Садикова Баҳора Махмуровнанинг
филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Италян паремиологиясида антонимик корреляцияли мақолларнинг семантик хусусиятлари” 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil1771
Илмий раҳбар: Сувонова Нигорабону Низомиддиновна, филология фанлари номзоди, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат чет тиллар институти, PhD.03/2025.27.12.Fil.37.02 
Расмий оппонентлар: Шамахмудова Азиза Фуркатовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади италян тили паремиологиясидаги антонимик корреляцияли мақолларнинг лингвосемантик тадқиқини амалга ошириш ҳамда антонимик компонентли паремияларни уларга хос мантиқий-семантик ва микро констептуал хусусиятлар асосида лингвосемантик ва лингвокогнитив жиҳатларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
антонимик паремиология соҳасининг корреляция ҳодисаси билан узвий боғлиқлиги, уларга хос оппозитив тамойилларни ҳосил қилувчи белгилар зидлиги, бинар оппозиция, бир-бирисиз мавжуд бўлмаслик, бир-бирини инкор этиш ва антонимик коррелятивлик сингари мантиқий-семантик  кўрсаткичлар мавжудлиги асосланган;
зид компонентли паремияларни “зиддият ва мувозанат” ракурси, “зиддият”нинг қарама-қарши маънолар билан, “мувозанат”нинг эса зид маъноларга хос семантик умумийлик билан алоқадорлиги очиб берилган ва бундай ёндашув антонимик мақолларни тил сатҳлариаро, когнитив, парадигматик ва структур-семантик жиҳатдан таснифлашнинг асосий омили эканлиги исботланган;
италянча антонимик компонентли мақолларда акс этган ижтимоий ва лингвосемантик хусусиятларнинг грамматик ва миллий-маданий жиҳатлари уларга хос яширин мантиқий-семантик маънони ифодалашга хизмат қилиши ҳамда паремияларнинг  ҳаётий-ситуатив омилларга асосланган ижтимоий феномен эканлиги далилланган;
уомо ва донна компонентли мақолларга хос гендерли этномаданий стереотиплар, бене ва мале компонентли мақолларга хос контраст паремиологик образлар, вита ва морте компонентли мақолларга хос ижтимоий-фалсафий қарашлар устуворлиги антонимик паремиологиянинг микро констептуал тамойиллари орқали италян тили антонимик паремиологиясининг семантик ва лингвокогнитив хусусиятлари очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
антонимик паремиология ўзининг оппозитив хусусиятлари орқали лисоний корреляция билан узвий боғлиқлиги ҳамда уларга хос оппозитив тамойилларни ҳосил қилувчи белгилар зидлиги, бинар оппозиция, бир-бирисиз мавжуд бўлмаслик, бир-бирини инкор этиш ва антонимик коррелятивлик сингари мантиқий-семантик мезонлар мавжудлиги ҳақидаги илмий хулосалардан 2021-2023- йилларда “Мусиқа ва санъат ўқув муассасалари учун “Болалар рақслари” фанидан интерактив ўқув-методик қўлланмалар яратиш” мавзусидаги Ф3 -2019081773-рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил, 07.05.даги № 1/04-230 - рақамли  маълумотномаси). Натижада, лойиҳа доирасида амалга оширилган “Ўзбек болалар рақслари, рақс либослари ва тақинчоқлари номларининг ўзбекча-русча-инглизча-французча қисқача изоҳли луғати”ни яратишда антонимик корреляцияли мақолларни семантик ва когнитив жиҳатдан ўрганиш жараёнида аниқлаштирилган  этномаданий, лингвосемантик ва ижтимоий-фалсафий тушунчалар мазкур луғатнинг кириш қисмидаги изоҳли тушунтиришларни тўлдиришга ёрдам қилган;
зид компонентли паремияларни “зиддият ва мувозанат” ракурси, “зиддият”нинг мақоллар ички системасидаги қарама-қарши маънолар билан алоқадорлигини, “мувозанат”нинг эса зид маъноларнинг семантик жиҳатдан умумийлигини исботловчи хулосалардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 19-май куни эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” дастури ссенарийсида фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2025-йил 29-майдаги №01-07/199-сонли маълумотномаси). Натижада, жонли мулоқотда диссертант томонидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида италян тили мутахассисларини тайёрлаш жараёнида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда мазкур диссертациянинг италян тили доирасида эришилган илмий натижалари юзасидан интервю берилган;
италянча антонимик компонентли мақолларда акс этган ижтимоий ва лингвосемантик хусусиятларнинг грамматик ва миллий-маданий жиҳатлари уларга хос яширин мантиқий-семантик маънони ифодалашга хизмат қилиши ҳамда паремияларнинг  ҳаётий-ситуатив омилларга асосланган ижтимоий феномен эканлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2017-2020- йилларда бажарилган ФА-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ қилиш” номли фундаментал илмий тадқиқот лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2025-йил, 14.05.даги №283\2 – рақамли маълумотномаси). Натижада, диссертация тадқиқотларидаги тушунтириш ҳамда хулосалар лойиҳа доирасидаги фолклор асарларидан олинган 30 дан ортиқ паремияларни изоҳлашга, луғатдаги лексикографик таҳлилларни такомиллаштиришга, сўз маъноларини ойдинлаштиришга хизмат қилган;
уомо ва донна, бене ва мале, вита ва морте компонентли антонимик коррелястияли мақолларда акс этган гендер асосли этномаданий стереотиплар, контраст паремиологик образлар ва оппозитив ижтимоий-фалсафий қарашларни микро констептуал тамойиллар асосида очиб бериш орқали ҳосил бўлган илмий натижа ва хулосалардан 2022-2023- йилларда “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб этишга бағишланган веб-сайт ва мултимедиа маҳсулотлари (электрон луғатлар) тўплами 
яратиш” мавзусидаги Ф3-2019081663 рақамли фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2025-йил, 07.05.даги № 1/04-231 - рақамли  маълумотномаси). Натижада, лойиҳа  доирасида амалга оширилган “Ўзбек фолклор санъати терминларининг қисқача ўзбекча-инглизча-немисча изоҳли луғати”ни яратишда фолклор асарларидаги қаҳрамонлар образи орқали тараннум этилган бинар оппозицияли стереотиплар фолклор санъати терминларининг ижтимоий-фалсафий хусусиятларини контраст тарзда изоҳлаш масаласида муҳим илмий манба боълиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish