БАЗАРОВ Соли Раҳматовичнинг
докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қизилқум шароитида сур ранг қоракўл қўйларини урчитишнинг селекцион-генетик асосларини такомиллаштириш», 06.02.01-«Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини урчитиш, кўпайтириш, селекцияси ва генетикаси» (қишлоқ хўжалик фанлари).
Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /қишлоқ хўжалик фанлари номзоди/.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 12.05.2015./В2015.2.Qx183.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юсупов Суратбек Юнусович, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд қишлоқ хўжалик институти ва Чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик илмий-тадқиқот институти, 16.07.2013.Qx/V.25.01.
Расмий оппонентлар: Х.И.Укбаев, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; М.Э.Аширов, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор; Ш.Р.Умаров, қишлоқ хўжалик фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бухоро зот типидаги сур рангли ирсий-генетик хусусиятларини мустаҳкамлаш асосида уларнинг мавжуд сурувларини такомиллаштириш, янги завод типлари ва сермаҳсул қўйлар популяция ва линияларини яратиш, экспортга йўналтирилган маҳсулот бера оладиган қоракўл қўйлар сурувини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Қизилқум чўли шароитида сур рангли қоракўл қўйлар ирсиятининг қонуниятлари, белгиларнинг ўзаро боғлиқлиги, қўйлар конституционал шаклланиши ва ўсиши, ривожланиш билан боғлиқлиги, турли жуфтлаш усулларида ҳаётчанлиги ва маҳсулдорлиги аниқланган;
совлиқларни турли озиқлантириш шароитида сур рангининг ифодаланиш даражаси, тери сатҳи юзаси бўйлаб тарқалгани ва бошқа маҳсулдорлик кўрсаткичларининг намоён бўлиши очиб берилган;
ҳайвонларнинг сермаҳсул сурувларини яратиш ва мавжудларини такомиллаштириш, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва тармоқ самарадорлигини ошириш бўйича юқори самарали урчитиш усуллари ва жуфтлаш схемалари ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон завод типидаги кумушсимон рангбарангликдаги қоракўл қўйларини наслий имкониятларидан фойдаланиш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Диссертациянинг амалиётга жорий этилган илмий натижалари ва уларнинг самараси: диссертация тадқиқотида сур рангли қўйларни урчитишнинг селекцион-генетик асосларинитакомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар кумушсимон рангбарангликдаги сур ранг қоракўл қўйларининг «Ўзбекистон кумуш сури» завод типини яратиш учун Навоий вилоятининг «Абай», «Қизилқум» ва «Сарибел» наслчилик ширкат хўжаликларидаги тадқиқотлар асосида ҳайвон зотига патент олинган (Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги, UZ ZAP 00012, 2004 й.). Мазкур ихтиро сур ранг кумушсимон рангбарангликдаги жакет барра типидаги қоракўл қўйлар подаси сифат кўрсаткичлари фоизини оширишга, ўзининг генотипидаги кўрсаткичларини авлодига юқори даражада ўтказишини таъминлайди;
завод типи қоракўл қўйларининг йириклиги, улардан олинган қўзи терилари катталиги, тери мағзи юпқалиги, мустаҳкам гул типли, узун ярим доирасимон қалам гулли қоракўл териларни яратиш бўйича ишланмалар Конимех туманининг «Абай», «Қизилқум», «Сарибел» наслчилик ширкатларидаги фермер хўжаликларида жорий қилинган. Бунда юқори сифатли экспортбоб қоракўл терилар салмоғи 75-80 фоиз, мустаҳкам ирсий хусусиятларига эга бўлган жакет барра типидаги қўзилар 65-70 фоиз, кумушсимон рангбаранглиги 85-90 фоиз, териларни сотиш ҳисобига иқтисодий самара 44–45 млн. сўмни ташкил этган («Ўзбек қоракўли» компанияси 2015 йил 17 июндаги 39/01-169-сонли далолатномаси).