Ниязметова Наргиза Бахромовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш”, 13.00.02 -Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.2.PhD/Ped10174.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Илмий раҳбар: Санакулов Хамракул Ризакулович, педагогика фанлари номзоди, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.03.03.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлар доктори (DSc), профессор; Шарипова Гузал Содиқовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари малака талабларига ўзаро таъсирини интегратив ёндашувга асосланган транс-мавзу, новаторлик, интеграл субектлар позицияси хусусиятларига мувофиқлаштириш, интеграл субектлар позициясини креативлик, рефлекция технологияларига уйғунлаштиришни таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида аниқлаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантириш модели касбий фаолият турларини иш берувчининг талабларига стратегик мақсадларни мувофиқлигини таъминлаш, фанлар интеграциясини креативлик, дизайн тафаккури ва амалий кўникмаларга трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни таълим мазмунини дидактик таъминот ва консептуал мақсадларга интеграциялаш, таълим методларни фанлараро интеграцияси мазмунига мос инновацион моделлаштириш асосида такомиллаштирилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги талабаларнинг конструктив компетенсияларини фаоллаштирувчи траектория (санъат мозаикаси, креатив харита, мантиқий метод, виртуал тажриба)лар билан интенсивлаштириш, касбий фаолиятга тайёрлаш даражасини баҳолаш мезонлари индикаторларига амалий йўналтириш асосида оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг методик тайёргарлигини ривожлантиришнинг дидактик имкониятлари малака талабларига ўзаро таъсирини интегратив ёндашувга асосланган транс-мавзу, новаторлик, интеграл субектлар позицияси хусусиятларига мувофиқлаштириш, интеграл субектлар позициясини креативлик, рефлекция технологияларига уйғунлаштиришни таҳлил қилиш ва баҳолаш асосида аниқлаштиришга доир таклифлар “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 - йил 20 - октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган №441-002 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг касбий фаолиятга тайёрлаш механизми такомиллаштирилган;
Интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантириш модели касбий фаолият турларини иш берувчининг талабларига стратегик мақсадларни мувофиқлигини таъминлаш, фанлар интеграциясини креативлик, дизайн тафаккури ва амалий кўникмаларга трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 - йил 20 - октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган №441-002 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич синфларда технология таълимининг интеграллашган мазмуни ўқув-методик таъминот билан уйғун ҳолда такомиллаштирилган.
Интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантириш жараёни таълим мазмунини дидактик таъминот ва консептуал мақсадларга интеграциялаш, таълим методларни фанлараро интеграцияси мазмунига мос инновацион моделлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 - йил 20 - октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган №441-002 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бошланғич таълим жараёнида замонавий дарс – замонавий ўқитувчи – замонавий талаба ҳамкорлиги йўлга қўйилган.
Интегратив ёндашув асосида бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг технология фанини ўқитишга методик тайёргарлигини ривожлантириш самарадорлиги талабаларнинг конструктив компетенсияларини фаоллаштирувчи траектория (санъат мозаикаси, креатив харита, мантиқий метод, виртуал тажриба)лар билан интенсивлаштириш, касбий фаолиятга тайёрлаш даражасини баҳолаш мезонлари индикаторларига амалий йўналтириш асосида оширишга оид таклифлар “Технология фанини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 - йил 20 - октябрдаги 441-сонли буйруғи асосида берилган №441-002 рақамли нашр рухсатномаси). .Натижада баҳолаш тизими компетенсиявий ёндашув асосида аниқ, шаффоф ва илмий-методик жиҳатдан такомиллаштирилган.