёнида коммуникатив, прагматик ва металингвистик компетенсияларини комплекс шакллантиришни таъминловчи “Ҳиссиётлар монологи”, “Далиллар ва фактлар”, “Маданий стереотиплар”, “Эмоприл”, “Тақлид”, “Рубрика” каби педагогик технологиялар тизимининг синовдан ўтказилиши талабаларнинг лингвокоммуникатив фаолиятини оптималлаштириш, оғзаки нутқ стратегияларини мукаммаллаштириш ва медиа материаллар билан интеграциялашган коммуникатив фаолиятни ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатиши аниқланган;
талабалар нутқ фаолиятининг “когнитив”, “металингвистик” ва “прагматик” компетенсияларини интеграциялашга қаратилган интерактив медиа ресурслар, контекстуал вазифалар ва аутентик лингвистик манбаларнинг қўлланилиши орқали талабаларнинг монологик ва диалогик нутқида лингвистик-прагматик аниқлик, коммуникатив мослашувчанлик, ҳамда мулоқот маданияти даражасини сезиларли даражада ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филология таълим йўналиши талабаларининг монологик ва диалогик нутқини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
филолог талабаларнинг монологик ва диалогик нутқ кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик модел “коммуникатив”, “компетенсиявий”, “талабага йўналтирилган” ёндашувлар асосида ишлаб чиқилиб, унда нутқ фаолияти турларининг “интегратив ўқитилиши”, “аутентик нутқий вазиятлар”, “рефлексив баҳолаш” механизмлари ва “натижага йўналтирилган” топшириқлар тизими методик жиҳатдан асосланиб, талабаларнинг “оғзаки нутқ” компетенсияси, “коммуникатив фаоллиги” ва “нутқий мустақиллиги” ривожланиши илмий асосланганлиги бўйича олинган хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида амалга оширилган 2/24-4/7-690-сонли “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” амалий лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил
4-февралдаги №335/02-сонли маълумотномаси). Натижада, монологик ва диалогик нутқ кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган методик моделни таълим жараёнига интеграция қилишга эришилган;
ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларнинг систематик таҳлили воситасида талабаларнинг монологик ва диалогик нутқини ривожлантириш учун таълим мазмунини “лингвистик”, “прагматик” ва “коммуникатив” меъзонларга мослаштириши илмий-методологик, лингвопедагогик, коммуникатив-прагматик дидактик таъминот таклиф этилганлиги ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат чет тиллари институтида амалга оширилган Эрасмус+ 585845 ЭПП-1-2017-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖПCЛАСС: “Девелопмент оф тҳе интердисcиплинарй мастер програм он Cомпутатионал Лингуистиcс ат Cентрал Асиан университиес” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллари институтининг 2025-йил 4-февралдаги №334/02-сонли маълумотномаси). Натижада, монологик ва диалогик нутқни ривожлантириш учун таълим мазмунини “лингвистик”, “прагматик” ва “коммуникатив” меъзонларга мослаштиришга эришилган;
талабаларнинг монологик ва диалогик нутқини ривожлантириш жараёнида коммуникатив, прагматик ва металингвистик компетенсияларини комплекс шакллантиришни таъминловчи “Ҳиссиётлар монологи”, “Далиллар ва фактлар”, “Маданий стереотиплар”, “Эмоприлл”, “Тақлид”, “Рубрика” каби педагогик технологиялар тизимининг синовдан ўтказилиши талабаларнинг лингвокоммуникатив фаолиятини оптималлаштириш, оғзаки нутқ стратегияларини мукаммаллаштириш ва медиа материаллар билан интеграциялашган коммуникатив фаолиятни ривожлантиришга самарали таъсир кўрсатиши аниқланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Қарши давлат университетида бажарилган СУЗ-800-21-ГР 3181-сонли “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025-йил 5-мартдаги № 04/853-сонли маълумотномаси). Натижада, талабаларнинг лингвокоммуникатив фаолиятини оптималлаштириш, оғзаки нутқ стратегияларини мукаммаллаштиришга эришилган;
талабалар нутқ фаолиятининг “когнитив”, “металингвистик” ва “прагматик” компетенсияларини интеграциялашга қаратилган интерактив медиа ресурслар, контекстуал вазифалар ва аутентик лингвистик манбаларнинг қўлланилиши орқали талабаларнинг монологик ва диалогик нутқида лингвистик-прагматик аниқлик, коммуникатив мослашувчанлик, ҳамда мулоқот маданияти даражасини сезиларли даражада ошириши исботланганлиги ҳақидаги илмий хулосалардан Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг “Файзли оқшом” радиоешиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиокомпаниясининг 2025-йил 21-апрелдаги №1154/02-сонли маълумотномаси). Натижада, тингловчиларнинг нутқида лингвистик-прагматик аниқлик, коммуникатив мослашувчанлик, ҳамда мулоқот маданияти даражасини сезиларли даражада оширишга қаратилган маълумот тақдим этилишига эришилган.